апрел 08, 2017 10:18 Asia/Tashkent

725-қисм.« Рум " муборак сураси 30-34-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  « Рум " муборак сураси 30-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا ۚ فِطْرَتَ اللَّـهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا ۚ لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّـهِ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٣٠﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳ одамларни яратган асил табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар. (Мушрик, кофир ва бошқалар ҳавойи нафсга эргашиб, ўзлариникини маъқуллайверади, уларнинг барини эътиборсиз қолдириб, ҳақ динга юзлан. Аллоҳ одамларнинг асил табиатларига Исломни, ягона Аллоҳга иймон келтиришни жойлаган. Аллоҳга ширк келтириш эса, инсоннинг асил табиатига зид бўлиб, илмсизлик ва ҳавойи нафсга эргашиш оқибатида пайдо бўлади.) (30)

  Ӯтган бир неча  дастуримизда Қуръони карим  Аллоҳнинг мавжудлиги, унинг ер ва осмонни яратишдаги  илм ва чексиз қудрати ҳақида ишора қилганини айтдик. Бу ояти каримада буюрилади: Табиат низомидан ташқари кишининг ӯз ботинига назар ташлаши ҳам унга  Аллоҳни танитади. Зеро, барча инсонларнинг ботини  чексиз қудрат ва тадбирга эга бӯлган Яратувчининг мавжудлигидан далолат беради.

Аллоҳ таъоло бу ояти каримада ислом пайғамбари ва барча иймон аҳлидан Ҳақ динига нафақат тил ва зоҳир ила, балки қалб ва ботин билан юзланишларини сӯрайди. Маълумки, барча самовий динлар Аллоҳ томонидан нозил қилинган, аммо афсуски уларнинг аксарияти ӯзгартирилди, ӯзининг асл мақсади бӯлган одамларни саодат манзили сари ҳидоят қилиш йӯлидан чалғиди.

Бу ояти каримада буюрилади: Ӯзгаришсиз, собит қолган ягона дин исломдир. Бу дин Илоҳий фитрат ила  инсоннинг хилқати билан уйғунлаштирилган. Барча инсонларнинг хилқати ҳар қандай замон ва маконда ӯзгармагани каби аҳли башарнинг саодати учун Аллоҳ нозил қилган нарса ҳам собит ва устивордир. Бу нарса энг сӯнгги самовий дин бӯлган исломда тажаллий топган. Аммо одамларнинг кӯпчилиги бу ҳақиқатдан ғофилдирлар. Улар исломни қӯйиб, инсоният томонидан яратилган камчилик ва нуқсонларга тӯлиқ таълимотларга ёпишишади. Ёхуд аллақачон ӯзгартирилган, издошларини мақсадга элтмайдиган динларга эргашишади.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Аллоҳ инсоннинг хилқатини шундай яратганким, у  доимо ҳаққа майл қилиб, ботилдан нафратланади. Самовий дин ҳам ҳақ асосида яратилган ва унга мойиллик инсоннинг фитратига хос.
  2. Фитрий хусусиятларни уйғотиш ва тарбиялаш лозим, акс ҳолда ғафлатда қолиб кетади. Диннинг асоси фитратимизда мавжуд, аммо вужудимизда устивор қолиши учун диний тарбия зарур.

Энди  «Рум" муборак сураси  31-32-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

مُنِيبِينَ إِلَيْهِ وَاتَّقُوهُ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَلَا تَكُونُوا مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴿٣١﴾ مِنَ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعًا ۖ كُلُّ حِزْبٍ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ ﴿٣٢﴾

Бу ояти  карималар   қуйидагича таржима қилинган:

(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, У зотга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг. (31) Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир фирқа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан (бўлманг). (Мушрикликнинг бир маъноси Аллоҳга шерик келтириш бўлса-да, дунёда мушрикликдан кўп нарса бўлмаса керак. Чунки мушриклар динларида фирқаланиб кетган. Аллоҳ таоло мусулмонларни шулар каби тафриқага тушмасликка амр қилмоқда.) (32)

 Бундан олдинги оятда гарчи дин фитрий нарса бӯлсада, аммо парвариш қилинмаса, инсоннинг бошқа фитрий истеъдодлари каби унут бӯлиб қолиши мумкин, деб айтдик.Бу ояти каримада буюрилади: бу йӯлдан оғишаётган пайти Аллоҳга қайтинг, зеро, бу ӯз фитратингизга қайтишдир.Сӯнгра динни сақлаб қолиш учун бир неча кӯрсатма берилади: Шулардан бири-- тақвога риоят қилиб, гуноҳдан узоқлашиш. Иккинчиси—намоз ва муножот орқали Аллоҳ билан доимий алоқада бӯлиш. Ана шу икки нарсага амал қилган киши эътиқод ва амалда ширкка юзма-юз келмайди.

Ояти кариманинг давомида ширкнинг оқибатларидан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Ширк жамиятни бӯлакларга бӯлиб ташлайди. Бордию, аҳли башар эътиқод ва амалда тавҳидга жипслашишса, жамиятда ҳеч қандай ихтилоф юз бермайди. Бундай жамият ӯзаро жипслашган бир бутун жамиятдир.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.   Инсон муножот, тавба, тақво ва намоз аҳли бӯлгандагина унинг вужудидаги динга нисбатан фитрий тамойиллар гуллаб яшнайди.
  2. Тавҳид инсоният жамиятини жипслаштирувчи восита, ширк эса инсонларни бӯлиб ташлаш воситасидир.
  3. Жамиятда парчаланишнинг вужудга келиши тавҳиддан узоқлашиш ва ширкка берилишнинг натижасидир.

Энди  «Рум" муборак сураси  33-34-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَإِذَا مَسَّ النَّاسَ ضُرٌّ دَعَوْا رَبَّهُم مُّنِيبِينَ إِلَيْهِ ثُمَّ إِذَا أَذَاقَهُم مِّنْهُ رَحْمَةً إِذَا فَرِيقٌ مِّنْهُم بِرَبِّهِمْ يُشْرِكُونَ ﴿٣٣﴾ لِيَكْفُرُوا بِمَا آتَيْنَاهُمْ ۚ فَتَمَتَّعُوا فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ ﴿٣٤﴾

Бу ояти  карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Қачон одамларга зарар етса, Роббиларининг Ўзигагина қайтиб, дуо қилурлар. Сўнгра У зот уларга Ўзидан раҳмат тоттирганда, кўрибсанки, улардан баъзи гуруҳлари Роббиларига ширк келтирурлар. (33) Биз уларга берган нарсага куфр келтираверсинлар! Бас, ҳузурланаверинг! Яқинда биласизлар! (34)

  Аллоҳга сиғиниш тамойили фитрий эканлиги ҳақидаги олдинги ояти кариманинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Инсон  бошқалар кӯмак етказолмайдиган бирор-бир муаммога дуч келиб ҳамма жойдан умидини узган пайти Аллоҳга юзланиб, ундан мушкулини осон қилишини сӯрайди. Аммо Аллоҳнинг лутфу карами ила муаммоси ҳал этилгач, яна Худони унутади, муаммо  бошқа сабаблар билан ҳал бӯлди, деб ӯйлайди. Кишининг ҳаётида худди шундай ҳолат доимий равишда давом этаверса, унинг оқибати яхшилик билан тугамайди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Одамларнинг айрим гуруҳи фақат мушкулот ва мусибат чоғи Аллоҳни эсга олишади. Гуё Аллоҳ фақат мушкулларини осон қилиш учун керагу, мушкуллари ҳал этилгач, Унга эҳтиёж сезмаган каби.
  2. Муаммо ва мушкулот босими остида ғафлат ғуборлари чекинади ва инсон Аллоҳга эҳтиёж сезувчи ӯзининг асл фитратига қайтади.
  3. Ҳузур-ҳаловатли  яшаш тарзи Аллоҳдан ғафлатда қолиш, ношукурчилик ва куфр руҳиясига замина яратади.