Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 12-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили рамазон ойининг 7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили июн ойининг 2- кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 12-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили рамазон ойининг 7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили июн ойининг 2- кунидир.
Бундан 12337 йил илгари ҳижрий-қамарий 201 йили рамазон ойининг 7 кунида: Аббосийлар халифаси Маъмун валиаҳдлик мансабини имомга таклиф этди. Бу эса Маъмун томонидан ишлатилган махсус тактика эди. У ушбу йўл орқали умумий ишончни ўзига жалб этишни хоҳларди. Маъмуннинг талаб ва босим ўтказиши билан Имом Р (а) ушбу таклифни қабул қилди. Аммо Имом шундай шароитларни қуйдиким, унинг норозийлигини ва ушбу масалани имомга юклатилганини билдирарди. Имом Ризо (а) қуйган шарт-шароитлар жумласидан шу эдиким, ҳеч қачон ҳукумат ишларига дахолат этмасин, чунки ул ҳазратнинг нуқтаи назарига кўра, Маъмун ноҳақ ҳукумат мансабига эга бўлган эди.
Агарчи Имом Ризо алайҳиссаломнинг Марвда ҳузур топиши ва валиаҳдлик мансабига эга бўлиши уч йилдан узоқ чузмади. Ва ул ҳазрат уюштирилган фитна-найранг жараёнида Маъмун томонидан заҳарлантирилди ва кейин шаҳидликка етказилди. Аммо Имом Ризо алайҳиссалом бу муддат давомида ислом маърифатини тарқатиш ва иллоҳий ушбу динни таништиришда муҳим ва таъсирчан сайъ-ҳаракатларни амалга оширилди.
Бундан 927 йил илгари ҳижрий-қамарий 511 йили рамазон ойининг 7 кунида:
Ҳижрий-қамарий 6-чи аср олим ва фақиҳларидан бири Ибни Зуҳра Сурриянинг ҳалаб шаҳрида туғилган.
У Ҳалаб ва Нажафда дарс ӯқиганидан сӯнг илм ҳавзвсида олий мартабага қӯл топди. Ибни Зуҳра фиқҳ илмида, усул, араб адабиётида кӯплаб мутолаа этиб, кӯплаб шогирдлар тайёрлаган. Бу олим фиқҳ усулида ӯзиан арзигули адабий мерос қолдирди. Ибни Зуҳра ҳижрий-қамарий 585 йили оламдан кӯз юмди.
135 йил олдин, милодий 1882 йил 2 июн кунида:
ИталияликДжузеппе Гарибалди оламдан ўтди. У милодий 1807 йили таваллуд топди. Болалик чоғида турли машғулотлар билан шуғулланди. У барча ишларни амалга оширилгандан сўнг армияга ўтди. Гарибалди армияда озодлик тарафдорлари сардори деб тайинланди. У ягона Италияни вужудга келтириш учун кўплаб саъй харакат қилган.
У армия қумандони даражасига етгач узининг ватанини қаҳрамини бӯлди.
Бундан 47 йил муқаддам, яъни ҳижрий- шамсий 1349 йилихурдод ойининг 12-сида:
ойида Исломнинг етук пешволаридан бири , мутафаккир ва фақиҳ Оятуллоҳ Саййид Муҳсин Ҳаким 84 ёшида вафот этади.
У ҳижрий- қамарий 1306 йили Ироқда таваллуд топган.
Оятуллоҳ Ҳаким болалигидан бошлаб Қуръон ўқишни бошлаган эди ва уни ёдлаб олади. Кейинчалик диний илмларни ўрганишни бошлайди ва ўша вақтдаги етук устодлардан таълим олади. У ижтиҳод мақомига етганидан кейин кўплаб шогирдларга таълим беришни бошлайди ва мусулмонларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида фаол қатнашади. Оятуллоҳ Ҳакимдан айрим мактаб ва масжидлар ва қатор асарлар бизга мерос қолган.
Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.