май 04, 2017 10:15 Asia/Tashkent

Инсон Аллоҳнинг каломидан ўз маънавий оламини бойитади, бу ҳаётбахш булоқдан руҳий чанқоқлигини бартараф этади. Қуръони каримнинг жозибали каломи туфайли одамзод борлиқнинг буюк Халлоқи билан алоқа пайдо қилади, илоҳий билимнинг уммонидан баҳра олади ва моддий дунё тўзоғидан нажот топади.

Қуръони Карим башариятга инъом этилган сўнги осмоний ҳужжат ва барча арслар ва насларга таалуқли бўлган битмас –тугалмас илоҳий ҳикматлар хазинасидир.

 Бу Илоҳий Китобнинг асосий  рисолати инсонларга хақни ботилдан ажратишни ўрггатиш, башарият ахлокини такомиллаштириш ва  уларни икки олам саъодати сари ҳидоят этишдан иборат. Қуръони карим Муддассир муборак сурасининг сӯнгги ояти каримасида келган:    ...Бу (Қуръон) фақат инсонлар учун бир эслатмадир.

Инсон Аллоҳнинг каломидан ўз маънавий оламини бойитади, бу ҳаётбахш булоқдан руҳий чанқоқлигини бартараф этади.  Қуръони каримнинг жозибали каломи туфайли одамзод борлиқнинг буюк Халлоқи билан алоқа пайдо қилади, илоҳий билимнинг уммонидан баҳра олади ва моддий дунё тўзоғидан нажот топади. 

Шак-шубҳасиз одамзотнинг руҳий ва ахлоқий хасталиклари  унинг жисмоний хасталикларига ухшайди. Жисм касаллиги ва руҳий беқарорлик, Иккаласи ҳам  даволашга муҳтождир. Агар ушбу хасталиклар вақтида даволанмаса, томир ортиб давосиз дардларга айланиши мумкин. Жаҳолат, манманлик, кибру ҳаво ҳасад ва нафрат каби ўз руҳий хастликларига даво излаётганлар учун Қуръони  Карим шифобахш ягона  китобдир.. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз" Исро сураси, 82-оят.

Аллоҳнинг муборак каломи инсон психологияисини ўрганиш. Руҳий-психологик номутаносиблик, маънавий ожизлик ва қашоқликларни бартараф этишда асосий манбаъ ҳисобланади. Бу осмонийда китобда Одам алайҳиссалом ва унинг фарзандларини яратилиши бобида инсон психологиясининг айрим жиҳатларига   ибратли ишоралар қилинган. Жумладан, инсонни ўз иззат- нафсининг  ҳурматини билмаслиги, узини ҳақир ва бошқалардан кам ҳис қилиши унинг шахсий ва ижтимоий ҳаётида кўп муаммо ва маҳрумиятларни келтириб чиқариши мумкин.

  Қуръони каримга биноан, башарият тарихидаги барча катта-кичик уруш ва қон тўкишлар ҳасад, тамаъ ва ғурурни одамизот руҳи устидан ғалаба қилганидан келиб чиққан. Қобилнинг руҳу-равонида жойлашган бахиллик, ҳасад ва гина-қудуррат уни ўз акаси Ҳобилни улдиришга мажбур қилади. Руҳий-ахлоқий фазилатлардан бебаҳра қолган кимса, ўз хат-ҳаракатларини бошқаришга, бўлар-бўлмас хоҳиш-истакларини жиловлашга қодир эмас. У ўз нафси амморасининг талабларини бажариш учун бошқаларни мол-жонига тажовуз қилади Оллоҳ улўғлаган инсон қадрини хор қилади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръоний ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                                                                                                                                                                                                                Дарҳақиқат, Қуръони карим инсон жисми-жони ва руҳи хасталикларига шифо бахш этгувчи, унинг шахсиятини баркамоллик сари элтувчи муъжизали каломдир. Амиралмуъминин Али (а) ҳазратлари барчанинг ҳаётбахш ҳикматларидан баҳараманд бўлишга даъват этардилар. Ул Ҳазрат ,-"Куфр, нифоқ , гумроҳлик ва зиллат каби энг оғир дардаларнинг шифоси мана шу китобдадир. Огоҳ бўлинглар, ушбу Китобда келажаклар хабари, ҳодисалар баёни ва дардалрнинг давоси ва ижтимоий ҳаётингизнинг дастурлари бор, Аллоҳ Китобига суянинглар, зеро у эътимодли суянчиқдир, мангу зиё ундадир, унинг этагидан ушлаган одамга Қуръон нажот беради”.        Арабларнинг жоҳилият давридаги аҳволларини Қуръони карим мактабининг дастлабки даврларидан кейинги вазъиятлари билан таққосласкак,  Аллоҳ каломини инсон ва кишилик жамиятига қанчалар эжобий таъсир қилганини гувоҳи бўламиз. Бир неча асрлар олдин, бутпарастлик хурофоти ута авж олган пайтда, Исломнинг буюк пайғамбари Муҳамад (с) Аллоҳнинг амри билан башариятни қуллик ва асорат занжиридан озод этиб, олийқадр ислом таълимоти билан    уларда  маданият ва азамат руҳини ўйғотди. Ў иймон ва ҳидоят машъали билан жаҳолат ва хурофот зулмотини ёритиб, ҳақиқий нажот ва саъодат тонгидан башорат берди.

!