апрел 29, 2017 13:10 Asia/Tashkent

Шунинг учун Ислом шариати инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасида одоб ва ахлоқ борасида раҳнамолик қилади. Ана шу жабҳалардан бири сафардаги ҳолат бўлиб, сафар одоблари ва унга оид баъзи масалаларни зикр этиб ўтиш лозим.

Инсон ҳаётида одоб ва маданият асосий нарса ҳисобланади. У билан хулқ гўзал, амал зийнатли бўлади. Кеча ва кундузда содир этиладиган турли-туман амаллар натижасида жамият орасида иттифоқлик пайдо бўлади.

Шунинг учун Ислом шариати инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасида одоб ва ахлоқ борасида раҳнамолик қилади. Ана шу жабҳалардан бири сафардаги ҳолат бўлиб, сафар одоблари ва унга оид баъзи масалаларни зикр этиб ўтиш лозим.

1. Аҳли аёлини нафақа билан таъминлаши.

2. Унда бирор кишининг омонати ёки қарзи бўлса, уларни адо этиши.

3. Агар сафар қилувчи бирор ишга масъул шахс бўлса, ўз ишидаги жорий интизомга риоя қилиши.

4. Сафар харажатлари ҳалолдан бўлиши.

Сафарга шерик танлаш сафар қилишнинг муҳим жиҳатларидан бўлиб, сафардош тақводор, яхши фикрли, тоат ва ибодатда кўмакчи бўлиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳтиёт юзасидан тунда ёлғиз сафар қилишдан қайтарганлар.

сафарда шериклар ўз ораларидан тажрибали, омонатдор, фаҳм-фаросатли кишини бошлиқ қилиб сайлаб, унга итоат этишга буюрилганлар.

Киши сафар қилишга отланар экан, унинг ушбу сафардан бир қанча орзу-умидлари бўлади. Унинг қалбида хурсандчилик, ҳаяжонланиш ва шу билан бирга,  хавфсираш, ғамгинлик каби ҳолатлар юзага келади.

 Оиласидан, ёру биродарларидан узоқда бўлишни ўйлаб, беихтиёр кишининг кўнглида бир оз хавотир, уларнинг хайрда, офиятда бўлишларини хоҳлаш, сафар қийинчиликларини тасаввур қилиш, ўз оиласига соғ-омон қайтишни исташ каби ҳолатлар пайдо бўлиши  табиий.

Бундай лаҳзаларда қалбга таскин берувчи бирдан-бир нарса мусофирнинг ҳар бир ҳолати мулоҳазасини қилиб, ӯқиладиган дуолардир.

Расулуллоҳ (с) сафарга чиқиб, туяларига минганларида уч бор такбир айтар сўнгра:

“Аллоҳим! Мен Сендан бу сафаримда яхшиликка, тақвога ва амаллардан Ўзинг рози бўлганингга муваффақ қилишингни сўрайман” деганлар.

Аллоҳ таоло инсонни дунёни асрашга, неъматлардан фойда олишга, уларни поймол қилмаслик, ҳалок этмасликка, ёмонлик йўлида эмас яхшилик йўлида ишлатишликка амр қилган.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Тоза ҳаводан нафас олиб,турли рангдаги ва тароватли гулларни, ғунчаларни, боғу бустонлар ва чиройли манзараларни томоша қилиш инсонга қувонч бағишлаб, кӯнгилни шод этади. Бундай манзаралар шунингдек стресс ва ғуссаларни кишидан йироқлаштиради.

Қуръони карим Ҳаж муборак сураси 5 ояти каримасининг бир қисмида бу борада ӯқиймиз:   Ва ерни қақраган ҳолда кўрасан. Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканар ва кўпчир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир.

Истироҳат  боғлари, хиёбонлар, гулзорлар ва шу каби таркибий қисмини турли турларга мансуб ўсимликлар ташкил этган бошқа яшил майдонлар шаҳар экотизимининг барқарорлигини таъминлаши, инсоннинг турли эҳтиёжларини (эстетик завқ олиш, ҳордиқ чиқариш, шаҳар ҳавосини тозалаш, турли зарарли микроорганизмларни қирувчи фитонцитлар ишлаб чиқариш, тупроқни мустаҳкамлаш ва ҳоказо) қондириши билан муҳим аҳамият касб этади.Кўчат экиб, боғ яратиш — инсонларнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Ақлли одамлар учун бу неъматларга кўпкина ибрат бор. Аллоҳнинг борлигига, бу ишлар бошқа бирор бир махлуқотни қўлидан келмаслигига, инсоннинг ожиз эканлигига далолатлар бор. Инсон эса бу неъматларни Аллоҳдан эканлигини эслаб доим шукр қилмоғи ва қадрига етмоғи матлубдир.