апрел 26, 2017 09:45 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 7-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг 27- кунидир.

Бундан 559 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 879 йил ражаб ойининг 29 -куни мусулмон олими, мафассир ва фақиҳ Шамсуддин Сурияниншг Ҳалаб шаҳрида оламдан ӯтди.

У Қуръони карим тафсири ва фиқҳ илмини замонасининг улуғ олими Ибн Ҳаммомдан ӯрганиб, исломнинг турли соҳалари бӯйича кӯпгина китоблар ёзди.

Машҳур олим Шамсуддиннинг энг машҳур рисоласи "Ал тақрир вал таъбир"  китобидир.

Ххххххххххххххххх

1791 йилнинг 27 апрел куни, яъни бундан 226 йил илгари америкалик машҳур рассом ва ихтирочи Сэмюэл Морзе дунёга келди.

 У бошланғич таълимни эгаллагач, рассомликни ӯрганиш учун Англияга борди.  Кейинчалик электр токи жараёни билан танишгач, бу соҳага қизиқиб, турли тажрибалар ӯтказа бошлади. Охир-оқибат 1839- йил телеграф мосламасини яратишга эришди. Натижада башарият узоқ масофадан туриб алоқа ӯрнатиш имкониятига эга бӯлди.

Телеграф мосламаси зудлик билан ер юзига тарқалди.  Телефон ихтиросидан илгари телеграф алоқанинг энг муҳим воситаси эди.

Хххххххххххххх

Бундан 197 йил бурун, 1820-йилнинг 27 апрел куни инглиз донишманди Герберт Спенсер дунёга келди.

У аввалига темир йӯл корхонаси, сӯнгра "Экономист" нашриясида ишлади. Тоғаси вафот этиб, ундан жуда катта меросга эга бӯлган Герберт Спенсер учун орзуларини амалга ошириш шароитлари муҳайё бӯлди.  У барча юмушларини ташлаб,  ёзувчи ва эркин тадқиқотчи сифатида замонасининг илмларини ӯргана бошлади. Натижада 19-асрнинг энг улуғ файласуфи даражасига эришди.

Герберт Спенсер 83 йил яшаб, 1903 йили оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1357 йил урдубиҳишт ойининг 7-куни, яъни бундан 39 йил олдин  Афғонистонда давлат тӯнтариши қилган Генерал Абдулқодир мамлакат президенти Довудхонни ӯлдириб, Афғонистон халқ-демократик партиясининг раҳбари Нурмуҳаммад Таракини қудратга келтирди.  Орадан бир оз вақт ӯтгач, Ҳафизуллоҳ Амин Таракийни  ағдариб, мамлакат жиловини ӯз қӯлига олди. Аммо   юртдаги тартибсизликлар бу билан тугамади.

Орадан бир оз вақт ӯтгач,  Амин ҳам Афғонистон халқ-демократик партияси Парчам  бӯлинмасининг раҳбари Бабрак Кармал томонидан четлаштирилиб, қатл этилди.

Бабрак Кармал замонида 1979 йил СССР армияси Афғонистонни ишғол этди.

Ҳижрий-шамсий 1367 йил Совет қӯшинлари Афғонистондан чиқиб кетгач, мужоҳидлар президент Муҳаммад Нажибуллоҳ давлатига қарши курашни кучайтириб, 1371 йили уни ағдариб ташлашди ва  Афғонистондаги ягона давлат қудрати турли гуруҳлар ӯртасида тақсимланди.

 

Ёрлиқ