апрел 08, 2017 09:59 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  17-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг  6- кунидир.

Бундан 405  йил муқаддам, ҳижрий қамарий 1033-йил ражаб ойининг 8-куни мусулмон оламининг машҳур олимларидан бири Шайх Ҳур Омили лақаби билан машҳур Шайх Абужаъфар Муҳаммад бин Ҳасан Ливаннинг Жабали Омил минтақасида дунёга келди.

Олим жуда кӯп илмий китобларнинг муаллифи бӯлиб, унинг ижодида айниқса, "Васоил ал шиъа"асари  муҳим мавқеъга эга. "Ҳидоятул уммаҳ" ва "Жабали Омил уламоларининг шарҳи ҳоли китоби" асарлари ҳам унинг қаламига мансуб.

Шайх Ҳур Омили ҳижрий-қамарий 114-йили вафот этди.

Хххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 1328 йил ражаб ойининг 8-куни, яъни бундан 110 йил бурун Машрута уйғониш даврининг асосий раҳбарларидан бири Оятуллоҳ Саййид Абдуллоҳ Беҳбаҳоний шаҳодатга етказилди.  У бошланғич диний таълимни эгаллагач, Нажафи Ашраф шаҳрига йӯл олди ва у ерда Шайх Муртазо Ансорий, Мирзо Муҳаммад Ҳасан Шерозий, Саййид Ҳусайн Куҳкамарий каби улуғ устозлар наздида  таҳсилни давом эттирди.

Оятуллоҳ Саййид Абдуллоҳ Беҳбаҳоний 1295 йили Теҳронга қайтди. Машрута замонида Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Таботабоий билан биргаликда машрута инқилобига раҳбарлик қилди. Бу жараёнда у жуда кӯп қийноқлар ва сарсон-саргардонликларни бошидан кечирди.

Оятуллоҳ Саййид Абдуллоҳ Беҳбаҳоний Машрутият эълон қилинганидан сӯнг Миллий мажлисни ташкил қилиш учун ӯтказилган сайловда фаол қатнашди.  Вакиллар радикал ва муътадиллар каби икки гуруҳга бӯлинган иккинчи Мажлисда у киши муътадилларни қӯллаб-қувватлади. Бундан ғазабланган радикаллар олимнинг қатлига бел боғлашди ва Оятуллоҳ Саййид Абдуллоҳ Беҳбаҳоний 68 ёшида   ниқобли кишилар томонидан шаҳодатга етказилди.

Олимдан 25 та фиқҳий рисола ёдгорлик қолди.

Ххххххххххххххх

Бундан 100 йил илгари, яъни 1917 йил апрел ойининг 6-куни Америка Германияга уруш эълон қилиб, Биринчи жаҳон урушига қӯшилди.

Американинг ӯз иттифоқчилари Франсия ва Англияга кӯмак етказиб бераётган кемаларига Германиянинг сув ости кемалари ҳужумидан сӯнг Америка Германияга қарши жанг эълон қилди. Бу амал Германия ва унинг тарафдорларини танг аҳволда қолдирди.

Америка ӯзининг бу ҳарбий ҳийласини Иккинчи жаҳон урушида ҳам такрорлаб, дунёнинг улкан қудратига айланди.

 

Ёрлиқ