Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 16-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг5- кунидир.
Бундан 1133 йил муқаддам, ҳижрий қамарий 305-йил ражаб ойининг 7-куни Ибн Таррор лақаби билан машҳур шофеий муҳаддис олим Абулфатҳ Маъофий ибн Закариё, ибн Яҳё дунёга келди.
Олимнинг энг машҳур китоби 100 жилддан иборат “Ал жалис вал анис” асари бӯлиб, унда муаллиф бирор-бир ҳадисни зикр айлагач, унга тегишли ривоят ва шеърий парчаларни келтиради.
Ибн Таррор ҳижрий-қамарий 390-йили 85 ёшида Бағдод шаҳрида оламдан ӯтди.
Хххххххххххххх
Бундан 165 йил бурун ҳижрий-қамарий 1273 йил ражаб ойининг 7-куни Носириддиншоҳ даврида Эрон ва Англия ӯртасидаги Париж шартномаси имзоланди.
Узоқ йиллар давомида Эрон ҳудуди ҳисобланган Ҳирот ӯлкаси Муҳаммадшоҳ Қожор замонида Эрондан чиқди. Носириддиншоҳ Ҳиротни яна Эронга қӯшиб олиш мақсадида бу юртга қӯшин тортди ва бу шаҳарни босиб олди. Бу иш Англияга ёқмади. Шу сабабли инглизлар Хорк ороли, Бушаҳр ва Хузистон вилоятининг айрим минтақаларини босиб олишди.
Эрон Англия билан муносабатларини яхшилаш мақсадида Парижга ӯз вакилини юборди ва натижада Париж шартномаси имзоланди. Бу шартномага кӯра Эрон Афғонистоннинг ишларига аралашмаслик ва Ҳиротни қайтариб бериш мажбуриятини олди.
Бу шартнома Англиянинг Эрондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.
Ххххххххххххххххххх
1956 йил апрел ойининг 5-куни Фаластиндаги Ғазза шаҳрини ӯққа тутиш амалиёти тӯхтатилди. 4 апрел куни сионистик режим ҳарбийлари бу шаҳардаги аёллар, болалар ва қарияларни ӯққа тутишди. Икки кун давомида ҳимоясиз аҳолининг 56 нафари ӯлдирилиб, 30 нафари мажруҳ қилинди.
Сионистларнинг бу шафқатсиз жиноятини Ғарб ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари ҳар галгидек кӯрмасликка олишди.