июн 08, 2017 12:29 Asia/Tashkent

Бугун Рамазон муборак ойининг 13 -чи кунида бу муборак ойнинг файзли неъмати бўлмиш маънавий лаззатланиш ҳақида сўҳбатлашамиз.

Бугун Рамазон муборак ойининг 13 -чи кунида бу муборак ойнинг файзли неъмати бўлмиш маънавий лаззатланиш ҳақида сўҳбатлашамиз. Сизга маълумки, инсон табиий ҳолда турли лаззатланишни истайди ва ҳар лаҳзада лаззатланиш таъмини татиб кўриши сабабли хурсандчилик ва қувонч ҳис-туйғусига эга бўлади. Муҳим нуқта шундан иборатким, лаззатланишлар фақат нафсоний ёки моддий бўлмайди, балки айрим лаззатланишлар моддий лаззатланишлардан ҳам афзалроқ тўради ва бу ҳам бўлса маънавий лаззатланишдир. Инсоннинг бошқаларга хайру-эҳсон қилиши, изланиши, илмни касб этиши, тоат-ибодат қилиши, намоз ўқиши шунингдек куннинг белгиланган вақтида ичиш ва ейишдан ўзини тийиши ва рўза тутиши ҳамда Худо ризоятини қулга киритиши учун ўз гуноҳларини тарк этишининг барчалари маънавий лаззатланишлар жумласидандир. Агар бу лаззатланишларнинг таъми татиб кўринса, моддий лаззатланишлар эса ўз мавқеини йўқотади.

Эрон халқининг мутафаккири шаҳид устод Муттаҳаррий бу хусусда шундай фикр баён этади: “Инсонлар икки хил лаззатланишга эга бўлишади. Биринчи гуруҳ бу одамнинг бешта ҳис қилиш аъзосига тааллуқлидир ва ташқи бирон нарса билан бир аъзонинг алоқани барқарор этиши таъсирида вужудга келади. Мисол учун кўзнинг йўлни кўришидан, қулоқнинг эшиттиш орқали, оғиз татиб кўриш йўлидан, сезувчи аъзолар ламс этиб кўришдан лаззатланади. Лаззатланишнинг бошқа бир тури инсоннинг виждони ва руҳига боғлиқдир. Ва махсус бирон-бир аъзога тегишли эмас. Чунончи инсон бирон кишининг мушкулотини ҳал этиши ёки хизмат қилиши, меҳр-муҳаббат ёки ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишидан ҳамда ўзининг ёки фарзандининг қулга киритган ютуқларидан лаззатланади. Маънавий лаззатланиш моддий лаззатланишдан кучлироқ ва мангу қоладиган лаззатланишдир. Тоат ибодат қилиш, Худога иймон келтириш, парвардигор билан алоқа ўрнатиш ориф инсонларнинг лаззатланишларидан ҳисобланади. Ҳузур ва хузуъ билан тоат-ибодатларга боғланиб қолган ориф инсонлар Худо билан алоқа ўрнатиш ва тоат-ибодатдан энг юксак ва энг юқори даражали лаззатланишга эга бўлишади”                                 

Бинобарин Парвардигор билан алоқада бўлишнинг самараларидан бири бу осойишталик моясига айланадиган, қалбга хурсандчилик ҳис-туйғусини вужудга келтирадиган ҳамда инсон вужудини хушнуд қиладиган маънавий лаззатланишнинг ажойиб таъмини татиб кўришдир. Аҳли байт алайҳимсаломлар ўз дуоларида ҳамиша Худодан бундай лаззатланишнинг таъмини татиб кўриш тавфиқини беришини сўрардилар. Чунончи, Имом Сажжод алайҳиссалом Парвардигорга муножот айлаб шундай марҳамат қилади: “Эй худойим, бизларни ўз муножотларинг лаззатидан баҳраманд айлагин ва бизга яқинлигинг ва меҳр-муҳаббатингнинг ширинлигини татиб кўришга имкон бергин!”  Рамазон муборак ойида маънавий лаззатланиш ҳаммамизнинг насибимиз бўлишини тилаб қоламиз!.

Азизлар, Қуръони карим Ҳуд муборак сурасининг 3-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Роббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар. (Шунда) У сизларни маълум муддатгача яхши роҳатлар ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, албатта, мен сизларга улуғ куннинг азоби бўлишидан қўрқаман.”

Инсон бирон бир гуноҳ содир этиши билан ўзининг маънавиятига катта зарба етказади ва унинг шаффофлигини ўртадан йўқ қилиб ташлайди. Ҳақиқатан ҳам гуноҳ инсонни бошқа мавжудотлардан фарқ қилдирадиган унинг маънавий жанбасига зарар етказади ва инсонни ҳайвонларга яқинлаштиради. Гуноҳ қилиш иллоҳий раҳмат ва инсон ўртасида туғон бўлади.  Аммо истиғфор ва тавба қилиш каби икки йўл орқали мазкур туғонни бартараф этиш ва Худонинг марҳамат ва раҳмат йўли  очилиши мақсадида Парвардигор инсонга кўмак бериш ва ёрдам кўрсатиш учун истиғфор ва тавба қилиш эшикларини унга очиб қуйган.

Бу оятга кўра, иллоҳий даргоҳдан кечирим сўраш, тавба қилиш, солеҳ амалларни ижро этиш билан бандалар учун раҳмат эшиги очилади ва инсонлар бу дунёда ўз умрлари давомида дунёвий неъматлардан баҳраманд бўлишади. Шунингдек Аллоҳ таоло уларни тинчлик, фаровонлик, иззат-эҳтиром қилиш ва шарофатга ҳидоят этади. Бундай жамиятда инсонлар Худодан ғафлатда қолишмайди. Ва иймон сояси остида неъматларга эга бўлишади ва ихтилоф, қарамақаршилик ва табақотий фосилалар ўртадан бартараф бўлиши учун бошқа одамларга ҳам бу неъматлардан баҳраманд бўлишларига кўмак беришади. Аллоҳ таоло ҳам ўзининг доимий суннати ила уларга ўз неъматини дариғ тутмайди.