май 06, 2017 18:03 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим воқеалар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. Россия, Қирғизистон ривожланиши учун кўрсатаётган расмий ёрдами доирасида, ушбу мамлакат қарзларидан воз кечди;

2. Туркманистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари иккитомонлама ҳамкорликларини янада ошириш учун саъй -ҳаракатларини кучайтириш зарурлигини таъкидлашди;

3. Тожикистон Иқтисод вазирлиги икки мамлакат божхона хизматларининг ҳамкорликларини кенгайтириш бўйича иккита келишув имзоланганлиги ҳақида хабар берган;

4. Тожикистон чегара хизмати масъуллари Афғонистон билан бўлган  чегара ҳудудларида вазият тинч эканини эълон қилишган.

  Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Россия, Қирғизистон ривожланиши учун кўрсатаётган расмий ёрдами доирасида, ушбу мамлакат қарзларидан воз кечди.

 Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистоннинг 240 миллион долларлик кредитларидан ёппасига воз кечиш ҳақида ҳужжат имзолади, дейилган ҳукумат хабарида. "2017 йилнинг 30 март ҳолатига кўра Қирғизистоннинг Россиядан қарзи 240 миллион  долларни ташкил қилди. Ушбу протокол кучга кирганидан кейин Россия Қирғизистоннинг 100% қарзидан воз кечади",- дейилган хабарда.

Ушбу тадбир Россиянинг Қирғизистон ривожланиши учун кўрсатаётган расмий ёрдами доирасида амалга оширилмоқда.    Москва ва Бишкек 2012 йилда умумий қиймати 500 миллион бўлган, ҳукуматлараро қарзларни ҳал қилиш шартномаси имзолашган эди. Ушбу ҳужжатга кўра, Россия ўн йил давомида Қирғизистоннинг қарзидан тўлиқ воз кечиш дастурини амалга оширишни ўз зиммасига олган.

Туркманистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари иккитомонлама ҳамкорликларини янада ошириш учун саъй -ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ардалон Абдулдоев ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мардов  Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда  Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида икки давлат ўртасидаги иқтисодий, савдо- тижорат, энергетика, товар айирбошлаш, туризм ва маданий ҳамкорликларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари  бу соҳаларда ҳамкорликларни кенгайтириш учун айрим дастурлар, хусусан икки  мамлакат масъулларидан ташкил топган делегацияларни мазкур  мамлакатларга сафарбар этилишини таъкидлашди.

Тожикистон ва Япония ташқи ишлар вазирлари  ушбу мамлакатлар  ўртасидаги ҳамкорликларни янада ривложлантириш масаласини муҳокама қилишди.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари 2017 -2018 йиллар ичида  Душанбе давлатнинг Марказий Осиё -Япония музокаралари кенгашига раислик қилаётганида  минтақавий ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидладилар.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё -Япония мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида иштирок этаётган икки давлат ташқи ишлар вазирлари  илмий соҳаларда ҳамкорликларни кучайтириш ҳамда савдо -иқтисодий, сармоя киритиш, товарайирбошлаш, саноат, энергетика ва маданий соҳаларда икки мамлакат алоқаларини кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам  фикр алмашишди.

Тожикистон Иқтисод вазирлиги икки мамлакат божхона хизматларининг ҳамкорликларини кенгайтириш бўйича иккита келишув имзоланганлиги ҳақида хабар берган.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистоннинг Иқтисод вазирлиги, шунингдек , божхона ҳамкорлигини осонлаштириш, маълумот ва тажриба алмашуви, бундан ташқари, божхона қонунчилигини бузилиши,  товар контрабандаси ва ноқонуний равишда товар  олиб ўтилишининг олдини олиш масалалари назарда тутилган, деб эълон қилди.

Тожикистон Маданият вазирлиги ҳам келаси ҳафта Торжикистонда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказилиши ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш  делегацияси  9 май куни Душанбеда бўлишади.   Ушбу маданий тадбирлар Душанбе ва Қўрғонтеппа шаҳарларида  ўтказилиши кутилмоқда.

Тожикистоннинг чегара қўмитаси масъуллари Афғонистоннинг шимол минтақасида Толибон гуруҳи жангарилари фаолиятини кучайгани билан бир пайтда бу мамлакат билан чегарадош бўлган Тожикистоннинг Ишкошим минтақаси чегара минтақаларида вазият тинч -барқарор эканлигини эълон қилишмоқда

Сўнгги ҳафталар ичида Толибон гуруҳи жангарилари   Тожикистоннинг Ишкошим туманидан 35 километрлик узоқликда жойлашган Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудидаги Зебок тумани марказини ишғол этдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Тожикистон чегара  қўмитасининг миллий хавфсизлик нотиғи Муҳаммаджон Хўжаев  маҳаллий ахборот воситалари билан бўлган суҳбатда Тожикистон билан чегарадош бўлган   Афғонистон ҳудудларида жангариларга қарши амалиётлар давом этиш имкони борлигини, аммо ҳозирча  тожик- афғон чегараларида, хусусан, Тожикистоннинг Ишкошим тумани чегаралари ва бошқа чегара минтақаларида вазият тинч эканлигини баён қилган.

Айтиш лозимки,  Тожикистон ва Афғонистон  ўзаро 1 минг 400 километрлик  чегарага эгалар. Ўтган  ҳафталар давомида Толибон гуруҳи жангариларининг фаолияти  Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида кучайган. Мазкур  гуруҳ аъзолари бир неча вақт олдин  Афғонистон шимолидаги  Зебок тумани марказини ишғол этган эдилар.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ