май 14, 2017 10:54 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 15-май

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт     ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  шаъбон      ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 15-май.

Эронда 25-урдибиҳишт   дунёнинг машҳур  эпик шоири Ҳаким Абулқосим Фирдавсийни эъзозлаш куни эълон қилинган. Устод Фирдавсий ҳижрий-шамсий 319 ё 320 йилда Эрон шимоли –шарқида жойлашган Тўс шаҳрида таваллуд топган. Улуғ  Фирдавсийга халқаро шуҳрат келтирган унинг безавол китоби “Шоҳнома”дир. Ушбу машҳур китобни у ёшлик давридан бошлаб, умрининг поёнигача ёзиб, қайта-қайта  кўздан кечириб, ниҳоясига етказади. “Шоҳнома”  Эрон халқи ва юртининг бир неча минг йиллик тарихини ўз ичига олган бебаҳо хазинадир. Устод  Фирдавсий “Шоҳнома” ёзишда кўплаб ёзма ва оғзаки манбалардан фойдаланган. Шоирнинг ўзи ушбу китобни ёзишда ўттиз йилдан кўпроқ вақт кетганини таъкидлайди.Буюк Фирдавсийнинг барҳаёт  “Шоҳнома”си дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

Бундан 114 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1324 йилнинг 18-шаъбон ойида Эронда Машрута инқилобининг муваффақияти ортидан Миллий Кенгашнинг биринчи даври расмий равишда очилади. Ушбу парламент кўплаб фидокорликлар ва курашлар натижасида ташкил этилган эди. Парламентнинг биринчи сайлови синфий тусга эга эди ва унда тожирлар, деҳқонлар ва бошқа касб эгалари ўзларининг номзодларига овоз беришади. Мазкур парламентнинг иккита етук аъзолари  Саййид Муҳаммад Таботабоий ва Саййид Абдуллоҳ  Беҳбаҳоний Эрон халқининг диний етакчиларидан эдилар. Биринчи парламент ташкил этилганидан кейин Эрон Бош қонуни ёзилади ва уни ўша вақтдаги мамлакат шоҳи Музаффариддиншоҳ Қожор имзойлади.

 Тарихчиларга кўра, ушбу парламент Машрута даврининг энг фаол парламенти бўлган.

Бугунги кундан 24 йил муқаддам, 1993 йили БМТ Бош Ассамблеяси 15 майни Халқаро Оила куни эълон қилди. Бундан мақсад  жамиятнинг биринчи ядроси бўлган муқаддас оила идорасини ташқи ва ички салбий таъсирлардан ҳимоя этиш эди, токи ушбу идора ижтимоий ҳаётда ўз вазифасини  ижобий ижро этсин. Оила идораси инсон пайдо бўлган даврдан бошлаб мавжуд бўлган ва жамиятнинг асосий рукнларидан ҳисобланган. Эр, хотин, фарзандлар ва гоҳида бува ва бувилар ҳаётнинг ушбу  иссиқ ўчоғини ташкил   этишади. Оила ота-она  ҳамда фарзандларнинг тарбияси ва улғайиши учун тинч макон ва оила аъзоларининг ўзаро алоқалари учун соғлом муҳит ҳисобланади. Буларнинг барчасига қарамай, оила муҳитида айрим муаммо ва қийинчиликлар юзага келади. Шу сабабдан БМТ оиланинг мустаҳкамланиши учун қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.