май 16, 2017 14:13 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 28-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 21-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг 18- кунидир.

 

Эрон ислом жумҳуриятининг тақвимида урдибиҳишт ойининг 28 куни Эроннинг машҳур орифи, шоири ва буюк донишманди Умар Хайёмни  улуғлаш кунидир. Эроннинг буюк ёзувчиси, шоири, табиби, астрономи, математик  ва файласуфи Абулфатҳ Умар Бин Иброҳим Хайём Нишопурий ҳижрий-қамарий бешинчи асрнинг охирлари ва олтинчи асрнинг бошларида яшаб ӯтган. У Нишопур шаҳрида ҳижрий-қамарий 417-  440-  йиллар орасида дунёга келди.

Умар Хайём ўз даврида ҳикмат, тиббиёт, астрономия ва метематика илмларида шўҳрат қозонди. Аммо бугун уни жаҳонда фалсафий латиф рубоийлари билан  танишади. Хайёмнинг рубоийлари   дунёнинг турли тилларига таржима қилинган. Хайём математика илмида ҳам бир неча машҳур асарлар ёзган. "Жабр ва  Муқобала" номли китоби шулар жумласидандир.

 Хайём шунингдек Эрон тақвимини ислоҳ  қилди ва машҳур обсерватория  таъсис этди. "Рисолае дар куллиётул мавжуд", "Наврўзнома" ва "Рисолае дар табииёт"  каби китоблар   ҳакимининг машҳур асарларидан ҳисобланади.

Хххххххххххххххххх

Бундан 140 йил олдин     1872 йилнинг 18 май куни  инглиз математик, файласуф ва жамоат арбоби, адабиёт бўйича Нобел мукофотининг совриндори Бертран Артур Уилям Рассел дунёга келди.

Бертран   Рассел бошланғич билимларни эгаллагач, Лондондаги Кембриж университетига ӯқишга кирди. Университетдан сӯнг турли фалсафий мактабларни ӯрганишга киришди.  Файласуф инсоний ва ижтимоий муносабатлар мутлақ  эркинлигининг тарафдори бӯлиб, динга қарши эди.

У Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари ҳамда Американинг Ветнамга қарши урушига  жиддий қарши чиқиб, ҳатто Америка раҳбарларини ғойибона муҳокама қилиш учун  Рассел суди номи билан машҳур суд ҳам ташкил қилди.

Бертран   Рассел 1950 йили адабиёт бӯйича Нобел мукофотининг лауреати бӯлди.  "Ғарб фалсафаси тарихи", "Қудрат", "Риёзиёт усули" , "Риёзиёт фалсафасининг муқаддимаси" китоблари унинг қаламига мансуб.

Бертран   Рассел 1970 йили оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххх

Бундан қирқ йил бурун, 1977 йилнинг 18 май куни Халқаро музейлар қӯмитасининг умумий йиғилиши қарорига асосан Халқаро музейлар куни деб аталадиган бӯлди.

Бундан кӯзда тутилган мақсад бутун дунё музейлари ӯртасидаги маданий ҳамкорликларни ривожлантириш, миллий маданиятларнинг  йӯқолиб кетиш хавфи  олдини олиш эди.

Қайд қилиш жоизким, музей ташкил қилишдан мақсад  ӯтганлар  меросини сақлаш ва уни авлодларга етказишдан иборат.

 

Ёрлиқ