Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 5-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 27-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 25- кунидир.
Бундан 1451 йил муқаддам, ҳижратдан олдинги 13- йил ражаб ойининг 27-куни Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) Аллоҳ таъоло томонидан пайғамбарлик рисолатини бажаришга вазифадор қилиндилар. Бу пайт ул ҳазрат 40 ёшда эдилар.
Расули акрам болалик чоғларидан садоқат, тӯғрисӯзлик ва омонатдорликлари натижасида атрофдагиларнинг ҳурмат-эҳтиромига лойиқ шахсиятга айланган эдилар. Ул ҳазрат кӯп вақтларини Макка шаҳрининг шимолий қисмидаги Нур тоғида жойлашган Ҳиро ғорида ибодат ва тафаккур ила ӯтказардилар. Ана шундай кунларнинг бирида Аллоҳнинг улуғ фаришталаридан бири Жабраили амин нозил бӯлиб ул ҳазратга Аллоҳи зулжалол томонидан пайғамбарликка танланганлари башоратини етказди. Ана шу лаҳзадан ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) нинг энг охирги ва мукаммал самовий динни олам аҳлига етказиш учун сӯнгги пайғамбар сифатидаги рисолатлари бошланди.
Исломнинг азиз пайғамбари биъсатдан сӯнг жаҳл, куфр, зулм ва ситамга қарши курашни бошлаб, 13 йил давомида Макка шаҳрида Аллоҳнинг динини тарғиб-ташвиқ қилгач, Мадина шаҳрига ҳижрат қилдилар. Мадинада ҳам ӯз фаолиятларини давом эттириб, исломий таълимот ва қадриятлар асосидаги ҳукуматни ташкил этдилар. Орадан кӯп вақт ӯтмай, бу ҳукумат дунёнинг кӯп қисмига ёйилди.
Расулуллоҳ (с)нинг биъсат кунлари инсоният тарихидаги муҳим воқеа бӯлиб, дунё мусулмонлари бу муборак кунни шодиёна билан нишонлашади. Аллоҳнинг сӯнгги пайғамбари биъсати куни сиз, азиз тингловчиларимизга муборак бӯлсин!
Ххххххххххххххххххх
Бундан 210 йил бурун ҳижрий-қамарий 1228 йил ражаб ойининг 27-куни мусулмон оламининг машҳур олимларидан бири Шайх Жаъфар Кошиф ул Ғито Нажаф шаҳрида оламдан ӯтди.
Оятуллоҳ Жаъфар Кошиф ул Ғито ӯз замонасининг улуғ олимларидан бири эди ва жуда кӯп шогирдларни тарбиялаб вояга етказди.
Аллома Жаъфар Кошиф ул Ғитонинг муаллиф тахаллусини ӯзида мужассамлаштирган энг муҳим китоби "Кашфул ғито"дир. Шунингдек "Ақоидул Жаъфария" ва "Ҳаққул мубин фи тасвибул мужтаҳидин" китоблари ҳам унинг қаламига мансуб.
Хххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1359 йил урдубиҳишт ойининг 5-куни, яъни бундан 37 йил олдин Американинг бир неча вертолёт ва самолётлари Эрон тупроғига тажовуз қилишди. Аммо Табас шаҳри яқинидаги саҳрода кӯтарилган қум тӯфони уларнинг пухта ӯйланган ва замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган амалиётини барбод этди. Айрим Америкалик учоқлар ёниб кетди. Чақирилмаган меҳмонларнинг баъзилари ҳалок бӯлди, қолганлари шармандаларча қочиб кетишди.
Тажовузкорлар Табасдан вертолётларда Теҳронга учиб боришни режалаштиришганди. Аммо Аллоҳнинг Эрон халқига нисбатан лутфу карами душманни аро йӯлда сарсон айлади.
Эрон Ислом Инқилобининг раҳбари Имом Хумайний ҳазратлари Американинг бу тажовузкорлиги ҳақида гапириб, таъкидлаган эдилар: "Энг катта шайтон, яъни Америка бундай ахмоқона ишга қӯл урган экан, Аллоҳнинг қудратига таянган фидоий Эрон халқи душманларга қарши курашга шай туриши керак".