май 13, 2017 14:18 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

 

Мўътабар ривоятлар ва самовий Китобларга кўра, имом Маҳдий (алайҳис салом)ҳазратлари охир замонда зуҳур этадилар. Дунёнинг бошқарув жиловини золимлар қўлидан олиб, Аллоҳнинг иродаси билан бутун оламни адолат ила бошқарадилар. Ул ҳазратнинг ҳукуматлари давомида барча эзгу инсоний қадриятлар эъзозланади.

Аллоҳ таоло тарафидан ул ҳазратга чиқиш қилишга рухсат этилиш лаҳзасини кутмоқдалар, то ёрдам қўлларини эзилган ва маҳрум инсонлар томон чўзиб, зулму зўравонликни ва золимларни таг-томири билан йўқотсинлар. Демак, имом Маҳдий (Аллоҳ таоло келишларини тезлаштирсин)га ишониш ва ул зотнинг келишларини кутишнинг маъноси; ҳар қандай зулму зўравонликни рад этувчи, башариятнинг иложсиз дардини даволовчи, инсонларда яшашга нисбатан янги ҳис-туйғу яратувчи, кечаю кундуз тиришувчи, бутун инсонларнинг фарёдига етувчи ва умумхалқ орасидаги Аллоҳнинг мустаҳкам арқони ташриф буюришини интизорлик билан кутиш ва ушбу ҳақиқатга чин дилдан ишониш демакдир. Ушбу ишонч ва иймон инсониятнинг келажакдаги порлоқ ҳаётига, ҳамда дунёдаги барча қудратлар ва ҳукуматларга «йўқ» деб, айтадиган ва ҳеч бир золим ҳокимга нисбатан зиммасида ҳеч қандай аҳд-паймони ва мажбурияти бўлмаган буюк шахсиятнинг мужассамланишига қаратилган.

Маҳдий (а) замонидаги дунёнинг вазъияти ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бу дунё олимлар ва мутафаккирлар тавсиф этган шаҳарлардек хаёлий шаҳар эмас.

Ҳазрат Маҳдий (а)-нинг ваъда қилган жомеаси муқаррар ваъдадирким иллоҳий авлиёларнинг ҳадислари асосида бир ҳақиқат ҳисобланади.

Қудс шаҳри номи билан эслатилган Маҳдий (а)-нинг жомеаси Мадинаи фозила ҳисобланадиким келажакдаги башарият учун режалаштирилган жомеа бўлиб  Аллоҳ унинг амалда татбиқ этилишига кафолат берган.

Мусиқа

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан “Интизорлик ифори" " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

                              

 

Дастуримиз давом этади.

Азизлар, ўтган дастуримизда Маҳдий (а) асрида энг муҳим хусусиятларидан бири бу ҳақиқий ва том маънода адолатнинг амалга оширилиш бўлишига ишора этган.

Бу жомеанинг бошқа муҳим хусусиятларидан бири бу ормонли шаҳарнинг яккапарастлик дини ҳисоболанади. Асрлар давомида, инсоният худбинлик билан худопарастлик табиатини эсдан чиқариб мудаббир ва яккаву ягона Аллоҳ таоло наздида таъзим қилмасдан ношойиста қудратлар баробарида таслим бўлишган эдилар . Аммо Қудс шаҳрида уларнинг фикр-ақидалари ўзгаради. Имом Маҳдий (а) жомеасида одамлар кўпроқ  Худони эслашади ва ул зотни ҳамиша эслашади ва у зотни ҳамиша зикр этишади. Одамлар ахлоқий тамойилларига боғланиб қолишади ва инсон яна ўз динига қайтади.

Келажакда иллоҳий динларнинг издошлари  муштарак бир динга эга бўлишадиким бу ислом дини ҳисобланади. Шу тартиб билан, Ҳазрат Муҳаммад (с) томонидан сўнгги ва энг комил дин унвонида дунё бўйлаб тарқаладиган дин бу ислом динидир.

Имом Маҳдий (а) ислом кўрсатмаларига таяниб ақлларни ўйғотиб билимни мукаммаллаштиради .

Ақлларнинг нури билан инсонлар гуноҳлардан йироқлашадилар ва улар ягона Аллоҳ даргоҳида бандалик қилиш ширин таъмини татиб кўришади.

Имом Боқир (а) шундай марҳамат этади : “Аллоҳ таоло Маҳдий (а) орқали ўз динини дунё бўйлаб тарқатади, агарчи мушрикларга ёқмасада. Сўнгра ер-юзида Аллоҳдан бошқа маъбуд қолмайди.”

Айрим ривоятларга кўра Имом Маҳдий (а) зуҳур топиши билан дунёда кўп ўзгаришларни ижод этади. Бу ўзгаришлар кенг ва барча заминаларда, ҳатто ақида ва афкорда ҳам вужудга келади. Чунончи у янги бир динни вужудга келтиргандек бўлади. Албатта маълумки Худо Қуръони каримни иллоҳий охирги китоб ва исломни эса абадий ва жовидон қоладиган дин деб билган. Ундан кейин бошқа дин келмайди. Имом Маҳдий (а) ҳақиқатан ҳам ислом динининг баёнчиси ва дунё бўйлаб Қуръон қонунларини кенгайтирувчидир . У Қуръоннинг рамзлари ва яширин ҳақиқатларини одамлар учун тафсир этиб беради ва исломни эса қандай бўлсин Муҳаммад (с) армуғон келтирган ривожланган қонунлар ва уша чиройи билан башарга етказади.

Дунё нажоткори ўртадан йўқ бўлган ҳудудларни қайта тиклайди ва халқ ўртасида зоҳир бўлган бидъатларни нобуд қилади

Имом Содиқ (а)  Имом Маҳдий (а)-нинг йўл-йуриқлари деб билади ва шундай марҳамат этади: “Пайғамбар (С) жоҳилиятни ўртадан йўқ қилганидек  у ҳам ҳам исломни қайта тиклайди. “