апрел 17, 2017 13:58 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда руҳий хасталик ва касалликларни бартараф этиш йӯл-йуриқларидан бўлмиш Қуръон тавсиялари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу мавзў ҳақидаги  сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

 

Ички ӯзгаришнинг энг кучли омили ва руҳий хасталикдан қутилиш сӯҳбат қилиш ва алоқа ӯрнатиш оилани ташкил этиш ва эру хотиннинг ӯзаро висолларига етишлари ҳисобланади.

Оилали шахс ахлоқсизликнинг кенгайиши ва эгоизмга берилиб кетишнинг олдини олади. Чунки шахс ӯз турмуш ӯртоғига нисбатан масъулиятни ҳис этган пайтида ахлоқий салбий мойилликларини камайтиришга сайъ -ҳаракат қилади. Жамиятшунослик соҳасининг муттахасиси доктор Саъид Муъидфар шундай фикр билдиради:  "Бўйдоқлик ҳаёти аста -секинлик билан шахснинг жамиятдан ӯзоқлашиши сабабига айланади. Бинобарин жамият билан бирга бӯлиш жанбаси ва бошқаларнинг хулқ -атворига сабр тоқат қилиш жиҳатини унда камайтиради. Бу вазъият эса жамият учун ҳам хатарли бӯлиши мумкин. Чунки жамият ижтимоий бирга яшашни қабул қилади. Бу вазъиятнинг натижаси эса мамлакатнинг кенгайиши ва ривож -равнақ топишидир. 
Оиланинг ижобий рол ӯйнаши шундан иборатким меҳр -муҳаббат ҳаётий тизимининг сабабига айланади ва руҳий босимлар баробарида муқовимат ва руҳий саломатликка таъсирчан рол ӯйнайди. Ӯтказилган тадқиқотларга кӯра бошқалар билан яқин алоқада бӯлмаган шахслар яхши муомалада бӯлган шахслар билан қиёслаганда икки -уч баробар олдинроқ ҳалок бӯлишади. Шу сабабдан яқин ва самимийлик билан устувор ва мустаҳкам бӯлган оила аъзолари учун кӯпроқ тинчликни вужудга келтиради. Хурсандчилик муттахасиси ва руҳшунос бӯлмиш Гарвард университетининг уқитувчиси Данил Гилберт шундай фикр баён этади:  "Оилага эга бӯлишимиз билан хурсанд бӯламиз. Дӯстларимиз борлигидан хушнуд бӯламиз. Фикр қилган барча нарсалар бизни хурсанд қилади. Барча -барча инсонлар кӯпроқ дӯст ва катта хонаводага эришиш йӯлларини қидиришади.”

 

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Қуръоний яшаш тарзи " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

 

 

Дастуримиз давом этади.Top of Form

Bottom of Form


 

Турмуш қуришнинг осойишталиги ҳам руҳий ва жисмоний , ҳамда ижтимоий ва шахсий нуқтаи назаридан келиб чиқади. Чунки оилани тарк этиш ва жинсий эҳтиёжларни қониқтирмаслик инсон ҳаётининг мувозанатини бузади.

Бошқа таъбир билан айтганда инсоннинг пасткашлиги ва ёвузлигига сабаб бӯлади. 
Муваддат меҳр -муҳаббат юзасидан дӯстлик,  орзу қилиш ва таманно қилиш маъносидадир. Шунингдек раҳм сӯзидан олинган раҳмат қарши томонга яхшилик қилиш, эзгу ахлоққа эга бӯлиш ва мулойимлик маъносидадир. Оила доирасида раҳмат ва дўстлик билан  сӯҳбат қилиш,  муносабат қилиш ва фикр алмашишнинг энг муҳим омилларидан саналади. Бошқа таъбир билан айтганда оилаларда илиқ фазони ижод этиш ва алоқаларни мустаҳкамланишда энг муҳим тажриба ва маҳорат ҳисобланади.

Бир -бирларини яхши кӯрган ва сӯҳбатлашиш - бирга бӯлишдан лаззат оладиган оилалар мустаҳкам бӯлишади. Бугунги кунда кӯпгина ёшлар оила қуриш масъулиятидан қочиш учун молиявий имкониятларнинг йӯқлигини баҳона келтиришади. Аммо Қуръон шуни зикр этиб ӯтадиким ризқ -рӯзининг даричаси ва унинг баракоти турмуш қуришда қарор берган.
Нур сурасининг 32 ояти каримасида шундай марҳамат этади:" Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир."

Барча пайғамбарларнинг шариатида ҳам никоҳ муқаддас аҳд (иттифоқ) ҳисобланган.

Бу борада Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:

“Тўрт нарса Пайғамбарларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўйлик сепиш, мисвок ва никоҳ (оила қуриш)”. (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривоятлари).

Никоҳ ислом динида ҳам Аллоҳга хуш келадиган амаллардан саналиб, у энг муқаддас битимлар ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло никоҳни суннат қилиб, ҳалол билан ҳаромнинг орасини ажратувчи қилиб берди. Яъни никоҳсиз номаҳрам йигит ва қизнинг бирга яшаши ҳаром ҳисобланади, қачонки улар шаръий никоҳ билан никоҳлансагина уларнинг бирга бўлишлари ҳалол бўлади. Шунинг учун ҳам оила қуриш, эр-хотин ҳақ-ҳуқуқларига риоя этишлари, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалаларнинг бари шаръий никоҳга боғлиқдир.

 

Азизлар, сиз " Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" " дастуримизнинг навбатдаги  сонини   тингладингиз. Сўҳбатимизни келгуси дастурларда давом этамиз.

 Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз.

 Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.