июн 08, 2017 09:43 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 20-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муборак Рамазон ойининг 15-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 10-июн

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод     ойининг 20-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  муборак  Рамазон       ойининг 15-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 10-июн.

Бундан 1435 йил олдин,  ҳижрий –қамарий  учинчи йил йилнинг 15-Рамазон ойида   Ислом Пайғамбари (с)нинг Аҳли байтларидан бўлган Имом Ҳасан Мужтабо (а)  таваллуд топган.  Ул ҳазрат  Аллоҳнинг    уч  нафар   азиз   бандаси—Расули Акрам (с),  ҳазрат  Али (а) ва   Фотимаи Заҳро саломуллоҳи  алайҳонинг   меҳр-муҳаббатли  оғушларида   тарбия    топдилар. Келажакда   ислом   умматларига   раҳбарлик  қилиш   учун  тадрижий   равишда   тайёргарлик   кўрдилар.

Имом Ҳасан Мужтабо (а) оталари Имом  Али(а) ҳазратларининг шаҳодат топганларидан кейин ҳижратнинг 40-йилида мусулмонлар раҳбарлиги ва ҳидоятининг рисолатини зиммаларига  оладилар

Аввалида кўплаб мусулмонлар ул ҳазрат билан байъат қиладилар. Бироқ Муовия раҳбарлигидаги  умавийлар ҳукумати кучли бўлган эди ва Имом Ҳасан (а) қарши душманлик ва бадбинлик амалларини бошлайди. Ул ҳазрат ҳам пировардда ўз тарафдорлари билан умавийларга қарши курашишни ихтиёр этадилар. Аммо ул ҳазрат қўшинларининг кўплаб бошлиқлари алданишади ва айримлари душманнинг ёлғонларига  ишониб, Имомни ёлғиз қолдиришади. Имом Ҳасан (а) Исломнинг ҳимояси ва боқийлиги учун ҳамда узоқни кўзлаш ва тадбир асосида тинчлик шартномасини қабул қиладилар.

Имом Ҳасан Мужтабо (а)нинг валодат кунлари билан сизни муборакбод этиб, ул ҳазратдан ушбу иқтибосни келтирмоқчимиз:” Жисм озиқасини ўйлайдиган, аммо руҳий озиқасини ўйламайдиган кишилардан ҳайронман.”

Бугунги кундан 1055 йил олдин,  яъни ҳижрий- қамарий  383 йилнинг 15-Рамазон ойида  мусулмон етук  донишманд ва адиб Абубакр Муҳаммад бин Аббос  Хоразмий Эрон шимоли-шарқида жойлашган  Нишобур шаҳрида оламдан ўтган.  Унинг кучли хотираси бор эди ҳамда араб шеърияти ва тарихини ёдлашда катта маҳоратга эга эди. Абубакр Хоразмийдан  “Расоил” номли асар бизга мерос қолган. Араб адабиётида ушбу асар муҳим  аҳамият касб этади ва “Хоразмий расоили” номи билан машҳурдир.

Халқ ҳунармандчилик санъатини севувчиларга  10 –июн муҳим сана ҳисобланади. Ушбу сана  Халқаро халқ ҳунармандчилик санъати куни  номини олган.

БМТ таъсис этилганидан кейин инсониятнинг маданий меросини ҳимоя этиш унинг тарбиявий, илмий ва маданий  идораси бўлган ЮНЕСКОга топширилади. Милодий 1964 йилда Халқ ҳунармандчилигининг  халқаро кенгаши  таъсис этилади ва ЮНЕСКО қошидаги  бир орган сифатида халқларнинг  амалий санъати ва ҳунармандчилик соҳаларига катта эътибор қаратади.Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг халқаро кенгаши  дунёнинг халқаларига  ушбу заминдада қатор ёрдамлар кўрсатади ҳамда халқ ҳунармандчилик санъатини ривожлантиришлар билан бирга бутун дунёнинг ушбу соҳалари билан шуғулланувчи кишилари ва ҳунармандлари ўртасида бирдамлик ва ҳамкорликлар яратишни ўзининг асосий мақсади эълон қилган. Айни ҳолда ушбу Кенгашга 90 дан кўпроқ мамлакатлар аъзо бўлишган. Халқ ҳунармандчилик санъати халқаро кенгашнинг  котибияти Голландиянинг  Амстердам шаҳрида жойлашган.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.