май 27, 2017 14:24 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. Туркманистон 2020 йилдан бошлаб барпо этиш ишлари 10 миллиард АҚШ долларига тушадиган Трансафғон газ қувури орқали газ узатишни ваъда қилмоқда;

2. АҚШ президенти ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро қўл бериб сўрашишлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини қаратди;

3. МДҲ давлатлари бирлашган минтақавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари яратиш бўйича келишув тайёрлашмоқда;

4. Қирғизистон пойтахтида МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари Кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди.

 Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Табиий газ захиралар бўйича жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллаб турган Туркманистон 2020 йилдан бошлаб барпо этиш ишлари 10 миллиард АҚШ долларига тушадиган Трансафғон газ қувури орқали газ узатишни ваъда қилмоқда.

Бу ҳақда консорциум вакили чоршанба куни маълум қилган, деб хабар беради Reuters. 

Кун.ўз сайтига кўра, Туркманистон 2015 йилнинг декабридан бошлаб Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувурининг ўзига тегишли қисмини барпо этиб келаётир.

«ТАПҲ газ қувури 2019 йил охирига келиб, Афғонистон ва Покистонга тегишли бўлаклар биказилгач тугагач, қурилишини якунлаш мўлжалланмоқда. 2020 йилнинг бошидан дастлабки газ узатилади», — деди халқаро газ конгрессида TAPI консорциуми бош ижрочи директори Муҳаммадмурод Омонов.

TAPI pipeline Company Ltd консорциумининг етакчиси — Марказий Осиёдаги энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчиси «Туркмангаз» давлат концерни ҳисобланади. Консорциум таркибига Afghan Gas Enterprise, Покистоннинг Inter State Gas Systems (Private) Ltd ва Ҳиндистоннинг Gail (India) Ltd фирмалари киради.

Танқидчиларнинг фикрича, Афғонистондаги сиёсий беқарорлик лойиҳага таҳдид солиши мумкин, гарчи Афғонистон транзит учун йилига 1 млрд. доллар фойда қилиб турса-да.

Афғонистон президенти вакили Ажмал Аҳмадийнинг конференцияда айтишича, унинг мамлакати хавфсизликни таъминлаш ва кўзланган йўналишни миналардан тозалаш борасидаги ишларни олиб бормоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро қўл бериб сўрашишлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини қаратди

Трамп ўзининг ғаройиб сўрашиши билан ном қозонган. У қўл бериб кўришаётган кишисининг қўлини куч билан ўзига тортиб, уни ноқулай аҳволга солиб қўяди.

 Икки давлат етакчилари Саудия Арабистонида бўлиб ўтган "АҚШ — Ислом дунёси" саммитида учрашдилар. АҚШ президенти шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ҳам учрашди. Трамп ўзининг ғаройиб сўрашиши билан ном қозонган. У қўл бериб кўришаётган кишисининг қўлини куч билан ўзига тортиб, уни ноқулай аҳволга солиб қўяди. 

Аммо Эмомали Раҳмон бунга тайёргарлик кўриб келган чоғи, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари. Бунга биринчи бўлиб A_Imanaliev ники остидаги Twitter фойдаланувчиси эътибор қаратди."Қўл бериб сўрашишда Трампни енгиб чиққан инсон топилди", — деб ёзди у. Шундан сўнг унинг твити оммалашиб кетди ва бу ҳақда АҚШ ва Британия нашрлари ҳам ёзди.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир     соатлик  оқшомги   дастуримизда "Марказий Осиё ўтган ҳафат ичида " рукни остидаги ҳафталик эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

МДҲ давлатлари бирлашган минтақавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари яратиш бўйича келишув тайёрлашмоқда.

МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги шу давлатлар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа масалаларини мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилишида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш муҳокама қилинади, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.      

"Қўмита йиғилишида алоҳида аҳамият кўп томонлама ва икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришни истиқболли режалаштиришга қаратилади", деб маълум қилинди Россия мудофаа вазирлигида.

Шунингдек, йиғилишда МДҲ давлатлари бирлашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг қўшма тадбирлари режаси маъқулланади.  

Йиғилиш тугагач, делегация раҳбарларининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади. "Томонлар Марказий Осиё минтақаси коллектив хавфсизлигида бирлашган минтақавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини яратиш бўйича давлатлараро келишув лойиҳасини келишиб олиш ва имзолашга тайёрлаш устида ишламоқдалар", дейилди хабарда. 

Қўмитанинг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этади. Жорий йилда иштирокчилар таркибидан Туркманистон делегацияси ҳам ўрин олган. 

Қирғизистон пойтахтида МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари Кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда МДҲ давлатлари махсус хизматларининг терроризмга ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлигини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилди.

Форс ахборот агентлигига кўра, Қирғизистон президентдик идораси раиси Сопор Исоков мазкур йиғилишда бу мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев мурожаатини ўқиб берди.

Мазкур мурожаатда жумладан қуйидагича келган: бугунги кунда дунёда хавфсизлик вазияти мураккаб. Ўрта Шарқ минтақасида терроризм оқими янада кучаймоқда, террористларга қарши кураш олиб бориш учун  террорчи гуруҳларнинг молиявий манбалари ва уларга ҳарбий техника етказиб берувчи томонлар йўлига монеа яратиш керак.

Бу йиғилишда Россиянинг федерал хавфсизлик хизмати раиси Александр Бортников сўзлаган нутқида террористлар ва ИШИД миссонерларини қўлга олиш учун МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ташкилотлари ўртасида маълумот алмашуви лозимлигини таъкидлади.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ