Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ваҳдатга зарар етказган омиллар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Дунёнинг мустабид тузумлари идеология турлари, ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган мустабид ҳамда диктатуранинг шиддатлиги ва қудратга етиш жиҳатлари билан бир-бирларидан фарқ этишади.
Қабул қилинадиган қонун ва қарорлар ҳам халқ манфаатларини эмас, балки диктаторлар ёки қудратда бўлган партия манфаатларини ифода этади.
Демократик тузумлардан мустабид тузумларнинг фарқи борасида сўз юритганда иккита асосий нарсага эътибор қаратишимиз лозим: биринчиси, мустабид тузумлар зўравонлик ва халқдан узоқ бўлган механизмлар орқали, яъни уларнинг қудратга етиш йўллари сайловларсиз амалга ошади; иккинчиси, мустабид тузумларда қудрат одатда бир киши ва ёки бир партиянинг қўлидадир.
Шу сабабдан қабул қилинадиган кўплаб қарорлар фақат қудратда бўлган бир киши ёки партиянинг хоҳиш ва иродаси билан қабул қилинади.Мазкур тузумларда шу боисдан фуқаролик, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларлардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас.
Бироқ ,олдин таъкидлаб ўтилган икки асосий нарса, яъни мустабид тузумлар зўравонлик ва халқдан узоқ бўлган механизмлар орқали, яъни уларнинг қудратга етиш йўллари сайловларсиз амалга ошиши ва мустабид тузумларда қудрат одатда бир киши ва ёки бир партиянинг қўлида эканлиги жиҳатидан бир хилдир.
Тарихда ёзилган манбаларга кўра, халқдан узоқ ва мустабид бўлган сиёсий тузумлар Ислом оламида ҳам исломий мамлакатларнинг бирлашишларига тўсиқ бўлган. Мазкур мамлакатлардаги халқлар тинчлик ва Исломнинг манфаатлари учун ҳамкорлик қилишни хоҳласалар ҳам, мазкур мамлакатлардаги мустабид ҳукуматларнинг ҳукмдорлари халқларнинг талабларини назарга олишмасди.
Тарихнинг гувоҳ беришича, халқдан узоқ ва мустабид бўлган бунақа сиёсий тузумлар Ислом оламидаги мамлакатларнинг бирлашишларига тўсиқ бўлишган эди. Мазкур тузумларда, биринчидан, ҳукмдорларнинг хоҳиш ва иродалари халқнинг талаблари билан бир хил эмас эди ва давлат масъуллари бошқа исломий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш эҳтиёжини сезишмасди.
Иккинчидан, ушбу ҳукуматлар халқ орқали қонунийлаштирилмаган эди. Шу сабабдан уларнинг ғоялари халқнинг ғояларидан фарқ этарди.
Маълумки, бу каби тузумларда исломий мамлакатларнинг барча халқлари тинчлик ва исломий манфаатлар учун ҳамкорлик тамоюлига эга бўлишсада, иқтидорда бўлган ҳукуматлар халқ орқали сайланмаганлари учун ҳам ички ва ҳам ташқи сиёсатда халқнинг талабларини назарга олишмайди.
Учинчидан, мустабид тузумларда ҳукмдорларнинг диктаторлик ва худбинлик асосида бўлган фаолиятлари боис халқ уларга ишонмасди. Шу боисдан исломий ваҳдат ҳукумат масъулларига ишонч бўлмаслиги натижасида орадан кетарди.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Суҳбатимиз давомида Ислом оламида мустабид тузумларнинг фаолиятлари натижасида узоқланишлар шиддат олганига оид айрим мисолларни келтирмоқчимиз.
Усмонийлар халофати марказида қавмий, ирқий ва миллий таассублик юзага келган вақтда, бир томондан, усмонийлар империясининг ичида турли гуруҳлар ва қавмлар ўртасида низолар мавжуд эди, бошқа томондан, усмонийлар империяси Ислом оламининг бошқа қутби бўлган Эроннинг савафийлари билан ҳам ихтилоф ва низоларга эга эди.
Султон Абдулмажид иккинчи панисломизм сиёсатини диққат марказида қўйган эди ва исломий мамлакатлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ислом оламида ваҳдат заминасини яратиш учун ҳаракат қиларди. Ушбу йўлда у Байтулҳаромга боришни осонлаштириш учун темир йўл қуришни бошлайди. Бироқ ушбу идеясини амалга ошишида тўсқинлик қилган нарса унинг усмонийлар империяси ичидаги мустабидлик сиёсатлари эди.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.