апрел 13, 2017 11:43 Asia/Tashkent

726-қисм."Рум " муборак сураси 35-38-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  « Рум " муборак сураси 35-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 أَمْ أَنزَلْنَا عَلَيْهِمْ سُلْطَانًا فَهُوَ يَتَكَلَّمُ بِمَا كَانُوا بِهِ يُشْرِكُونَ ﴿٣٥﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

 Ёки Биз уларга осмондан ҳужжат туширганмизу у(ҳужжат) У зотга ширк келтирган нарса (жоизлиги) ҳақида сўзлайдими?! (35)

   Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада мушрикларнинг ширк ақидалари  танқид қилиниб буюрилади: Аллоҳнинг шериги бор, деб ӯйлаган мушрикларнинг дилил-ҳужжатлари борми? Улар табиат ёхуд ӯзларининг вужудларида Аллоҳнинг шериги борлигига далолат берувчи бирор-бир белгини кӯрсата олишадими? Ёки уларга  Аллоҳ томонидан "Менинг шеригим ҳам бор" деб ёзилган китоб нозил бӯлганми? Маълумки, мушриклар таассуб билан ота-боболарининг расм-русумларини давом эттириш йӯлида бу ёлғон ақидага эргашишади. Ӯз ақидаларини исботлаш учун бирор-бир ақлий ёхуд нақлий далил келтиролмайдилар.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ислом мантиқ ва ҳужжатга эга бӯлган диндир. У ӯз мухолифларидан ҳам ҳужжат ва далил талаб қилади.
  2. Чуқур ва мустаҳкам далилларга эга бӯлган тавҳид ақидасидан фарқли равишда куфр бирор-бир мантиқий далилга эга бӯлмаган илдизсиз,  ёлғон ақидадир.

Энди  «Рум" муборак сураси  36-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 وَإِذَا أَذَقْنَا النَّاسَ رَحْمَةً فَرِحُوا بِهَا ۖ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ إِذَا هُمْ يَقْنَطُونَ ﴿٣٦﴾

Бу ояти  карима   қуйидагича таржима қилинган:

Ва қачон одамларга раҳматни тоттирсак, ундан шод бўлурлар. Агар уларга ўз қўллари тақдим қилган нарса туфайли ёмонлик етса, дарҳол умидсизликка тушурлар. (36) 

 Олдинги оятнинг мазмунини давом эттирган ҳолда бу ояти каримада мушриклар ёхуд иймони заиф кишиларнинг ӯзига хос хусусияти  қуйидагича баён этилади:улар ғурур ва маъюслик  орасида оворадирлар. Неъмат етган пайти ғурурга берилишади ва муаммоларга дуч келганда умидсизликка гирифтор бӯлишади.

Ҳақиқий муъминлар эса шукрона ва сабрнинг орасидалар. Улар Аллоҳнинг неъматларига шукрона қиладилар, муаммоларга дуч келганда сабр қиладилар.

Қизиғи шундаки, бу ояти карима ва бунга ӯхшаш ояти карималарда неъматлар Аллоҳнинг раҳмати сифатида тилга олинган,  мусибат ва қийинчиликлар эса ӯзимизнинг амалларимиз натижаси дея талқин қилинган. Зеро, Аллоҳ таъоло бандаларига фақат ва фақат лутфу раҳматни раво кӯради. Аҳли башарнинг аксарият муаммо ва қийинчиликлари ӯзининг қилмишлари  ёхуд бошқалар томонидан зулм-ситамнинг натижасидир.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1.Иймонсиз ёхуд иймони заиф кишилар енгил табиатли кишилардир. Улар озгина неъматга эришгач, мағрурликка, озгина муаммо туфайли эса маъюсликка берилишади.

2. Дунё неъматлари доимий ва барқарор эмас, шу сабабли инсон уларга кӯнгил қӯймаслиги керак чунки уларни қӯлдан бергач,  маъюсланиб, умидсизликка тушади.

Энди  «Рум" муборак сураси  37-38-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّ اللَّـهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ وَيَقْدِرُ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ ﴿٣٧﴾ فَآتِ ذَا الْقُرْبَىٰ حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ لِّلَّذِينَ يُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّـهِ ۖ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴿٣٨﴾

Бу ояти  карималар   қуйидагича таржима қилинган:

 Улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ёки тор қилишини билмайдиларми? Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир. (37) Бас, қариндошга, мискинга ва йўл ўғлига ҳаққини бер. Ана шу Аллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Ризқ бериш Аллоҳ таолонинг қўлида бўлгач, ризқнинг камайиб қолишидан қўрқмай, қариндош-уруғларга, мискинлар ва сафари туфайли муҳтожликка тушиб, йўлда қолганларга ҳақларини бер. Хайр-садақа қил. Сенинг қўлингдаги ризқи рўзда уларнинг ҳам ҳақлари борлигини унутма.) (38)

Бу ояти карималарда буюрилади: иймонли кишилар ризқ-руз Аллоҳ томонидан эканлигига эътиқод қилишади. Ризқнинг кам-кӯп бӯлиши Илоҳий илм ва ҳикматга боғлиқ. Бир гуруҳ одамлар мол-дунё тӯплаш учун жуда кӯп сай-ҳаракат қилишади, аммо   унга эришолмайдилар. Одамларнинг бошқа гуруҳи эса муътадил ҳолатда сай-ҳаракат қилишсада, кӯп нарсага эришишади.

Биз муътадил ҳолатда сай-ҳаракат қилишимиз лозим. Аммо бу сай-ҳаракатдан қӯлга киритадиган натижамизнинг қандай бӯлиши бизга боғлиқ бӯлмаган кӯпгина омилларга тегишли. Шу сабабли Аллоҳнинг насиба қилганига рози бӯлишимиз ва Худони биздан қарздор деб ӯйламаслигимиз лозим.

Ояти кариманинг давомида кишининг бошқалар наздидаги масъулиятига ишора қилиниб, буюрилади: Ризқ-рузи фаровон бӯлган кишининг масъулияти ҳам ортиқдир. Бундай шахслар оила аъзоларидан ташқари қариндош-уруғлари ва бошқаларнинг ҳам ғамини ейишлари керак.

Ояти кариманинг охирида инфоқ қилишга ишора қилиниб, буюрилади: Инфоқ қилган кишининг нияти шон-шуҳрат ва ӯзини кӯз-кӯз қилиш бӯлмай, балки Аллоҳнинг розилиги бӯлган тақдирдагина бу эзгу иш инфоқ қилувчига фойда келтиради.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1.Ризқ-рузни Аллоҳ томонидан деб билган киши жамиятдаги муҳтож-бечораларга кӯмаклашишни ӯзининг бурчи деб билади.

2. Риёкорлик аралашган хайр-саховат ӯз эгасига қиёмат куни наф келтирмайди.

3. Кишининг мол-мулкида ӯтганлари ва қариндош-уруғларининг ҳам ҳаққи бор ва бу ҳақ  адо қилиниши лозим.

4. Ислом жамиятда камбағалликни илдизи билан қӯпоришга жиддий эътибор қаратади. Шу сабабли  камбағал -мискинларни доимо ӯзининг ҳимоясига олади.