май 09, 2017 10:35 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 20-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 13-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг10- кунидир.

Бундан  188 йил муқаддам, 1829 йилнинг 10 май куни франсуз химиги Франсуа Мари Рауль дунёга келди. У Париж университетида таҳсил қилиб, фан доктори илмий унвонини эгаллагач, тадқиқот ишларига  ӯз ҳаётини бахшида айлаб ,  химия ва физика фанларининг янги йӯналишларига асос солди.

Франсуа Мари Раульнинг  тинимсиз  тадқиқотлар асосида кашф этган айрим қонуниятлари олимнинг номи билан юритилади.

Хххххххххххххх

Бундан 77 йил бурун, 1940 йилнинг 10 май куни Германиянинг фашистик армияси Белгия, Голландия ва Люксембургга ҳужум қилди. Европада Иккинчи жаҳон уруши авж олгач, Гитлер Норвегияни босиб олиш режасини тузди ва 1940 йилнинг апрел ойида бу ишни амалга оширмоқчи бӯлди. Аммо Норвегия портларида турган Англиянинг ҳарбий кемалари бунга йӯл қӯймасди.

Гитлернинг ҳужумига қарши Норвегияликлар инглиз ҳарбий кемаси билан биргаликда курашишди. Аммо мамлакат ичкарисида Гитлерни қӯллаб-қувватловчи ҳаракатнинг вужудга келиши уларнинг қаршилигини синдирди. Англия ҳарбий кучлари ҳам Норвегия портларини ташлаб орқага чекинишга мажбур бӯлишди.

1940 йилнинг 10 май куни фашистлар учта кичик мамлакат Белгия, Голландия ва Люксембургга ҳужум қилди. Бу йӯл билан Гитлер армияси Франсиянинг мудофаа чизиғини синдириб, 13 май куни бу мамлакат  тупроғига кириб борди.

Бу ҳарбий амалиёт Франсия мамлакатининг мағлуб бӯлиш заминаларини вужудга келтирди ва Иккинчи жаҳон урушининг шиддат олишига сабаб бӯлди.

Ххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 1379 йил шаъбон ойининг 13 куни, яъни бундан 59 йил олдин  Эроннинг машҳур олимларидан бири Абулҳасан Фуруғий оламдан ӯтди.  У 1301 йили Теҳронда дунёга келди.

Олим йиллар давомида ёшларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланди, шунингдек тарбиявий журналнинг ҳам бош муҳаррири эди.  У  бир муддат Эроннинг БМТдаги вакили ҳам бӯлиб ишлади.

Абулҳасан Фуруғийдан бой маънавий мерос ёдгорлик қолди. “Эрон адабиёти тарихи”, “ Паришон саҳифалар”, “Саодат сармояси” ва франсуз тилидаги “Тамаддун ва таркиб” китоблари шулар жумласидандир.