апрел 27, 2017 11:47 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Ӯтган суҳбатларимизда интернет ва виртуал фазонинг зарарлари ҳақида гапириб, интернетдан  нотӯғри фойдаланиш оиладаги   қадриятларни йӯққа чиқариб, кӯпгина ихтилоф ва тушунмовчиликлар, ҳатто баъзан эр-хотиннинг оилавий ажралишларига сабаб бӯлмоқда. Эр-хотиннинг ҳар бири алоҳида-алоҳида бегона кишилар, ҳатто мухолиф жинс вакиллари  билан муносабат ӯрнатиши, улар орасидан янги-янги дӯстлар ортттириши оилавий жуфтлар орасида ишончсизлик муҳитини келтириб чиқаради. Оилада ишончсизлик пайдо бӯлдими, демак, осойишталикка путур етади ва охир-оқибат жамиятнинг таянчи бӯлган, одамизод фарзандининг бахт-саодатли яшашининг асосий ӯчоғи оила асослари емирила боради, деб айтгандик.

Интернет Ғарб жамиятининг нуқтаи назарлари ва дунёқарашлари асосида вужудга келтирилган фазодир. Шу сабабли унда Ғарб мамлакатларида ҳаёт тарзига айланган ва бу юртларда  яшовчи кишиларнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган  маълумотлар жойлаштирилган. Маълумки, Ғарб жамияти бугунги кунда ахлоқий ва маънавий жиҳатдан чуқур таназзулга юз тутган. Интернет эса ана шу инқирозни янада чуқурлаштирувчи восита ҳисобланади.

Интернет ва виртуал оламнинг оилалар, айниқса исломий оилаларга салбий таъсир ӯтказиши бугун илмий жиҳатдан исботланган ҳақиқат. Маълумки, ҳар қандай оиланинг мустаҳкамлигини сақлаб турувчи  асосий восита бу ахлоқий қадриятлардир.  Интернет ва виртуал фазодан нотӯғри фойдаланиш эса Ғарбда яшаш тарзига айланган ахлоқсизликни оила муҳитига олиб киради ва жамиятнинг асосини ташкил этган оиланинг пойдеворини емира бошлайди. Интернет фойдаланувчиларининг ахлоқсизликни тарғиб этувчи сайтлардан фойдаланишлари оилада эр-хотин ӯртасида ихтилофлар, ҳатто жинсий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Виртуал фазода  вужудга келаётган янги-янги ижтимоий тармоқлар интернет фойдаланувчилари, айниқса ёшларни оҳанрабо мисоли ӯзига тортмоқда.  Бундай тармоқлар тез ва арзон мулоқот қилиш воситаси бӯлганлиги билан ҳам диққатга сазовордир. Аммо фойдаси билан бирга бундай  ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳам кундан-кунга ошкора ҳис этиляпти.  Гап шундаки, бундай фазоларда мухолиф жинс вакиллари ва турли ёшдаги кишилар билан мулоқот қилишнинг барча шароитлари маҳайё этилган. Бундай мулоқотларэса кӯп ҳолларда эр-хотинлар муносабатларини совутиши ва ҳатто уларнинг оилавий ажралишларига ҳам сабаб бӯлиши мумкин. Айрим ҳолларда бундай назоратсиз, тасодифий мулоқотлар ёшларни турли эксртемистик ташкилотлар таъсир доирасига олиб кириб, уларнинг ҳаётида улкан фожиаларга сабаб бӯлади. Бу нукта бугунги кунда ота-оналарнинг жиддий ташвишига сабаб бӯлган ва уларни  фарзандларининг  виртуал фазодан фойдаланишларини қайси йӯллар билан бӯлмасин назорат остига олишга ундаяпти.

Виртуал фазонинг ёшлар ахлоқий қадриятларини инқирозга учратишига сабаб бӯлган жиддий таҳдидлардан бири айрим ёшларнинг интернет ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи тармоқлардан ӯз жинсий эҳтиёжларини қондириш ва янги-янги дӯстлар топиш мақсадида  фойдаланишларидир. Бу соҳада ӯтказилган салоҳиятли бир тадқиқотнинг гувоҳлик беришича , виртуал фазода чат қилувчиларнинг аксари қисми шаҳвоний чатларнинг иштирокчилари бӯлиб, улар оиладаги эр-хотинлик муносабатларидан норозиликлари сабабли мухолиф жинс вакиллари орасидан шаҳвоний руҳиядаги дӯстлар қидириш билан овворалар. Бу эса кишилар, оилавий муносабатлар ва демакким, жамиятдаги руҳий фазога таъсирсиз қолмайди.

 Интернет зарарлари ҳақида гап борганда кӯпинча ёшлар тарбиясини бузишга қаратилган беҳаёлик, зўравонлик, бепарволик, дангасалик ва шу каби бошқа салбий жиҳатларга ундовчи хуружлар ҳақида гапирилади. Бу хуружлар ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг бузилишига, унинг оқибатида эса бутун бир халқ, миллат, жамиятнинг бузилишига, турли фисқ-фасод, фитналар ёйилишига, ўғриликлар, йўлтўсарликлар,   фаҳш ишлари кўпайишига олиб келади.

Интернетда жинсий муносабатлар ошкора муҳокама қилингани ва бу муносабатларда тижорат руҳияси борлиги сабабли виртуал фазода шаҳвоний руҳ кун сайин кучайиб бормоқда. Бу руҳия инсоний ахлоқ-одоб чорчӯбасини синдириб, диний қадриятлар, айниқса исломий қадриятларга жиддий таҳдид солмоқда. Афсуски, виртуал оламдаги  шаҳвоний лавҳаларни кӯрган айрим ёшларда ҳатто муддатидан илгари балоғатга етиш ҳодисаси юз бериб, уларнинг жинсий муносабатларга бӯлган майли кучайиб боряпти.

Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда, зарарли беҳаё, бузуқ маълумотлар ҳам кенг тарқалгандир. Инсон маънавиятига таъсир қиладиган фохишабозлик, беҳаёликни, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи сайтлар жуда ҳам кўпайиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет орқали бир-бирларини алдамоқда, бир-бирига тухмат қилмоқда, у туфайли кўпгина ёш оилалар ажрашиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда ва ҳоказо. Интернет орқакли нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, иқтисодий, молиявий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам кўплаб жиноятлар содир этилмоқда.