Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 8-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 1-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 28- кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар!Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 8-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 1-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 28- кунидир.
Бугун шаъбон ойининг биринчи куни, тоат-ибодат ва рӯза тутиш ва фазилатлар ойидир.
Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амалларнинг савоби бошқа кундагига қараганда ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Ҳазрат муҳаммад (с) шаъбон ойининг фазилатларини зикр этиб, бу ойни ӯзларининг ойлари деб билганлар. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири «Таҳвили қибла», яъни Қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунларида қибла Байтул-Мақдисдан Масжидул-Ҳаромга ўзгартирилган. Шунингдек шаъбон ойида ҳазрат Имом Ҳусейн (а) таваллуд топганлар. Аллоҳ таоло барчаларимизга шаъбон ойи кечасини ғанимат билиб, уни рўза ва тоат-ибодат билан ўтказишни насиби рўзи этсин.
Бундан 745 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 693 йил шаъбон ойининг биринчисида Ибн Товус номи билан машҳур фақиҳ ва адиб Ғиёсуддин Абумузаффар Абдулкарим ибн Аҳмад Ироқнинг Козимайн шаҳрида оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 648 йилида туғилган. Ибни Товус 11 ёшида Қуръони каримни комил ёддан билиб, адабиёт ва мутолаага таважжуҳ кӯрсатган. У ӯз замонининг машҳур донишмандлари жумладан Хожа Насириддин Тусий ҳузуридан баҳраманд бӯлган.
Бундан 172 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 1266 йил шаъбон ойининг биринчисида Соҳиб Жавоҳир номи билан машҳур бӯлган Муҳаммад ҳасан Нажафий, буюк олим, “Жавоҳирулкалом” асарининг муаллифи Шайх Муҳаммад Ҳасан Нажафий оламдан ўтди. Соҳиб Жавоҳир машҳур асарини 25 ёшида ёзишини бошлаб, 32 йил унинг устида ишлаган.
Бундан 29 йил аввал ҳижрий-шамсий 1367 йили урдубиҳишт ойининг 8-кунида Ол Сауд Эрон ислом Жумҳурияти билан алоқаларини узди. Эрон фуқароларининг Макка шаҳрида жума кунида Ол Сауд томонидан оммавий тарзда қатл этилишларидан сӯнг Эрон томони Саудий Арабистон билан муносабатларини узди. Худди шу вақтда Эроннинг Саудий Арабистондаги дипломатлар сони камайтирилди. Саудий Арабистони Теҳрондаги элчихонаси намояндалари ҳам бундан илгари Эронни тарк этишди. Бу ҳолат милодий 1986 йилгача давом этиб, шу йилнинг апрел ойининг 28 кунида икки давлат орасидаги муносабатлар батамом узилди.