май 04, 2017 12:22 Asia/Tashkent

Болалик пайтида энг муҳим ўлчам ва меъёрлардан бири бу диний тарбия ҳисобланади. Болада диний тарбияни ривож-равнақ бериш учун уша болалик давридан бошлаб уни ушбу руҳия билан тарбиялаш лозим бўлади, токим у бу дунёда иллоҳий раҳмат нишоналари билан ошно бўлса. Ва шу билан бирга у Аллоҳ таоло билан алоқа ўрнатиб аста-секинлик билан унинг жону-дилида диний ибодатларни бажо келтириш вазифаси жой олади.

Диний тарбия таълим-тарбия шохаларидан бири ҳисобланиб, ӯзига хос хусусиятларга эга. Диний тарбия деганда инсон нафсини олий қадриятлар руҳиясида тарбиялаш тушунилади.

Диний тарбия ўз ичига ҳам руҳий, ҳам дунёвий тарбияни қамраб олади, одамларга ҳам манавият, ҳам маърифат бахш этади.

Исломий тарбиянинг маъноси эса жамиятда ҳар тарафлама комил инсон шахсиятини барпо қилиш ва албатта, бу тарбия руҳий, ақлий ва жисмоний тарафларни ўз ичига олади.

Болалик пайтида энг муҳим ўлчам ва меъёрлардан бири бу диний тарбия ҳисобланади. Болада  диний тарбияни ривож-равнақ бериш учун уша болалик давридан  бошлаб уни ушбу руҳия билан тарбиялаш  лозим бўлади, токим у бу дунёда иллоҳий раҳмат нишоналари билан ошно бўлса. Ва шу билан бирга у Аллоҳ таоло билан алоқа ўрнатиб аста-секинлик билан унинг жону-дилида диний ибодатларни бажо келтириш вазифаси жой олади. 

Болалик чоғида тоат-ибодат амалларини бажо келтириш уларни яхши тарбиялаб ўспиринлик  даврида бу амалларни жуда осон бажо келтиришнинг сабабига айланади.

Оила  борлиқ ва Исломий жамиятнинг асосий бир туркумидир. Шунинг учун ушбу ячейканинг рисолати   мазҳабий билимга эга бўлган, диндорлик ва огоҳликка эга бўлган наслни тарбиялашда махсус аҳамиятни касб этади.

Жумладан боланинг  диний ва тоат-ибодат тарбиясининг  босқичлари бу йўлни кезиб ўтиши учун боланинг тайёр бўлиши ҳисобланади. Боланинг ички дунёси ва виждони бу чоғда жуда тоза ва пок бўлади.

Ота-оналар, айниқса онаси унга диний кўрсатмаларни ўргатиб шу билан боланинг  ўспиринлик ва ёшлик даврида диндор бўлишига яхши замина яратиб бериши  мумкун. 

Табиийдирким болалик  даври шундай давр ҳисобланадиким, инсон осонлик билан кўрсатмаларни ўрганади ва унинг ўрганган илми бу чоғда жуда  кучли бўлади. Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади.

Бу вақтда олинган илм бола хотирасида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Шунингдек, ёшликда ҳар хил ташвиш ва юмушлардан узоқ бўлган боланинг фикри фақат ўқишда бўлиб, натижада у илмни яхши ўзлаштиради.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бундан келиб чиқадики, ота-оналар фарзандларини ёшлик давридан унумли фойдаланиб, лозим бӯлган илмларни эгаллашлари учун қулай шароитларни таъминлаб беришлари лозим.

Зотан, Аллоҳ таоло инсониятни ер юзини обод қилиш учун яратган. Демак, у ўзининг вазифаларини адо этиши учун ҳар тарафлама комил ва етук бўлиши керак. Бунинг учун эса бизнинг динимиз Исломда барча кўрсатма ва имкониятлар мавжуд. Энг асосийси, инсон ўзининг олдига қўйилган вазифаларни бажариш асносида доимий ҳолда Аллоҳга юзланиб туриши тарбиядир.

Яхши хулқ-одобли инсон хайрли ишларда одамлар билан зиддиятга бормайди; ўзгалардан камчилик қидирмайди; бировнинг бошига тушган бахтсизликка ҳамдард бўлади; киши айбига иқрор бўлиб бош эгиб келса, уни кечиради; муҳтожларга ёрдам беради; ўз айбларини тан олиб, тузатишга интилади; катта-кичик, қариндош-уруғни иззат-ҳурмат қилади; ҳаммага яхши муомалада бўлиб, ёлғон гапирмайди

Бу дунёда ота-онасини рози қилган, дуоларини олган яхши фарзанднинг садақаи жорияси, савобли ишлари уларнинг қабрини ҳам нурли, руҳи покларини шод ва масрур қилади.