май 17, 2017 09:53 Asia/Tashkent

Янги эшиттиришлар шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

 Ўрта осиё — Евросиё материгининг ўрта қисмида, ғарбда Каспий денгизи қиргоқларидан шарқда Хитой чегарасигача, шимолда Ғарбий Сибир текислигидан, жанубда  Нишопур, Сафедкўҳ ва Ҳиндукуш тоғларигача чўзилган йирик табиий географик ўлка. У материк ичкарисида, Атлантика океанидан 4 минг км, Шимолий Муз океанидан 2,5 минг км, Тинч океандан 5,5 минг км ва Ҳинд океанидан 1 минг км га яқин масофада жойлашган, сувлари океанларга чиқиб кета олмайдиган берк ҳавзадан иборат. Ўрта Осиё  ҳудуди ўрта асрларда, Турон, араб манбаларида Мовароуннаҳр,

19-асрнинг 2-ярми ва 20-аср бошларида (1924—25 йилларда ўтказилган миллий давлат чегараланишигача) Туркистон деб аталган, кейинчалик Ўрта Осиё  деб аталадиган бўлди.

Мазкур минтақанинг муҳимлигини назарда тутиб, биз Эрон радиосининг кечки дастурларида “Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги  эшиттиришларни эфирга узатишни бошладик. Унинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниёман.

“Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришида мазкур минтақада жойлашган республикаларда юз берадиган муҳим сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий янгиликлар борасида сизга маълумот берамиз.

Айтиш лозимки,  мустақил бўлган мазкур республиклар дунёнинг геосиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик  майдонида муҳим ўрин тутишади ва уларнинг  жаҳон ҳамжамияти билан муносабат ва ҳамкорликлари мустаҳкамланиб бормоқда.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиё  географик ҳудудлар жамланмаси яна Марказий Осиё деб ҳам аталади. Замонавий манбаларнинг кўпчилигида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин мустақилликка эришган қуйидаги 5 давлатлар назарда тутилади: Ўзбекистон Қирғ'изистон Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон. Турли мутахассислар, жумладан, ЮНЕСКО бу ҳудудга яна Афғонистон, Шимолий Эрондаги Ҳуросон, Мўғулистон, Хитойнинг Уйғур минтақаси, Жанубий Сибирдаги Тува республикасини ҳам киритишади. Ўрта Осиё тарихи қадимдан буён Буюк Ипак йўли билан боғлиқ бўлган. Бунинг натижасида Ғарб билан Шарқни боғлаб турувчи айланма йўл сифатида хизмат қилган. Шу жумаладан турли хил одамларни олиб ўтишда, қиммат-баҳо моллар, ипак, тилло буюмлар, дори-дармонлар, қўлёзмалар ва ҳ.к ларни олиб ўтишда, савдо-сотиқ инфраструктурасини яратишда жуда катта ўрин эгаллаб турган.

 Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбати эди.

Доимий тингловчиларимиздан бири  Эргаш Ҳошимов радиомизнинг турли эшиттиришлари  борасида фикр билдирган. Келинг, ушбу суҳбатни биргаликда эшитамиз.

Доимий тингловчиларимиздан бири  Эргаш Ҳошимовнинг суҳбати эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг