апрел 08, 2017 14:36 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

                          

Азиз тингловчилар, ўтган эшитиришимизда айтган эдикки Аллоҳ таоло ӯз пайғамбарини исломий жамиятнинг ваҳдатини  зиён ва зарарларга юзмаюз этадиган масжидга ҳузур топиш ва унда намоз уқишдан  наҳий этади. Шунинг учун ул ҳазрат  бундай маконларда на фақат ҳузур топмадилар,  балки бундай маконларни бузиб ташлаш ёки ёқиб ташлашга кӯрсаима берган эдилар. Бугунги эшитиришда бу ҳақда сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

  Азизлар, сизга маълумки бир гурӯҳ мунофиқин Зирор масжидини Қубо маҳалласида Пайғамбар (с)  Мадина шаҳридан ҳижрат қилганларидан сӯнг қурган Қубо масжидига қарши курашиш мақсадида бино этдилар. Мунофиқлар Расули Акрам (с)   Табук ғазотига боришдан олдин ул ҳазратдан бу масжиднинг қуришини ижозат олган эдилар. Аммо Пайғамбар (с)  уз қарорини ҳижратдан кейин деб кечиктирдилар.

Аммо мунофиқлар ул ҳазратнинг ғойиблигидан фойдаланиб масжидни қурдилар ва ислом қӯшинининг Табук ғазотидан  Мадинага қайтганида улардан намоз ӯқишлари билан масжиднинг очишларини сурашди. Аммо Пайғамбар (с)  Аллоҳ таоло томонидан ваҳий нозил бӯлиши билан уларнинг фитна -найрангларидан огоҳ бӯлдилар ва Зирор масжиди мусулмонларнинг орасида тафриқа солиш учун қурганига тушуниб етдилар. Бинобарин ул ҳазрат бу масжидни бузиб ташлаш ва вайронага айлантиришни буюрдилар.

Зирор масжидининг ёқиб ташлаши барча асрлар ва турли айёмларда яшайдиган мусулмонларга шундай паёмни бердиким ислом нуқтаи назаридан мусулмонлар сафлари орасида иттифоқ ва ваҳдат на қадар  аҳамиятга эгаким ҳаттоки агар мусулмонлар ӯртасида  тафриқа,  ихтилоф ва булиниш ижод этиш,  мақсади билан масжид  қурилсин бу масжид муқаддас макон эмас.

 

 

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Масжид- ишқ  ва имон маскани " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком                             

Дастуримиз давом этади. 
Жаъфарий шиа мазҳабининг раиси  Имом Содиқ (а)  мусулмонлар ваҳдатини сақлаш учун барча шиаларига шундай марҳамат этдилар:  "Суннат аҳлининг жамоат намозида ҳузур топган ва биринчи сафда турган шахс Худо йӯлида кураш олиб бориш учун ӯз ғилофидан қиличини олган шахсга ӯхшайди. Албатта  Имом Содиқ (а)  -нинг бу сӯзларининг маъноси маълум.  Чунки мусулмонларнинг ваҳдат ва ҳамдилликларини намойиш этиш Расули Акрам (с)-нинг уша ормонлари бӯлиб унинг қадри Худо йӯлида душманлар билан урушишдан кам эмас.

Масжидда турли мазҳаблар издошларининг ҳузур топишлари мусулмонлар орасида мавжуд бӯлган эътиқодий ва мазҳабий ихтилофлар мусулмонларнинг ягона сафини парокандалик ва тафриқаларга юзмаюз этолмаганидан далолат беради. Шунинг учун масжиднинг вазифаларидан бири исломий жамиятда ҳамдиллик ва ваҳдатни барқарор этишдан иборат ва намозхонлар ҳам бошқа мусулмонлар билан ҳамдиллик қилиш зимнида ӯзларини кина кудуратдан ӯзоқлаштиришлари ва ӯзларининг иттифоқи ва ҳамжиҳатликларини душманларга ошкор этишлари лозим.

Азизлар ўтган эшиитиришимизда Қайравон “Уқба” масжиди ҳақида сўҳбатлашдик. Бугун ҳам  ушбу сўҳбатимизга қўшимча қиламиз.

Қайравон шаҳридаги “Уқба” масжиди Африкадаги энг йирик ва қадимийларидан ҳисобланади. 670 йилда Уқба ибн Нофеъ томонидан бунёд этилган бу жоме майдони тўққиз минг квадрат метрдан иборат. Масжиднинг ҳашаматли хонақоҳи ва тўртбурчак минораси ўзига хос услубда қурилган.

Масжид 5 гумбазга эгадир. Меҳробнинг гумбази Африка қитъасида энг қадимий гумбазларидан саналади.

Масжиднинг минбари 9 асрга тегишли бўлиб ислом дунёсининг энг қадимий минбарларидан ҳисобланади. Минбар учюз (300) дан ортиқ кандакорликдан ташкил топган ва Қайравон масжидида аҳамиятга молик бўлган ва асосий қисмлардан ҳисобланади