Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.
Бугунги кунда болалар интернет ва ижтимоий тармоқлардан жуда ёшлигиданоқ фойдаланмоқдалар. Бу нарса мантиқий жиҳатдан дуруст эмас. Зеро, 6-7 ёшли бола бундай фазоларга кириб мажозий дӯстлар пайдо қилиб, ҳақиқий ҳаётдан ташқари бошқа бир мажозий ҳаётни тажриба қилиб кӯраркан, унинг кӯплаб ижтимоий таҳдидларга юзма-юз келиши турган гап. Натижада бола секин-аста оила аъзоларидан руҳан узоқлаша боради, ота-ана билан камроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилади, бу ҳолат эса унга таҳдид қилувчи хавф-хатарни бир неча бараварига оширади.
Виртуал фазонинг фойда ва имкониятлари жуда кӯплигини ҳар бир суҳбатимизда қайд қилиб келяпмиз. Аммо унинг зарарларини ҳам ҳеч қачон унутмаслик керак. Ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланишнинг улкан таҳдидларидан бири эр-хотин ӯртасидаги самимий муносабатларга путур етказишидир. Улардан бири интернетга ҳаддан ташқари ружуъ қӯйдими, иккинчи тарафда албатта, аввалига хавотирланиш, сӯнгра гумонсираш ҳолатлари вужудга келади. Бу нарса уларнинг муносабатларини совута бориб, охир-оқибат оилавий ажралишларгача бориб етади.
Ижтимоий тармоқлар етказадиган зарарлардан яна бири кишининг ӯта эгаист бӯлиб вояга етишидир. Мажозий фазода бола истаган ишини қилиб, хоҳлаган гапини гапириши мумкин. Шу сабабли у ӯзини оила ва жамиятдан ташқарида, жуда ҳам эркин ҳис қила бошлайди. Натижада бола ӯзидан бошқа ҳеч ким билан ҳисоблашмайдиган ӯта худбин бӯлиб вояга етади.
Ххххххххххххххххххххххх
Одамлар ӯртасидаги муносабатлар заифлаша боргани сари кишилар кундан-кун ёлғизланиб қолмоқдалар. Уларнинг дардлашадиган, муаммоларини ӯртага қӯйиб ҳал қиладиган одамлари йӯқ. Шу сабабли улар ӯзларини виртуал фазога уришади. Кейинги йиллларда мажозий фазонинг ҳам кун сайин яшнаб кетишига замондошларимизнинг ана шу ёлғизлиги сабаб бӯляпти. Аҳли башар 21-асрга келиб ёлғизликдан қутулиш ӯрнига баттар кун сайин ёлғизлана бормоқда.
Бугунги ижтимоий ҳаёт илгаригидек юзма-юз мулоқот тарзида эмас. Кӯпқаватли биноларда яшовчи ота-оналар болани ҳадеб ташқарига олиб чиқишга имкон топишолмайди. Бола югуриш, ӯйнаш, бошқа болалар билан жонли мулоқот қилиш имкониятидан маҳрум. Уни тинчлантириш учун ота-оналар мултфилм қӯйиб беришади. Бу ҳам жонига теккач, қӯлига таблет ёхуд қӯл телефонини тутқазишади. Натижада бола мажозий оламдан дӯстлар топиб, улар билан мулоқот қила бошлайди.
Афсуски, ота-оналарнинг ӯзи ҳам бир озгина бӯш вақт топди, дегунча ӯзларини мажозий фазога уришади. Бундай ота-оналар, руҳан соғлом бола тарбиялашнинг уддасидан чиқишолмайди. Зеро, бола жамиятда тарбияланиб, одам ва олам билан муомала қилиш малака ва кӯникмаларини эгаллаши керак. Ёлғизликда вояга етган бола кейинчалик жамиятда яшашга қийналади.
Ххххххххххххххх
Оила аъзолари кичик ёшдаги болаларга, албатта, китоб ӯқиб беришлари лозим. ОАВ эса ижтимоий тармоқлардан нотӯғри фойдаланишнинг зарарли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришлари керак. Вазият худди шундай, ӯз ҳолича ривожланаверса, яқин келажакда мустаҳкам оилалар орзуга, жамият эса руҳий хаста, интернет гаёҳвандлигига чалинган бемор кишилар тӯдасига айланиши мумкин.
Айрим мамлакатларда бу таҳдидларнинг олдини олиш учун ҳаракат қилишяпти. Мисол учун кӯнгиллилардан иборат гуруҳлар уйма-уй юриб, мажозий фазодан тӯғри фойдаланиш, оилани асраб-авайлаш ҳақида йӯл-йӯриқлар беришади. Улар “Оила аҳли башарнинг илдизи эканлиги, инсон оиладан ташқарида руҳан соғлом вояга етмаслигини уқтиришади.
Эътибор берган бӯлсангиз, эндиликда кичик ёшли болалар ҳам жанжал ва хархаша кӯтарадиган бӯлишган. Вужудидаги энергияни сарфлашга, яъни беармон югуриб ӯйнашга имконияти бӯлмаган, номуносиб овқатланган, кун бӯйи компютер ёхуд қӯл телефонидан кӯзини узмай тикилиб ӯтирадиган болакайдан яна нима ҳам кутиш мумкин?!
Айрим Европа мамлакатлари бундан бир неча йиллар олдин ички муносабатлари ӯта заиф оилаларни тажриба қилиб кӯришди. Улар бундай яшаш хато эканлигини англаб, қандай йӯл ва усулда бӯлмасин оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилишяпти. Бизда эса ана шу ҳолат энди бошланган. Аммо бу аянчли ҳолатнинг олдини олишга ӯта бефарқ қараяпмиз. Сабаби, афсуски, биз шарқликлар бировларнинг тажрибасидан хулоса чиқаришни истамаймиз...