Биз ва тингловчи
Янги эшиттиришлар шарҳи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизматида ўрин олган янги эшиттиришлар билан таништиришда давом этамиз.
Радиомизнинг тонги дастурлари орқали эфирга узатиладиган ушбу янги эшиттиришлардан бири “ “Муқовамат иқтисодиёти исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси” рукни остидаги туркум эшиттиришдир. Унинг матнлари Эронтелерадиокомпаниясининг маданият ва маориф бўлимида ёзилган. Мазкур радиомақолаларни эфирга тайёрловчи ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз хонум Рахшонадир. Мазкур эшиттириш ҳақида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз хонум Рахшонани суҳбатга чорладик. Марҳамат.
Қизиқарли сҳбати учун ҳамкоримиз хонум Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Барчамизга маълумки, ўтган охирги йилларда Эроннинг ядровий дастурларини баҳона қилиб Ғарб давлатлари Теҳрон ҳукуматига қарши турли босимларни ўз авжига етказишди. Ғарб давлатлари Эроннинг яккалантириш учун кўп саъй- ҳаракатлар қилдилар ва қилишмоқда. Бу санкциялар иқтисодий эмбарголарга ҳам эгадир.
Иқтисодий санкциялар давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий алоқаларида таъсирчан омиллардан бири ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий босимлар бир ёхуд бир неча мамлакатларга ўз сиёсатларини ўзгартиришга қаратилган иқтисодий ҳаракатдир ёки бўлмаса, бир мамлакатнинг бошқалар сиёсатларига оид биртомонлама қарорлар қабул қилишнинг ифодасидир.
Аммо Эрон халқи ҳеч қачон танланган йўлидан бир лаҳза ҳам тўхтамади ва бор куч- қудрати билан ўз йўлини давом эттирди. Эрон давлати барча босим ва санкциялар билан бир пайтда кўплаб соҳаларда кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди ва киритмоқда.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг доимий мухлисларидан бири Нафисахоннинг билдирган фикр-мулоҳазаларини биргаликда тинглаймиз.
Доимий мухлисларимиздан бири Нафисахоннинг фикр-мулоҳазалари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг