Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 12-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 5-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 2- кунидир.
Бундан 1400 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 38-йили шаъбон ойининг 5-куни Расулуллоҳ (с) пок невараларидан бири Али бин Ҳусейн(а) Мадина шаҳрида дунёга келди. У Аллоҳнинг лутфу инояти ва Расули акрам (с)нинг невараси бӯлган отаси Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг тарбиясида ахлоқ ва камолотнинг энг олий чӯққиларини , Илоҳий илм ва маърифатни эгаллади.
Али бин Ҳусейн(а) ҳазратлари тунларни уйғоқ ӯтказиб, тоат-абодат билан ӯтказгани учун унга Сажжод, яъни кӯп сажда қилувчи лақабини беришганди.
Падари бузруквори Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва Расули акрамнинг кӯпгина неваралари шаҳодатга етказилган Карбало фожеасида Али бин Ҳусейн(а) хасталиги сабабли жиҳод қилолмади. Аммо жигарбандларининг шаҳодати ва Расулуллоҳ хонадонининг таҳқирланишини ӯз кӯзи билан кӯрди. Ул ҳазрат Карбало фожеасидан сӯнг улуғвор аммаси ҳазрат Зайнаб (с) билан биргаликда Уммавий ҳокимларнинг золимлигини фош этишга бел боғлади. Уша пайтдан муборак умрининг охиригача мусулмонларга пешволик қилди.
Али бин Ҳусейн(а)дан гӯзал дуолар ёдгорлик қолди. Бу дуолар “Саҳифаи Сажжодия” тӯпламида жамланган. Имом Сажжод алайҳиссаломнинг валодат куни муносабати билан сиз, азиз тингловчиларимизни самимий қутлаб, ҳикматга йӯғрилган ӯгитларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз: “Амалларнинг энг хуштаъми ғазабни ичга ютишдир”.
Ххххххххххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 313-йил шаъбон ойининг 5-куни, яъни бундан 1125 йил олдин ислом оламининг улуғ олимларидан бири, машҳур шифокор ва химия фанининг билимдони, спиртнинг кашфиётчиси Муҳаммад бин Закариё Розий оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 251 йили бугунги Теҳроннинг жанубидаги Рай шаҳрида дунёга келди. Аввалига заргарлик касби билан шуғулланарди. Сӯнгра кимёгарликка қизиқди. Ӯз устида тинимсиз ишлаши натижасида химия, тиббиёт, ҳандаса, мантиқ ва фалсафа фанлари бӯйича юксак маҳорат ва малака касб қилди.
Муҳаммад бин Закариё Розий умрининг кӯп қисмини химиявий тажрибалар ӯтказишга сарфлаб, сулфур кислотасини яратишга эришди. Шунингдек, мислсиз олим биринчи бӯлиб спиртни кашф этди.
Олим ижодиётининг билимдонлари ундан 250 та асар ёдгорлик қолган, деб ёзишади. “Ал Ҳовий”, “Ал Мансурий” ва “Сийратул фалсафия” китоблари шулар жумласидандир.
Хххххххххххххххххх
Бундан 38 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1358 йил урдубиҳишт ойининг 12-куни Исломий инқилобнинг назариётчиларидан бири, Инқилоб Кенгашининг раиси, мужоҳид, улуғ мутафаккир устод Муртазо Мутаҳҳарий “Фурқон” номли инқилобга қарши гуруҳ томонидан шаҳодатга етказилди. Бу ҳодиса ҳали Исломий инқилоб ғалабасидан 3 ой ӯтмасдан юз берди.