апрел 29, 2017 13:03 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дӯстлар ӯтган дастуримизда Эроннинг оғзаки ижодиёти жанрларидан, яъни достоннинг ривоятчилиги ҳақидаги сӯҳбатлашган эдик. Бугун эса Эрон афсоналари ва қиссалари дунёсига сайр қилиб “Яхшилик қадрини биладиган Фаромарз” номли қиссамизни давомини эшитишга сизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!


Эслатиб ўтамизки, қадим замонларда  бир савдогарнинг учта уғли бор эди. У қариб қолганлиги сабабли ўз иш ва касбу корини    уғилларига топшириши ва ўз умрининг охирида тоат-ибодат қилиш  билан шуғуллашни хоҳларди. Шунинг учун  у бирма- бир уғилларини ўз олдига чақирди ва ниятини уларга баён этди ва юз туман пул бериб савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишларини таклиф қилди.

 Аммо икки нафар уғиллари ҳама пулларни маишат ва айшу ишратга сарфлаб бўш қўллари билан уйга қайтишди. Учинчи уғли юз туман пул билан бир ўлган шахснинг қарзини берди ва уни қарздан озод этди. Унинг қилган бу иши отасига хуш келди. Отаси кўрдиким учинчи уғли иш аҳлидандир ва унга яна юз туман пул бериб  бу пуллар билан қийматли буйумлар ва бошқа савдо сотиққа лозим бўлган нарсаларни сотиб олишга буйруқ берди. Уғли отаси буюрганини бажарди.

Ёш йигит ўз хизматкори билан бир меҳмонхонага етиб келишди ва Фаромарз уларни ғорат қилиш мақсадида бўлган 40-та уғриларни ўлдирди. Шунингдек улар  сув омборига етиб келишди ва Фаромарз дам олиш пайтида бўри ва тулкининг сўҳбатлашларидан тушуниб етдиким шаҳар подшоҳсининг қизи ақлдан озган .Подшоҳнинг қизини даволаш учун Фаромарз итнинг миясини бир порча матога ураб дарборга олиб борди. У ӯзини табиб  деб таништирди. Қаравуллар уни подшоҳ олдига олиб бордилар. Фаромарз салом берди ва унинг қизини даволашига келганини билдирди.
   Агар даволай олмаса бошқаларга ӯхшаб боши кесилади,  деб айтди подшоҳ.

Мусиқа

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги ридиосидан "Эрон  афсоналари ва қиссалари " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

 

 

Дастуримиз давом этади.
Фаромарз деди:  "Бошим уларнинг бошларидан афзал эмас. "
Подшоҳ Фаромарзнинг сӯзини қабул қилди ва ҳозир сенга нима лозим деб сӯради.Фаромарз деди:  "Бир гулхан ва бир коса сирка тайёрланг. "
Подшоҳ барча нарсани тайёрлашини буюрди.  Подшоҳнинг қизини олиб келишди. Ақлдан озган подшоҳнинг қизи Фаромарзнинг юзини тирнаб ташлади. Фаромарз итнинг миясининг эритган ёғини қизнинг бурнига томди сирка косасини унинг бошига қуйди.
Подшоҳнинг қизи деди:  "Нотаниш бу одам бу ерда нима қилади? Фаромарз уни тинчитиб сени даволашга келганман деб айтди. Сӯнг подшоҳга қизи даволанди деб хабар беришларини сӯради. Подшоҳ ӯз хотини билан келди ва бир четда ӯтирган ва тузалиб кетган ӯз қизини кӯрди.

Подшоҳнинг бӯйруғи билан шаҳарни чароғон айладилар ва Фаромарзни шоҳ дарборига шукӯҳ ва шаҳомат билан олиб боришди ва подшоҳ унга қийматбаҳо бӯйимларни ҳадя берди. Аммо Фаромарз бу совғаларни рад этди.

Подшоҳ деди: Қизини Фаромарз даволагани боис у билан турмуш қуриши лозим. Фаромарз турмуш қурмайман  аммо менинг арбобим бор.  Агар хоҳласангиз қизингизни унга никоҳ қилиб беринг. Сӯнгра ӯз арбобининг олдига қайтиб бӯлиб ӯтган воқеани унга айтиб берди. Кейин улар биргаликда подшоҳнинг қасрига боришди.
Подшоҳ олтин тахтни олиб келишини буюрди. Арбоб ӯтирди ва у подшоҳнинг қизини ӯз никоҳига киритиш зарурлигини таъкидлади. Ёш йигит дастлаб рози бӯлмади, аммо кейин подшоҳнинг сӯзларини қабул қилди. Подшоҳнинг қизини етти куну кеча тӯй қилишди. Ундан сӯнг улар 50 туя қийматли буйумлар, унта қул ва унта канизак билан бошқа маҳалга етгунга қадар йӯл кезишди.
Фаромарз деди:  Энди қуллар кӯп бӯлишидан хотиржамъ бӯлдим. Уша ерда дам олиш учун тӯхталишди. Фаромарз ҳаргалгидек юклар устида чузилиб дам олди. Бирданидан узоқда қӯлида одамнинг бошини кутариб келаётган одамни курди. Бу одам яқинлашиб бошни юклар устида ташлади. Фаромарз ӯз қиличини олиб унинг бошини кесиб ташлашга ӯринди. Аммо қилич унинг бурнига тегди ва буруннинг бир қисми ерга йиқилди. Фаромарз зудлик билан ердан кесилган буринни олиб ӯз чунтагига солди.

Эрталаб улар нонушта қилиб ӯз юкларини жамладилар ва шаҳарнинг дарвозасига етишларича йӯл кезишди. Қаравул шаҳар дарвозасини очиб юклар устида кесилган подшоҳ уғлининг бошини кӯриб қолди. Улар Фаромарзни ушлаб қӯлларини боғлаб подшоҳ олдига олиб боришди ва айтишди:  Бу шахс подшоҳнинг уғлини ӯлдирган.
Подшоҳ ҳам уни қатл этишга бӯйруқ берди.
Фаромарз деди:  "Мен ҳеч кимни ӯлдирганим йӯқ. Аммо подшоҳ уғлининг қотилини топиб беришим мумкин. Аммо подшоҳ  шаҳар  аҳолиси унинг кӯз олдидан утишларига буйруқ беришини сӯради. Ҳама келишди,  аммо Фаромарз булар қотил эмаслар деб айтди. Ҳали бир киши қолган деб айтди.
Подшоҳ текшириб ким келмананини аниқлашни бӯюрди. Фақат вазирнинг ӯгли қоганлиги ҳақида подшоҳга хабар беришди. У касал бӯлган ва беморлик тушагига ётганини айтдилар.

 

Фаромарз уни келишини талаб қилди. Подшоҳ ҳам уни олиб келишларига бӯйруқ берди. Уни олиб келишди,  аммо унинг юзи боғланган эди. Фаромарз уни кӯргани биланоқ ӯз чунтакидан кесилган буринни чиқариб айтди:  "Бу подшоҳ уғлининг қотилидир. " Сӯнг бӯлиб ӯтган воқеани таьрифлаб берди ва подшоҳ вазир уғлини дорга осишга фармон берди. Подшоҳ Фаромарзга қараб деди:  "Уғлимнинг қотилини топиб берганинг учун қизимга уйланишинг лозим. "
Фаромарз деди:  "Мен ӯйланишни хоҳламайман ва агар подшоҳ рози бӯлса ӯз қизини унинг арбобига турмушга бериши мумкин.

 

 

Азиз тингловчилар, бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тўлқинларида ҳамнафас бўлгунча, мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.