Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 4-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 24-апрель
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 4-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 24-апрель.
Бундан 1441 йил олдин, ҳижратдан олдинги учинчи йилнинг 26-ражаб ойида Ислом Пайғамбари(с)нинг амакилари ва ҳазрат Али (а)нинг оталари Абу Толиб Макка шаҳри мушриклар қуршовида бўлган бир ҳолда оламдан ўтган. Ҳазрат Муҳаммад (с) боболари Абдулмуталиб вафот этганидан кейин саккиз ёшларидан бошлаб Абу Толиб назорати остида бўлган эдилар. Абу Толиб Худо расули (с)нинг рисолатлари бошланганидан сўнг Исломни қабул қилади ва Қурайш мушриклари қаршисида ҳазрат Муҳаммад (с)нинг энг муҳим ҳомийларига айланади. Абу Толиб вафот этишдан олдин қариндош ва дўстларини Исломга эргашишларини ва ҳазрат Муҳаммад (с) ни ҳимоя этишни тавсия этади. Абу Толиб вафот этган йилда Худо Расули (с)нинг вафодор умр йўлдошлари ҳазрат Хадича ҳам вафот этган эди. Шу сабабдан Худо Расули (с) ўша йилни “қайғу йили” деб атаган эдилар.
Бундан 90 йил олдин, милодий 1927 йилнинг 24-апрелида BCG вокцинаси кашф этилади. Ушбу вокцинани франциялик икки етук шифокор Алберт Калметт ва Гуэрин узоқ тадқиқотлар давомида кашф этишади. Айтиш лозимки, ушбу вокцина сил хасталигига чалинишнинг олдини олиш учун ишлатилади. BCG вокцинаси кашф этилганидан кейин дунёда хатарли бўлган сил касаллигининг олди олинади ва кўплаб мамлакатларда ушбу касалга чалинган беморларнинг сони сезиларли даражада камаяди.
Бундан 77 йил олдин, шамсий-ҳижрий 1319 йилнинг 4-урдибиҳишт ойида Эронда биринчи бор радио бошқармаси таъсис этилади ва Теҳрон радио станцияси орқали мамлакатнинг ички вазияти бобида хабарлар берилади.
Радио ва унинг идорасини ташкил этишдан олдин унинг ишлари Почта, телеграф ва телефон вазирлигининг назорати остида эди ва дастур ва эшиттиришлар икки ва ўттиз икки киловатли станциялар орқали ўрта ва қисқа тўлқинларда эфирга узатиларди.Теҳрон радиосининг таъсис этилишидан беш йил ўтгач, Эроннинг айрим бошқа туманларида ҳам радиостанциялар қурилади ва чекланган ҳолда эшиттиришлар тайёрлайди. Кейинчалик янги ва қудратли станциялар қурилади ва эшитиршларнинг вақти ҳам узайтирилади. Шамсий 1357 йилда Эрон Ислом Иниқлоби ғалаба қилганидан кейин телерадио тармоқлари янада такомиллаштирилади ва бугунги кунда Эронда 35 тилда дастур ва эшиттиришлар радио ва телевидениялар орқали эфирга узатилади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.