май 31, 2017 09:55 Asia/Tashkent

Оммавий маданият

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Айрим тингловчилармизнинг талабларига биноан ушбу суҳбатмиз давомида сизга “оммавий маданият” тушунчаси бобида маълумот бермоқчимиз.

Бугунги бутун дунёда ахборотлашув ва глобаллашув жараёни авж олган пайтда турли курашлар ҳам тобора кучайиб бормоқда . Айримлар буни йигирма биринчи асрнинг янгилиги деб, «маданият»га ўхшатаётган бўлсада, бу жараёнлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбига, онгу-шуурига салбий таъсир кўрсатаётганини асло унутмаслигимиз керак. . Бугунги кунда ҳеч бир халкнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли «урф-одатлар» кўпаймокда. Ачинарли жиҳати шундаки, кўпчилик, хусусан айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда. Бу нарса ёшларнинг юриш-туришида, кийинишида, ўзини тутиши-ю бошқалар билан бўладиган маомаласида кўзга ташланади. Бундай ёт ғоялар эса миллий қадриятлар ва анъаналарга асло тўғри келмайди. Турли найранг ва хатарлардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Сўнгги пайтларда маънавиятга зид бўлган турли ғаразли кучлар «оммавий маданият» ниқоби остида ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

 «Оммавий маданият» ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Уни ғарбда «популяр» ёки қисқартирилган ҳолда, «поп-культура» (яъни «оммавий маданият») деб аташади. Гарчи «маданият» деб аталса-да, аслида, туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига кўра «оммавий маданият» чинакам маданиятнинг кушандасидир.

 Мутахассисларнинг фикрларича, ҳали илм-фанда «антикультура» («ғайримаданият») деган илмий тушунча шаклланмаганлиги учун «оммавий маданият» тушунчаси, ночорликдан қўлланилмоқда. Чунки, «оммавий маданият», аслида маданиятсизлик, яъни маънавиятсизлик ва ахлоқсизликнинг синонимидир.

 Бундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган айрим ёшлар ҳаётга фақат бир томонлама боқадиган, енгил ҳаётга интилувчан бўлиб вояга етишади.. Бу эса уларда бузғунчилик, зўравонлик, фақат ўз манфаати учун ҳаракат қилиш каби иллатларни ривожланишига сабаб бўлади.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ   Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ  Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Энди эса радиомизнинг доимий  мухлисларидан бири  Эрпулад Бахтнинг  билдирган фикр-мулоҳазаларини биргаликда тинглаймиз.

Доимий мухлисларимиздан бири Эрпулад Бахтнинг фикр-мулоҳазалари эди.

«Оммавий маданият» таркибидаги кишиларнинг дастурий қараши шундайки, улар инсонни эмас, аксинча,  нарсалар ва буюмларни эъзозлашади. Маънавий дунёни эмас, маиший-истеъмолчилик ҳис-туйғуларини қадрлайдилар ва уларни кенг оммалаштиришга интиладилар. Уларнинг маънавий позицияси - маънавиятни ўлдириш ва «нарсаларга қуллик»ни рағбатлантиришдир. Американинг таниқли адиби Р. Бредбери айтганидек, «оммавий маданият» мактабидан ўтган авлод учун ҳаётнинг маъноси - автомобил, телевизор, компютер ва шунга ўхшаш техник воситаларгагина эга бўлишдир.
«Оммавий маданият» да «Оммавий мусиқа»  алоҳида ўрин тутади. «Оммавий мусиқа» ни «Янги рок» белгилайди. «Янги рок», таъбир жоиз бўлса, кучайтирилган ритмик тузилмали мусиқадир. Яъни жазавали ритм, зарб, шовқин ушбу мусиқанинг қиёфасидир. Бу мусиқа тинглашга  эмас, балки вужуд ҳаракатига, талвасали рақсга йўналтирилган. «Оммавий маданият» даги техник-ижро воситалари мусиқа имкониятларини ниҳоятда торайтирмоқда, полифонизм - мусиқий садолар бойлиги ва ранг-баранглигини йўққа чиқармоқда.
Хуллас, Ғарб жамияти маънавий ҳаётида инқироз тушкунлиги туфайли бузғунчилик, оммавий невроз, ахлоқсизлик, тажовузкорлик каби ҳолатлар намоён бўлиб, тобора хатарли тус олмоқда.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг