апрел 18, 2017 11:45 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  30-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 21-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг  19- кунидир.

Бундан 1190 йил муқаддам  ҳижрий-қамарий 248 йилнинг ражаб ойида тарихий ривоятларга кӯра Қуръон ва ҳадис илмининг билимдони, олим ва  шоир  Абу Ҳотам  Саҳл бин Муҳаммад Сижистоний  оламдан ӯтди.

Олим ибодат ва диний таълим-тарбия билан шуғулланиш билан бирга ижтимоий билимларга ҳам эътибор қаратар эди.

Абу Ҳотам    Сижистонийдан улкан маънавий мерос ёдгорлик қолган. "Иъробул Қуръон" ва "Ахлоқул инсон" китоблари шулар жумласидандир.

Хххххххххххххххххххххххх

1988 йил апрел ойининг 19-куни машҳур инглиз табиатшунос олими Чалз Дарвин оламлдан ӯтди.  У 1809 йил Англияда туғилган эди.

Олим аввалига тиббиёт, сӯнгра  илоҳиёт бӯйича таълим олди, аммо янги дӯстларининг тавсияси билан табиатшунослик илми билан жиддий шуғуллана бошлади.

Дарвин 1831 йили тадқиқотчилар гуруҳига қӯшилиб, кема билан Жанубий Америкага беш йиллик илмий командировкага борди.  У 1858 йили илмий ишларининг хулосасини "Ашёларнинг асли"   китобида жамлаб чоп қилдирди.  Олимнинг бу ва бундан кейинги китобларида баён қилган назариялари дарвинизм мактабининг вужудга келишига замина яратди.

Айтиш жоизким, Дарвиннинг инсон  яралиши ҳақидаги назарияси самовий динларнинг таълимотига зиддир.

Унинг назариялари марксизм каби модиюнчилик таълимотларига асос қилиб олинди, шу сабабли  Дарвиннинг номи  дунёга машҳур бӯлди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 111 йил бурун, яъни 1906 йилнинг 19 апрел куни   радитсион нурланишни кашф этган машҳур франсуз олими Пьер  Кюри оламдан ӯтди.  У 1859 йили Париж шаҳрида дунёга келди. 

Пьер  Кюри Сорбон университетида таълим олиб, фан доктори илмий даражасини эгаллагач, шу олий таълим масканида шогирдларга сабоқ бера бошлади.  У 35 ёшида  кейинчалик Мадам Кюри номи билан шуҳрат қозонган  Мари́я Склодо́вскаяга уйланди.

Бир-бирига мувофиқ эр-хотин олимлар жиддий кашфиётларни бошлашди. Улар радиатсияни кашф қилиб, Нобел мукофотига сазовор бӯлишди.

Хххххххххххххххх

1946 йилнинг 19 апрел куни, яъни бундан 71 йил илгари  илк халқаро ташкилот Миллатлар  Жамияти тугатилди. Бу ташкилот Американинг ӯша пайтдаги президенти тавсияси билан 1920 йилнинг 10 январ куни шаклланган эди.  Аммо  Америка Конгресси  тасдиқламагани сабабли бу ташкилот АҚШ сиз фаолиятини бошлади.

Миллатлар Жамияти  ташкилотининг манзили Шветсариянинг Женева шаҳрида бӯлиб, унинг биринчи бош котиби инглиз дипломати эди.

Халқаро Миллатлар Жамияти 49 аъзо билан ӯз ишини бошлади. Кейинчалик унга яна 13 мамлакат аъзо бӯлди.

Ӯша замондаги дунёвий қудратларнинг  манманлиги сабабли бу ташкилот дунёда тинчлик-тотувликни барқарор эта олмади.  Бу ташкилот вужудга келганидан 19 йил ӯтгач, Иккинчи Жаҳон Уруши бошланди.

Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Халқаро Миллатлар Жамияти фалаж ҳолатга келди ва урушдан кейин унинг ӯрнига БМТ вужудга келди.