май 03, 2017 10:28 Asia/Tashkent

Эшиттиришлар шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Дoктoр «Густав Лебoн» бундай ёзади:

  «Мусулмонлар орасида баробарлик ва тенг ҳуқуқлилик ниҳоят юксак даражададир. Ушбу баробарлик Оврўпода ҳаяжон ва ҳарорат билан тилга олинади ва турли-туман табақалар орасида бу борада сўз юритилади, бироқ китоблардан ташқарида ундан ҳеч бир асар мушоҳада этилмайди.

Аммо мусулмонлар уни амалда татбиқ этганлар ва шарқий халқларнинг яшаш турига айланган. Оврўпода турли хил табақалар орасида инқилоблар келтириб чиқарган оғир ва шиддатли ихтилоф-низолар мусулмонлар орасида мавжуд эмас. Зеро, Ислом динида шаxсий, синфий ва оилавий имтиёз ва устунликлар мутлақо бекор қилинган ва Пайғамбар (c)назарида бутун мусулмонлар биродар ва тенг ҳуқуқлидирлар.

  Араб дунёсида бундай бир азаматли шаxс юзага келиб, турли хил миллат-элатлар ва қабилаларни «ягона калима» остида бирлаштирди ҳамда уларни мустаҳкам қонун-қоидалар ва хос тузумлар билан тобе ва муте қилди. Мусулмонлар ҳар қандай ўлка ва ирқдан бўлмасинлар, бир-бирларига ёт-ажнабий эмаслар. Масалан; бир хитойлик мусулмон, ислом жамиятида араб  мусулмон билан айни ҳуқуққа моликдир. Гарчанд мусулмонлар миллат ва ирқ жиҳатидан хилма-хил бўлсалар-да, аммо дин воситаси ила уларнинг ўртасида хос бир маънавий робита мавжуд бўлиб, уларни осонлик билан бир байроқ остида тўплаш мумкин. »

Азизлар, ёдингизда бўлса биз радимоизнинг тонги дастурлари орқали “Исломий инсон ҳуқулари” рукни остидаги туркум эшиттиришларни ҳукмингизга ҳавола этдик. Ҳамкоримиз Умид Сафоиниё режиссёрлиги остида эфирга узатилган ушбу эшиттиришларнинг таржимони ва бошловчиси ҳамкоримиз хоним Рахшона эди. Шу сабабдан якунига етган мазкур эшиттиришлар борасида  фикр билдириш учун ҳамкоримиз хоним Рахшонани суҳбатгачорладик. Ҳозир эса ушбу суҳбатни биргаликда тинглаймиз.

Ҳамкоримиз хоним Рахшонага қизиқарли суҳбатлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига  оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Ҳозир эса янги тингловчиларимиздан бири Собиржоннинг радиомиз ва сайтимиз борасида қилган суҳбатини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Янги тингловчимиз Собиржоннинг суҳбати эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг