май 04, 2017 12:03 Asia/Tashkent

Маълумки, ота-оналарнинг фарзандлар билан муомаласи раҳм-шафқат ва меҳр-муҳаббат устига қурилади. Бунда шак-шубҳа йўқ. Шунга қарамай, ота-оналарнинг айрим муносабатлари фарзандлар назарида соф меҳр-муҳаббатга зид бўлиб кўринади. Бу фарзандларни жазолаш, уларга буйруқ бериш, шунингдек, баъзи кўнгилочор машғулотлардан ман қилиш, баъзи болалар билан ўртоқлашишдан огоҳлантириш ва шунга ўхшаш ишларда ўз аксини топади. Демак биз муомала мувозанатини сақлашга, бошқача қилиб айтганда, фарзандларимиз бил

Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясида тутган йӯллари турли бӯлсада ундан келиб чиқадиган нтижа катта аҳамиятга эга. Агар бирор киши сиздан фарзандингиз кӯзлари ё қулоқлари орқали ӯрганишади деб сӯраса нима жавоб берасиз? Мутахассислар фикрига кӯра болалар эшитадиган нарсаларига кӯра кӯрадиган ҳодислардан таъсирланишади. Ота-оналар ҳам фарзанд тарбиясида бу жиҳатларга таважжуҳ қилишларига тӯғри келади.

Фарзанд тарбиясидаги энг биринчи қиладиган ишимиз айтган сӯзимиз қилмишимизга мутобиқ бӯлишига таважжуҳ қилишимиздир. Яъни фарзанд ишончини қозониш ота-она учун муҳим.

Маълумки, ота-оналарнинг фарзандлар билан муомаласи раҳм-шафқат ва меҳр-муҳаббат устига қурилади. Бунда шак-шубҳа йўқ. Шунга қарамай, ота-оналарнинг айрим муносабатлари фарзандлар назарида соф меҳр-муҳаббатга зид бўлиб кўринади. Бу фарзандларни жазолаш, уларга буйруқ бериш, шунингдек, баъзи кўнгилочор машғулотлардан ман қилиш, баъзи болалар билан ўртоқлашишдан огоҳлантириш ва шунга ўхшаш ишларда ўз аксини топади. Демак биз муомала мувозанатини сақлашга, бошқача қилиб айтганда, фарзандларимиз билан алоқамизни илиқлаштирадиган нарсага муҳтожмиз.

Фарзандларимиз қалбида муҳим бир тушунчани: уларни тарбиялаш мобайнида қиладиган барча хатти-ҳаракатларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг манфаатларига қаратилган эканини сингдиришимиз зарур. Албатта бу фақат хайриҳоҳлик, ўзаро меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат, эътибор ва олқиш билангина амалга ошиши мумкин.

Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.

Бола ота-онасига, унинг меҳр-самимийлигига таяниб, ӯсиб-улғаяди. Унинг катта бӯлганидан сӯнг ташаккулланган характер ва ӯзига хос хусусиятлари онанинг тарбиясига тарбиясига боғлиқ.

Ислом   дини   соғлом  оиланинг  барча  омилларини аниқ-равшан  баён   этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий  заруриятдир.  Зеро,  соғлом  оила,   соғлом  исломий   жамиятнинг  асоси   ҳисобланади.

Соғлом насл соғлом жамият асосини ташкил этади. Соғлом жамият ва соғлом наслни эса соғлом турмуш асосларини илмий тадқиқ этмай туриб шакллантириб бўлмайди.Соғлом турмуш тарзи замирида, биринчидан инсон жисмоний саломатлиги ва камолоти, иккинчидан, инсон маънавий ва мафкуравий саломатлиги, унинг шахс сифатида тўла камол топиши мужассамдир. Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Боланинг соғлом шахсиятга эга бӯлиши учун ота-онанинг меҳр-муҳаббатлари ва оиладаги эминлик ҳиссига эҳтиёж сезади. Ота-оналар ва болалар орасидаги болалик давридаги муносабатлар ҳар қанча самимй ва оиқ бӯлса, келажак учун таъсири кӯпроқ бӯлади. Болаларни камситиш ва уларни ака-укалари ва бошқа болалар билан қиёслаш бола шахсияти ташаккулланишига салбий таъсир етказади.

Фарзандларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлиш, уларнинг севинчидан севиниш, ташвишларига ҳамдард бўлиш уларни тобора бизларга яқинлашиши, ўз туйғуларини бизлар билан баҳам кўришларига олиб боради. Бу ўз навбатида тарбиявий онгимизнинг ўсиши ва тарбиявий фаолиятимизнинг яхшиланишига сабабчи бўлади.

Фарзандлар жамиятда ўзларига мос ўринларни эгаллашлари, комил инсон бўлиб етишишлари йўлида ижтимоий тарбия масъулиятига катта аҳамият бериш лозим.

Энг муҳими болаларга жамият билан боғлиқ алоқаларга оид оммавий, ижтимоий  одобларни ҳам ўргата бориш лозим.

Фарзанд тарбиясида энг муҳим омиллардан бири – эр ва хотиннинг ҳамкорлигидир. Аёл ўз табиатидан келиб чиқиб ўзига юклатилган масъулиятни адо этиш билан бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Шунингдек, эр ҳам ўзига юклатилган хос масъулият яъни оиласини ҳар жиҳатдан таъминлаш, машаққат ва мусибатларни бартараф қилиш билан бирга фарзандлар тарбиясида алоҳида аҳамият бериши лозим.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ