апрел 16, 2017 12:44 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Ўзбекистон милициясини туб ислоҳотлар кутмоқда.
  2. Тошкент—Душанбе  рейси орадан 25 йил ўтиб тикланди.
  3. Россия Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб беришни оширади.
  4. Ўзбекистон ва Хитой янги логистика марказлар ташкил этмоқчи.
  5. Ўзбекистон ТИВда  дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш жараёни давом этмоқда

   Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили ички ишлар органлари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш ва тубдан такомиллаштириш зарурлигидан далолат берган.

Президентнинг  янги фармони бундай камчиликларни бартараф этиш ва ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Фармонда мавжуд жиддий камчилик ва муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда салбий оқибатлари   таҳлил қилинган.

  Шунингдек  фармонда Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасини ташкил этиш кўзда тутилган.

хххххххххххххххх

"Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 11 апрелдан “Тошкент-Душанбе-Тошкент» йўналиши бўйича парвозларни тиклади.  

Тожикистон пойтахтига парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба (соат 9.50да) ва шанба (соат 13.40да) кунлари амалга оширилиши кутилмоқда. Парвоз вақти бир соатга яқин давом этади.

Ххххххххххххххххх

Россия Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб беришни оширади, тегишли шартнома мамлакат Федерация Кенгаши томонидан ратификация қилинди, деб ёзада «Парламентская газета».  

Шартнома билан Россия ва Ўзбекистоннинг қатор йўналишлар бўйича ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги ҳуқуқий асослари ўрнатилади. Хусусан, булар – ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш, ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш, илмий-тадқиқот ва тажрибавий - конструкторлик ишларини бажаришдир.

Шартномани амалга ошириш бўйича Россия томонидан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича Федерал хизмат, Ўзбекистондан эса – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ваколатли идора бўлади.

Европа ва Американинг қатор таҳлилий институтлари маълумотига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳарбий бюджети ҳар йили 70-80 млн. долларни ташкил этади. Россия ҳарбий бюджети эса 60 млрд. доллар, деб баҳоланади.

ххххххххххххххххх

Ўзбекистон ва Хитой иккала давлат чегараларида янги логистика марказлари очиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентда ўтаётган Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлди ва у ерда икки давлат чегарасида ҳозирча автомобиль, келажакда эса темир йўл транспорти логистика марказлари яратишни муҳокама қилди", деб таъкидлаб ўтди Сафоев

Сафоевнинг айтишича, Транскавказ автомагистралидан фойдаланиш ва Руминия, Болгария, Россия портларига чиқиш масалалари бўйича озарбойжонлик ва грузиялик ҳамкорлар билан муваффақиятли музокаралар ўтказилган. Шу тариқа Ўзбекистон энг муҳим ҳамкорлар билан қисқа йўллар орқали савдо-сотиқ олиб бориш имкониятига эга бўлади.

ххххххххххххххх

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида чет эллик журналистларнинг аккредитациядан ўтказилиши бўйича керакли ишлар олиб борилмоқда.

Кун. ўз сайти хабарига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов республика ташқи сиёсатининг замонавий босқичи ва унинг долзарб масалалари мавзусида ўтказилган тадбирда тез орада бу бўйича қўшимча янгиликлар киритилиши ҳақида маълум қилди.

Дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш жараёни давом этмоқда. Чет эллик журналистлар сони ортишидан манфаатдормиз», деган Комилов.

Айни ввавқтда BBC’нинг аризаси қабул қилинган, аккредитация қилиш ишлари кетмоқда», деган вазир.