май 20, 2017 14:05 Asia/Tashkent

Ёшлик даври масалаларидан бири шуки ёшлар бу даврда ӯз вужудларида ҳам жисмоний ва ҳам руҳий жиҳатдан улкан куч-қувват ҳис қилиб, ӯзларини кӯплаб ишларга қобил деб билишади. Дарҳақиқат, бу куч-қувват улар вужудида барқарор бӯлиб уни тӯғри йӯналишда ишлатиш лозим бӯлади.

Ёшлик даври ҳар бир инсон ҳаётида ёрқин бир падидадек бӯлиб, мислсиз бир айёмдир. Агар ҳар бир давлатда ёшларга ӯзларига  муносиб равишда муносабат қилинса, у давлат улкан муваффақиятларга эришиб, ривожланади. Аммо агар давлатдаги ёшлар жамиятнинг кӯзга ташланадиган бир қисмини ташкил этишса бу масала янада муҳим деб тарифланади.

Ёшлик даври масалаларидан бири шуки ёшлар бу даврда ӯз вужудларида ҳам жисмоний  ва ҳам руҳий жиҳатдан улкан куч-қувват ҳис қилиб, ӯзларини кӯплаб ишларга қобил деб билишади. Дарҳақиқат, бу куч-қувват улар вужудида барқарор бӯлиб уни тӯғри йӯналишда ишлатиш лозим бӯлади.   

 Ёшлик даври, инсон шаклланишининг ҳассос даври деб танилади. Бу даврнинг хусусиятларига, унинг ёш киши шахсиятининг шаклланишига бӯлган таъсирига аҳамият бериш ӯта муҳим масала.

Ислом дини нуқтаи назаридан ёшлик даври қудрат ва яратувчилик даври ҳисобланади. Бу давр ҳаётнинг неъматларидан баҳра олиши учун муҳим бир фурсатдир.

Ёшлик даври инсон кӯркамлик, истеъдодлар ва иқтидорлар авж олиб, гууллаган пайти ҳисобланади. Инсон шу даврда жисмонан ва рӯҳан камол топади. Ёшларнинг жисмонан бақувват эканликларини унутмаслик лозим. Ёшлар болалар ва қарияларга нисбатан бақувватроқ эканликлари ҳаммага маълум. 

Жисмоний тарбия, ёшлар яхши кўрадиган ва мойиллик зоҳир этадиган  энг муҳим фаолиятларидан ҳисобланади ва эҳтиёжларини қониқтиришлари учун уларга имкон яратади.

Бугунги кунда фикрий чалғишлар ва ӯзга тафаккурлар ҳужумига айланган бир замонда бир вирусдай жамиятга сингиб кетган. Аммо огоҳ ёшлар ӯз эътиқод ва матин иродаларига таяниб, бу олтин даврдан фойдаланса, ҳаёт пойдеворини мустаҳкамлаштириб, саодатли ҳаёт ва камолга етади.  Ёшликнинг ўзига хос ху­су­сиятлари бор: бу давр би­­лим олиш, касб танлаш ва уни эгаллаш, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақил ҳа­ётга қадам қўйиш каби. 

 Ислом динининг муқаддас манбаларида таълим-тарбия, одоб-ахлоқ, бағрикенглик, инсонийлик фазилатлари, ҳақиқий мўмин кишига хос сифатлар, ватанпарварлик, меҳрибонлик, масъулият ва шу каби улуғ сифатларни ўзида ифодалаб берувчи, жамият фаровонлиги ва ёшларнинг ахлоқий камолоти йўлида фойдаланиш мумкин бўлган маънавий ғоялар келтирилган.

Ислом дини нуқтаи назаридан ёшлик даври қудрат ва яратувчилик даври ҳисобланади. Бу давр ҳаётнинг неъматларидан баҳра олиши учун муҳим бир фурсатдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бу даврни имонни мукаммаллаштириш ва илм олиш натижасида муносиб ӯтказиш мумкин.Бу даврда эмоция, руҳий ва фикрий беқарорлик ўспиринларда ҳоким бўлади. Улар ўз ўзликларига эга бўлиш ва ўз шахсиятларини исботлаш пайида бўлишади. Агар ўспиринлик даври яхшилик билан ўтса,  шахс яхши ёшлик даврига эга бўлади.Аммо агар ӯз вужудидаги истеъдод ва қудратига таяниб, бу олтин даврдан фойдаланса, ҳаёт пойдеворини мустаҳкамлаштириб, саодатли ҳаёт ва камолга етади.

 Ёш фуқароларининг ижтимоийлашуви, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун ўзини масъул деб билган ҳар бир давлат­ ёшлар ҳаётига ёшларга оид сиёсати билан таъсир ўтказади.Ахлоқ ёшларда ҳалоллик, поклик, бурч, виждон, олижаноблик, фидойилик каби фазилатларни шакллантиради. Ахлоқ инсонларнинг ўзига, оиласига, яқинларига, дўсту ёрларига бўлган муносабатларини тартибга солиб турадиган хулқ-атвор меъёрларининг (нормаларининг) мажмуасидир.

Ёшлик давридан дуруст равишда фойдаланиш ва бу олтин даврини қадрига етиш инсонни руҳий ва жисмоний камолотга етказади.

Аллоҳ таолога тӯлиқ ишонадиган, Худо билан доимий мулоқотда бӯлган йигит-қизлар бу адоқсиз борлиқда ӯзларини ҳеч қачон ёлғиз ва унитилган сифатида ҳис қилишмайди. Бундай ёшлар доимо инсоният юриши лозим бӯлган ҳақ ва ҳақиқат йӯлидан оғишмасликка ҳаракат қилишади.