май 18, 2017 09:54 Asia/Tashkent

Динимизда ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларига катта эътибор берилади. Зеро фарзанднинг ҳақлари қанчалик мукаммал адо этилса, улар шунчалик салоҳиятли бўлиб улғаяди. Бундай фарзандлар эса келажакда ватан равнақи, дину диёнат ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган инсонлар бўлиши аниқ.

Фарзанд Аллоҳ таоло инсонга ато этган улуғ неъмат, кўз қувончи, қалб суруридир. Фарзандли бўлиш ҳар бир инсоннинг орзуси. Фарзанд севгиси инсон қалбига Аллоҳ томонидан солинган.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Одамларга аёллар, болалар, тўп-тўп тилло ва кумуш, гўзал отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак хоҳишларга кўнгил қўйиш зийнатланди” (Оли Имрон сураси, 14-оят).

 Динимизда ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларига катта эътибор берилади. Зеро фарзанднинг ҳақлари қанчалик мукаммал адо этилса, улар шунчалик салоҳиятли бўлиб улғаяди. Бундай фарзандлар эса келажакда ватан равнақи, дину диёнат ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган инсонлар бўлиши аниқ.

Динимизда фарзанднинг жисмоний ва маънавий ҳуқуқларига алоҳида аҳамият қаратилади.

Маънавий жиҳатдан эр ўзини хотинга, хотин эрга яқин тутгандагина оила ҳақиқий маънода юзага келган ва айнан мана шу оилада бола тарбияси руҳий нормал ҳолатда кечади

Маънавий тарбия инсонлар ҳаётида ҳамиша бош мавзу бўлиб келган.

Фақат маънавият кучли оиладагина руҳий муҳит соғлом бўлади.

Оила аъзоларида қанчалик бир-бирларига ҳурмат, бир-бирларини тушуниш ва ўзаро ҳамдамлик ва ҳамжиҳатлик кучли бўлса, ҳамма ҳаракат, истак ва иштиёқларида муҳаббат устиворлик қилса, оилавий руҳий муҳит соғломлашиб боради. Аммо маънавиятга дарз кетар экан (бу ҳол ниҳоятда кўпқиррали ва кўпкўринишли бўлади), оила руҳий муҳити  инқироз томонга юз тутади.

Оилаларимизнинг мустаҳкамлиги, руҳан соғлом ва мўътадиллигининг асосий сабабларидан бири авлодлар силсиласининг, оиладаги тарбия анъаналарининг қадрият сифатида унутилмаслиги эканлиги аён бўлмоқда.

Демак, оила руҳий муҳитига жиддий таъсир қилувчи омиллардан бири оилалардаги авлодларнинг ўзаро, ота-оналарнинг болаларга, болаларнинг ота-оналарга нисбатан муносабатини жиддий инобатга олиш экан.

Биз ҳаммамиз она қорнидалигимиздан бошлаб оила аъзосига айланамиз. Чунки айнан бизни ҳисобга олиб онамизга у пайтларда оғир жисмоний иш қилишга ижозат беришмайди, уларнинг кўнгли истаган нарсани топиб берадилар, якка қолдиришмайди ва ҳоказо…. Айни шуларнинг ўзи эса оилада бола тарбияси бошланди, деган маънони беради.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Исломда соғлом оила” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Демак, оила руҳий муҳити бизнинг дунёга келишимиз борасидаёқ маънавий жиҳатдан эҳтиёт қилинади. Мана шу ва шунга ўхшаш чоралар кўрилган оилада бола туғилиши  ўз ўрнида оилани маънан бойитиб, руҳан мўътадиллаштиради. Келгуси фарзандга соғлом оилавий-тарбиявий замин яратилади.

Бу билан демоқчимизки, оилани руҳан мўътадиллаштиришда бола пайдо бўлишини ижобий йўлда қўлласа бўлади. Шунинг учун ҳам бола туғилиши оилани мустаҳкамлайди, деб бекорга айтишмайди.

Ҳар-бир ота-она ўз фарзандини ҳам маънан, ҳам жисмонан етук бўлишида масъулдир. Ана шу масъулиятни ҳис этиб, фарзандларини иймон-эътиқодли, виждонли этиб, ватанга садоқат, халққа ва дину диёнатга хизмат қиладиган руҳда тарбияласалар, иншааллоҳ, бундай фарзандлар дунёю охиратда манфаат келтирадилар ва ота-оналарининг юзларини ёруғ қиладилар.

Бу вазифа ва муаммолар оиланинг соғлом бўлиши, маънавий ва моддий фаровонлигини ошириши, фарзандлар тарбиясининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Маънавият – инсоннинг маълум даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини ифодаловчи тушунчадир. Маънавият тушунчаси ўз ичига маданият, маърифат ва мафкура тушунчаларини сингдирсада, у анча кенг маънони қамрайди. Маънавият инсон ҳали хат-саводли, маърифатли, маданиятли бўлиб улгурмасдан олдинроқ  унинг тили, онги, тафаккури билан дунёга келади.