Исломда соғлом оила
Ислом дини нуқтаи назаридан ёшлик даври қудрат ва яратувчилик даври ҳисобланади. Бу давр ҳаётнинг неъматларидан баҳра олиши учун муҳим бир фурсатдир. Ислом динининг муқаддас манбаларида таълим-тарбия, одоб-ахлоқ, бағрикенглик, инсонийлик фазилатлари, ҳақиқий мўмин кишига хос сифатлар, ватанпарварлик, меҳрибонлик, масъулият ва шу каби улуғ сифатларни ўзида ифодалаб берувчи, жамият фаровонлиги ва ёшларнинг ахлоқий камолоти йўлида фойдаланиш мумкин бўлган маънавий ғоялар келтирилган.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам ёшлик даври ҳақида суҳбатлашамиз. Ёшлик даври инсон тақдирида муҳим ӯрин тутган бир давр бӯлиб, бу даврда ёшлар ӯз вужудлрида жисмоний ва руҳий улкан ӯзгаришларни бошдан кечиришади.
Ислом дини нуқтаи назаридан ёшлик даври қудрат ва яратувчилик даври ҳисобланади. Бу давр ҳаётнинг неъматларидан баҳра олиши учун муҳим бир фурсатдир. Ислом динининг муқаддас манбаларида таълим-тарбия, одоб-ахлоқ, бағрикенглик, инсонийлик фазилатлари, ҳақиқий мўмин кишига хос сифатлар, ватанпарварлик, меҳрибонлик, масъулият ва шу каби улуғ сифатларни ўзида ифодалаб берувчи, жамият фаровонлиги ва ёшларнинг ахлоқий камолоти йўлида фойдаланиш мумкин бўлган маънавий ғоялар келтирилган.
Ахлоқ ёшларда ҳалоллик, поклик, бурч, виждон, олижаноблик, фидойилик каби фазилатларни шакллантиради. Ахлоқ инсонларнинг ўзига, оиласига, яқинларига, дўсту ёрларига бўлган муносабатларини тартибга солиб турадиган хулқ-атвор меъёрларининг (нормаларининг) мажмуасидир.
Чунки, ахлоқий пок, шахси гўзал бўлган халқнинг маънавияти ҳам юксак ҳисобланган.
Ёшлик давридан дуруст равишда фойдаланиш ва бу олтин даврини қадрига етиш инсонни руҳий ва жисмоний камолотга етказади. Ёшларнинг ӯзларига хос хусусиятлари жуда кӯп. Ёшларга хос хусусиятлардан бири, бу уларнинг орзупарварлигидир. Ёшлар ҳаёт арсасига энди қадам қӯйган бӯлиб, ҳама нарсага орзу-рамон кӯзи биан боқади. Мушкулотлар уларни қӯрқитмайди.
Албатта ёшларнинг бу баландпарвозликлари уларнинг инқилобий руҳиясини кӯтариш учун лозимдир. Бошқа томондан умидворлик ёшларга хос хусусият бӯлиб, улар ӯз шижоат ва матонатларига таяниб, ҳаёт йӯлидаги тӯсиқларни бартараф этишади.
Ёшлар ҳаётнинг теппа ва пастликларга тўла йўлида илоҳий пайғамбарлар ва муваффақиятли шахслар тажрибасига таяниб, қадам қўя оладилар. Ислом Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг ҳаёт ва фаолиятлари ҳар бир мўмин ва мусулмон учун ҳаёт, хулқ-атвор ва рафтор намунаси бўла олади.
Агар биз Ислом пайғамбарларининг ҳаёт ва йўл-йўриқларига таяниб яшасак, Исломий андишаларга асосланган ва Худога мақул келадиган ҳаёт тарзи билан кун кечирсак, кўрадиган чора-тадбирларимиз, амалларимиз, рафторларимиз ва барча фаолиятларимизни шу равишда олиб борсак, ҳаётимизнинг бу чегараланган ва тез ўтар қисмидан қийматли ва арзигулик тарзда фойдалана оламиз.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда соғлом оила” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Мақсадли ҳаёт кечириш учун уни режалаштириш лозим. Табиий ки, умр ва ундан тўғри фойдаланиш инсон ихтиёрида бўлган ягона сармоядир.
Ҳар бир комил инсоннинг ҳақиқий қадр қийматини тайинлайдиган омил бу муҳим сармоядан тўғри ва самарали фойдаланишдир.
Ҳаётнинг бу қимматли ва тез ўтар лаҳза ва дақиқалари инсон тақдирини тайин этади.
Ёшлар учун ҳаётда ўз мақсадига эга бўлиш жуда муҳимдир. Янги авлод учун ҳам мақсадли ҳаёт тарзи худди кучли магнитдек ёшларнинг бутун борлиғини ўзига тортади, уларнинг қудратини бирлаштириб, керакли йўсинга йўналтиради ва ишга солади, ёшларнинг қатъийлик ва жиддийлигини ошириб, ҳаётда журъатсизлик ва шубҳалар келиб чиқишининг олдини олади.
Шу сабабли ёшларнинг таъсирли қудратидан атрофдагилар тўғри фойдалана олсалар мақсадга мувофиқ бўлади.
Ёшлар жамиятнинг қалби ҳисобланишади. Бу қалбларнинг талпиниши билан жамият ҳаётининг томирларида қон янги жараён олади ва жамият ривож-равнақ топади.
Ёшлик ҳаётнинг қалъасидир ва ёшлик даврида инсоннинг қараш уфуқи кенг бўлади. Ёш авлод маънавият ва нафс солимлиги орқали ёвузликлардан йироқлашади ва диний тасвияларга таяниб, ӯз эҳтиёжларини қондиради.