апрел 12, 2017 08:38 Asia/Tashkent

Эшиттиришлар шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Юртлар ва ўлкаларни сув ва қуруқликдаги чегаралар бир-бирларидан ажратади ва халқлар эса миллий маданиятларининг  ҳудудлари билан  бошқалардан фарқ этишади. Маданий мулклар ва мерослар ҳар бир халқнинг тарихий ва ижтимоий нишоналари ҳисобланишади. Маданий меросни ҳимоялаш халқнинг тарихи ва ўтмишини ҳимоялаш маъносидадир.

Эрон тарих, маданият ва тамаддун соҳаларида узоқ ўтмишга эга мамлакатдир. Кўплаб мутахассисларнинг ақидаларига кўра, биринчи инсон  биринчи бор Эронда яшашни ихтиёр айлаган ва қишлоқ  ҳаёт тарзини яратан. Эрон тарих умқида илдизга эга саноқли мамлакатлардан бири ҳисобланади ҳамда унинг асолати ва юксак эътибори беш минг йил олдинги даврларга бориб тақалади. Ўша даврлардан, яъни  Эроннинг қудратли империяси сиёсат майдонида ягона бўлгани  ва дунёнинг саноқли  тарих  яратувчиларидан ҳисобланишидан юзлаб йиллар ўтган. Ўша даврлардан қолган қийматли ёдгорликлар ва муҳим ҳужжатлар  инсоният тамаддунини аниқлашда муҳим рол ўйнашган.

Янги шамсий йилдан кейин радиомизнинг оқшомги дастурида сешанба кунлари “Дунёнинг фахрий бўлган эронлик буюк шахсиятлар” унвонли туркум эшиттиришлар эфирга узатилмоқда. Унинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниёман. Мазкур эшиттиришлар орқали Эроннинг буюк шахсиятлари билан сизни таништириб борамиз.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Европадан Эронга сафар қилишни бошлаган кўплаб сайёҳлар ва савдогарлар мазкур мамлакат беш минг йиллик тарихга эга  Эрон инсоният тарихи ва тамаддунининг бешиги эканлигини англаб олишади. Бунга илова мазкур мамлакатнинг Албурз ва  Загрус тоғларидаги гўзал табиати, Каспий  соҳиллари ва Форс кўрфазидаги жозибали манзаралар ва зиёрат этадиган маконлар бошқа  азим манбалардан ҳисобланарди.
Тупроқда яширинган  ушбу  бебаҳо манбалар дунё моддий ва маънавий бойликларининг катта қисми ҳисобланарди. Европалик тожирлар аввал  Эрон қадимий меросининг моддий бойликларига кўз тикишади.

Ушбу талон-торожлар Паҳлавий ҳукумати даврида   ўз авжига етади. Бироқ Эронда  1979 йилда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин  Маданий мерос тўғрисида қонун чиқарилади ва ушбу талон-торожларга барҳам берилади. Эрон Ислом Жумҳуриятининг  тузуми таъсис этилганидан кейин Инқилоб кенгаши  археологик соҳасидаги сотувларни ман қилади ва ушбу заминада илмий изланишлар рухсатини бериш ваколатини давлатга топширади.

Аммо бугунги кунда Эрон тамаддунини ғорат қилиш бошқача шаклда амалга оширилмоқда.
Бу гал эронликларнинг маданий ва маънавий бойликлари, яъни мазкур юрт халқи ўзлигининг  кўрсатувчи ва маданий мероси  бўлган  машҳур ва буюк шахсиятларни айрим мамлакатлар ўзлариники қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. “Дунёнинг фахри бўлган эронлик машҳур шахсиятлар” рукни остидаги эшиттиришлар давомида бу борада сизга кенгроқ маълумот берамиз. 

Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига  оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Ҳозир эса   бухоролик Ҳошим Аъзамнинг радио ва сайтимиз ҳақида билдирган фикрларини  биргаликда тинглаймиз.

Бухоролик   тингловчимиз  Ҳошим Аъзамнинг билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.