май 16, 2017 09:36 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 27-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 20-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг 17- кунидир.

Бундан 1053 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 385 йил шаъбон ойининг йигирманчи куни машҳур китобшунос ва  тарихчи Ибн Надим оламдан ӯтди. Илм оламида уни машҳур "Ал феҳрист" китоби билан танишади.  Бу асарда олим ӯз даврида мусулмон оламидаги барча илмларни келтириб, шунингдек,  ҳар бир илмда ӯтмишдан ӯз замонигача бӯлган донишмандларнинг шарҳи ҳолини баён этади.

Ибн Надим, шунингдек ӯз замонасининг дин ва мазҳаблари ҳақида ҳам фойдали тадқиқотлар олиб борган. "Ал авсоф вал ташбеҳот" асари  ҳам унинг қаламига мансуб.

Хххххххххххххххххххх

Бундан 152 йил бурун , 1865 йилнинг 18 май куни Париж шаҳрида 20 мамлакат намояндалари томонидан халқаро муносабатлар бӯйича имзоланган шартнома асосида Халқаро телеграф бирлашмаси ташкил этилди. Шу сабабли  18 май куни Халқаро муносабатлар куни деб номланди.

Ӯз фаолияти давомида бу бирлашманинг номи бир неча маротаба ӯзгарди.

1947 йилдан буён бу ташкилот БМТ касбий ташкилотлари қаторидан жой олган.

Ххххххххххххххххххххх

Бундан 8 йил олдин ҳижрий-қамарий 1388 йил урдубиҳишт ойининг 27 куни шиа маржаи тақлидларидан бири Оятуллоҳ Муҳаммад Тақий Баҳжат Фуманий оламдан ӯтди. У Гилон вилоятидаги  Фуман шаҳрида дунёга келганди.

У ӯзи туғилиб ӯсган шаҳарда бошланғич динний таълимни эгаллагач,  таҳсилни давом эттириш учун Ироққа йӯл олди ва Нажаф шаҳридаги улуғ устозлардан таълим олди.

Оятуллоҳ   Фуманий ҳижрий-шамсий 1324 йили Эронга қайтиб, Қум шаҳрида шогирдларга сабоқ бера бошлади.  Унинг бошқалардан фарқ қилувчи томони ирфон ва нафс тарбиясига жиддий эътибор қаратишидир. Ана шу жиҳат олимни  парҳезкор ва фозил дин пешвосига айлантирди.

Оятуллоҳ Муҳаммад Тақий Баҳжат Фуманийдан муҳим илмий асарлар ёдгорлик қолган. "Китобус салот", "Жомеъул масоил" ва "Василатул нажот" китоблари шулар жумласидандир.