Биз ва тингловчи
Янги эшиттиришлар шарҳи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Кичик кӯллар Аллоҳ таолонинг арзигулик неъматларидан биридир. Аммо инсоннинг кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва уни ифлослантириши кўллар учун хатар яратади. Инсоннинг кичик кӯллар бобидаги нотўғри тушунчаси ва улардан ёмон тарзда фойдаланиши табиат учун ёмон оқибатларни олиб келиши мумкин. Уларни баъзан қуритиб, қишлоқ хӯжалиги ва ёки бошқа қурилиш ишлари учун фойдаланиш ҳолатлари кўп кузатилади. Шахсий манфаатлар учун амалга ошириладиган бу каби ишлар атроф-муҳитга бениҳоят салбий таъсир етказади...
Азизлар, кўлларга доир ушбу жумлалар радиомизнинг тонги дастурида ўрин олган янги эшиттириш “Эроннинг кичик кўллари билан танишамиз” рукни остидаги суҳбатларда янграган эди. Мазкур радиомақолалар Эрон телерадиокомпаниясининг маориф ва маданият бўлимида тайёрланган. Эшитттириш режиссёри эса ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз хоним Рахшонадир.
“Эроннинг кичик кўллари билан танишамиз” унвонли туркум эшиттиришлар борасида кенгроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз хоним Рахшонани суҳбатга чақирдик.
Марҳамат.
Хоним Рахшонага қизиқарли суҳбатлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Айтиш лозимки, кичик кӯллар иқтисодий жиҳатдан ҳам манфаатли минтақалардан бири ҳисобланади. Мисол учун, гуруч жаҳондаги барча давлатларда муҳим озиқа ҳисобланиб, у кичик кӯлларда етиштирилади. Кӯпинча кичик кӯллар тоза сув манбаи сифатида ҳам фойдаланилади.
Кичик кӯлларнинг иқтисодий жиҳатдан фойдали томонларидан яна бири ва энг муҳими, унда балиқчилик соҳасининг йӯлга қӯйилишидир. Кичик кӯллар қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, ёғоч ишлаб чиқариш, ӯсимликлар ҳаёти учун ҳам муҳим манба ҳисобланиб, табиат жозибалари сифатида ҳам туризм соҳасини ӯзига жалб этмоқда.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса янги тингловчиларимиздан бири Жамолнинг суҳбатини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Янги тингловчимиз Жамолнинг суҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг