Ислом Пайғамбари (с)нинг беъсатлари
Муҳаммад Мустафо (с)нинг беъсатларига бағишланган махсус эшиттириш
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Исломнинг Буюк Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг расуллик рисолатлари бошлангани санаси муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз ва ушбу қутлуғ кунга бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.
Ислом Пайғамбари (с) нинг беъсатлари инсоният тарихида буюк ва тақдирни белгиловчи воқеадир. Ушбу воқеанинг буюклиги шундаки, Аллоҳ таоло Муҳаммад Мустафо (с) руҳларини ушбу оғир ва машаққатли масъулиятни қабул қилишга тайёрлаганди. Албатта беъсатдан олдинги йилларда айрим маънавий ҳолатлар ва руҳонийлик ҳазрат Муҳаммад (с) нинг чеҳралари ва амалларида кўриниб турарди. Ул ҳазрат ўсмирлик чоғларида пок, ростгўй , мард ва жуда яхши хулқли бўлганлар. Имом Али (а)нинг баён қилишича:
«Парвардигор ўзининг энг буюк фариштасини Расулуллоҳнинг болаликларидаёқ Ул ҳазратга ҳамдам ва ҳамроҳ қилди. Ушбу фаришта кечасию кундузи Ул зоти пок билан бирга эди ва ул ҳазратни буюкликка ва яхши ахлоқ йўлига бошларди.»
Расулуллоҳ (с) мана шу маънавий хусусиятлар ва руҳий таҳорат ва покликка эга бўлганлари боис, халқнинг оғир вазияти ва ўша кунги жамият ўртасида, махсусан ,Макка шаҳрида кенг ёйилган жаҳолат ва бузуқликдан азоб чекардилар. Ул ҳазрат йилнинг маълум вақтларида фикр юритиш ва ибодат қилиш мақсадида одамлардан узоқлашиб, Макканинг шарқий шимолида жойлашган Ҳиро тоғига борардилар. Ул жанобнинг ошиқона розу ниёз ва илтижолари ва ул ҳазратнинг Аллоҳ билан алоқа ва боғлиқликлари ул ҳазрат қирқ ёшга тўлгунларича шундай давом этди. Бу ёшда ул ҳазрат ақлий камолотнинг чўққисига етишгандилар ва оқибат, Аллоҳ томонидан пайғамбарликка танландилар. Ул ҳазратга Қуръони Каримнинг ёруғ ва нуроний оятлари ёрдамида Аллоҳнинг бандаларини ўз қўллари билан ясаган бутларга сиғинишдан воз кичишга чақириб, уларга ҳақиқий саодат йўлини кўрсатиш масъулияти топширилди.
Ўша тунда Макканинг еру осмонида нур ёғарди ва гул ифорининг тўлқини шабода ипакида ўралиб ёйиларди. Дашту биёбон кезувчи араб мардларидан бири Уммал-Қурада одим ташлаб ушбу гўзал шеърни ўқийди: “Ўтган кеча самовийлар Макка ерига гул ёмғирини юборишди. Аммо гул эмас, гул ўрнига юлдуз туширишди ва фалак авжида Аҳмад номи товланарди. Ҳар бир тўлқинда Муҳаммад деган гулнидонинг авжи кўринарди. Муҳаммад мангу ва абадий қолгай, Муҳаммад Қуёш янглиғ абадий порлагай.
Азиз пайғамбарамиз Муҳаммад Мустафо(а)нинг беъсатлари ҳижратдан 13 йил олдин, ҳижрий-қамарий йили бўйича, ражаб ойининг 27- кунида юз берди. Ўша кунларда Муҳаммад Мустафо (с) ибодат ва тафаккур қилиш учун Ҳиро ғорига боргандилар.Шу кунда илоҳий фаришта Жабраил Муҳаммад Мустафо (с) га нозил бўлди. Жабраил Ул Ҳазратни ўқишга чақирди ва ул ҳазратга буюк рисолат ва элчилик башоратини берди. Шу ҳолда ваҳий нури инсоният осмонида порлади ва одамларнинг ширк, жаҳолат ва зулм сиртмоғидан қутулиб, буюк ўзгаришга юз тутишлари учун дебочаси бўлди. Расулуллоҳ (с) нинг Маккадаги беъсатлари инсонларни ёруғлик, тавҳид, адолат ва маърифат томон даъват қилган илоҳий пайғамбарлар беъсатларининг давоми эди.
Қуръони Каримда пайғамбарлар инсониятнинг йўлбошчиcи ва ўқитувчиcи сифатида зуҳур этишлари таъкидланган. Пайғамбарларнинг беъсатларидан кўзланган мақсадлардан бири, турли қавму элатлар ўртасидаги низоларни бартараф этиш бўлган. Бақара сурасининг 213-оятида шундай буюрилган:
«Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар. Имон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга солади. Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайди.»
Мавзуни таҳлилчи Фахриддин Умар давом эттиради
Таҳлилчи Фахриддин Умарнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда Исломнинг Буюк Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг беъсат кунларига бағишланган махсус эшиттиришни тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Худо Расули(с) беъсатларидан кўзланган мақсадлардан бири халқнинг адолат томон бориши учун керакли шароитни яратиш бўлган. Қуръони Каримда Ҳадид сурасининг 25 ояти каримасида шундай буюрилади: «Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан (нарса)лар ила юбордик ва улар ила китоб, ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик...»«Мезон» дан мақсад яхшиликлар ва ёмонликларни ўлчайдиган илоҳий қонунлар ва меъёрлардир. Ислом пайғамбарига бошқа илоҳий пайғамбарларга ўхшаб юклатилган энг муҳим вазифалардан бири жамиятда адолатни ўрнатиш бўлган.
Адолат инсониятнинг доимий орзуси бўлиб, инсонлар ҳамиша адолатни излаб юрганлар. Агар бугун унга эришмаган эканлар, сабаби уларнинг илоҳий анбиёлар таълимотларидан узоқлашганликларидир. Шубҳасиз, пайғамбарларнинг халқ ичидан танланишлари Аллоҳнинг буюк неъматидир. Аллоҳ олий таълимотлар ва гўзал хулқ билан, дунёни поклик ва гўзаллик томон бошлади. Қуръони Каримда Жумъа сурасининг 2 -оятида шундай буюрилади:
«У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди.»
Пировардда Имом Али (а)нинг ушбу айтган сўзларини қўллаган ҳолда сизга баён қилмоқчимиз:" Гувоҳлик бераманким, Муҳаммад (с) Аллоҳнинг бандаси ва расулидир. Ул ҳазрат Худо фармонини бажариш, халқ учун ҳужжатни адо этиш ва ақллар хазинасидаги чангларни тозалаш учун юборилган. Муҳаммад (с) ва ул ҳазратнинг Аҳли байтларига Парвардигорнинг саломи бўлсин.
Исломнинг Буюк Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг расуллик рисолатлари бошлангани санасига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.