апрел 12, 2017 12:45 Asia/Tashkent

Яқинда Австралия ва эронлик мутахассислар томонидан яримӯтказгичли кристалларга эга нозик бир қабат ёрдамида тунда кӯриш имконига эга кӯзойнак ихтиро этишга ноил бӯлишди.

Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди.

Яқинда Австралия ва эронлик мутахассислар томонидан яримӯтказгичли кристалларга эга нозик бир қабат ёрдамида тунда кӯриш имконига эга кӯзойнак ихтиро этишга ноил бӯлишди.

Эронлик мутахассислардан бири бу борада дейди:  Ушбу лоиҳада ишлаб, нанофотоник соҳасида улкан муваффақиятларга қӯл топдик. Биз ёруғликнинг ӯзаро таъсири ва нанометрия миқёсида жисмлар билан таъсирланишини ӯргандик.

Бу яримӯтказгичли нанокристаллар ёруғликни шиддатли равишда юқори кӯтара олишга қодир бӯлиб, турли ёруғлик нурларини яратиш қобилиятига эгалар.

Лоиҳа асосида махсус асбоб ихтиро этилган бӯлиб, ёруғлик улардан озод ӯтиб туради. Ихтиро этилган айнаклар бошқа қоронғуликда кӯриш қобилиятига эга кӯзойнаклардан фарқи унинг енгил ва қулайлигидир.  

Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар  Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар  хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда. Илм соҳасининг тараққиётида янги мамлакатлар вужудга келиши мумкин. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Аммо Эроннинг мақсади кейинги 20 йил давомида  Яқин Шарқмамлакатлари орасида  илмий мақолалар нашр этиш бўйича биринчи ўринга чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Эрон халқ  хужалигининг турли соҳаларида эришилган асрларга татигувли ютуқларга бир назар солсак,  Эрон Ислом Жумҳуриятини минтақа ва дунё саҳнасида ўзига ишонган ривожланган мамлакат сифатида мавқеъ топганини гувоҳи бўламиз. Дарвоқеъ, мўътабар

Халқаро ташкилотларнинг йиллик ҳисоботларига биноан Эрон ислом Жумҳурияти дукнёнинг энг ривожланган 16 мамлакатлар сафидан жой олган. Ва мамлакатда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг йиллик ўсиши 7 фойизни ташкил қилади.

БМТ- нинг ҳисоботларига биноан, тиббиёт саҳасида ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти дунёнинг ривожланган мамлакатлари қоторидан жой олган.   Халқаро болалар жамғармаси   ва халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотларининг хисобтларида Эрон Ислом Жумҳуриятида тиббий хизмат кўрсатиш соҳаси яхши ривожлангани  боис мамлакатда болалар ва оналар ўлимини кескин камайгани зикр этилган.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Сўннги 10 йилликда Эрон Ислом Жумҳуриятида илм-фан тараққиёти ва малакали кадрларни тарбиялаш натижасида фармацевтика (дорусозлик) саноати ҳам сезиларли даражада  ривожланди ва тиббий хизмат кўрсатиш маданияти юксалди. Шунингдек, тиббиётнинг энг нозик ва мураккаб соҳаси саналмиш пулмонология ва қон плазмаларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам арзигули ютуқлар қўлга киритилди. Дарвокеъ,эслатиш жойизки, жорий йилнинг

Фажр даҳасида саратон касаллигини даволашга мўлжалланган янги тўрдаги дори –дармонлар яратилди  .

Сўнгги йилларда  Эрон Ислом Жумҳурияти замонавий фан-технологиясининг мутлақо янги ва ута мураккаб соҳаси бўлган клонлаштириш бобида ҳам дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари қаторида ўзини кўз-кўз қилиб келмоқда  .

Айни замонда, Эроннинг нефтохимия, тиббиёт ва саноатнинг бошқа бир қатор соҳаларида ҳам асримизнинг илмий мўъжиси бўлган нанотехнологиядан кенг фойдаланилмоқда.

Нанотиббиёт соҳасида ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти ҳавас қилса арзигули ютуқларга эришган. Нанотиббиёт ёрдамида диабет ва спид хасталикларига қарши дори-дармонлар яратилди.

 

 

 

Ёрлиқ