Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 23-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 18-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн ойининг 13- кунидир.
Бундан 152 муқаддам, 1865 йилнинг 23 июн куни Ирландиялик шоир ва драматург Йейтс Уильям Батлер дунёга келди. Унинг шоирлик истеъдоди ёшлигидан намоён бӯлди.
Йейтс кейинчалик сеҳр-жоду ишлари билан шуғулланди ва шеърларига ҳам қӯрқинчли ва ҳайратланарли мавзулар кириб борди. У романтик ва қаҳрамонлик шеърлари муаллифи сифатида машҳурдир.
Йейтс Уильям Батлер 1923 йили адабиёт бӯйича халқаро нобел мукофотининг лауреати бӯлди.
"Қамишзорда эсган шабада" ва "Ирландиялик Рустам" шеърлари унинг энг яхши асарларидир.
Шоир 1939 йили оламдан ӯтди.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 142 йил бурун, ҳижрий-қамарий 1296 йил рамазон ойининг 18-куни Эроннинг машҳур адиб ва тадқиқотчиси Мирзо Абдулъазимхон Қариб Гургон шаҳрида дунёга келди. У бошланғич таълимдан сӯнг сарф, наҳв, мантиқ, риёзиёт каби фанларни ӯрганиб устодлик даражасига етишди.
Устод Қариб форс тили ва адабиёти соҳасида "Форс тили қоидалари", "Бадоеул адаб—фавоидул адаб" каби асарларни ёзди.
У шунингдек форс адабиётининг бир қанча дурдона асарларинининг қиёсий матнини тайёрлаган. Саъдий Шерозийнинг "Гулистон" ва "Бӯстон" асарлари, "Бармакийлар тарихи" китоблари шулар жумласидандир.
Хххххххххххххххххххх
1921 йил июн ойининг 13 куни, яъни бундан 96 йил илгари Англиянинг Фаластин юзасидан ҳукумдорлигининг бошланғич йилларида сионистларга қарши бутунфаластин илк норозилик ҳаракати бошланди. Мусулмонларнинг қонли норозилиги Англиянинг босқинчилик сиёсатлари ва унинг сионистларни қӯллаб қувватлашларига қарши қаратилган эди.
Англиянинг мустамлакачилик сиёсатининг қӯллаб-қувватлови билан сионистларнинг бутун дунёдан Фаластин тупроғига кӯчиб боришлари бошланди.
Ана шу разил сиёсат асосида 1923 йили Фаластин тупроғидаги 35 минг нафарни ташкил этган сионистларнинг сони 1948 йилга келиб 600 минг нафарга етди ва Фаластин аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган бӯлди.