Ҳаётий муаммолар калиди
Оила аъзолари дам олиш кунларида рӯзғор ташвишидан узилиб, бир-бирлари билан бирон жойга чиқиб, яхши дам олишлари ва ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Шу билан бирга улар орасидаги муносабатлар янада уйғунлашиб, меҳр-самимиятлари ҳам бир-бирига нисбатан ошади.
Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш инсоннинг руҳий эҳтиёжларидан бӯлиб, ҳаётда муҳим рол ӯйнайди. Ҳар ким ӯз ёши ва шароитига яраша кундалик ҳаётига янги ҳис-туйғулар ва хурсандчилик қӯшгиси келади. Бу орада муҳим бӯлган мавзу, бу оила аъзоларининг дам олиш ва ҳордиқ чиқаришлари учун чора-тадбирлар кӯришларидир.
Ӯйинлар, сайр-саёҳат,меҳмонликка бориш қариндош-уруғлардан хабардор бӯлиб туриш кундалик ҳаётга бошқача тароват бахшида этадиган омиллардир. Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) дам олиш ва ҳордиқ чиқаришни муҳим деб билиб, буюрмишлар: Дам олинглар ва ӯйинлар тартиб беринг. Чунки сизларнинг динларингизда қӯполлик бӯлишини истамайман
Табиатга чиқиш, боғларда ё ӯрмонларда айланиш, дарё бӯйида пиёда қадам ташлаб юриш неча кунлид иш кунларидан сӯнг айни мудао бӯлиб, киши руҳий саломаӣлигини сақлашда ҳам катта таъсири бор.
Оила аъзолари дам олиш кунларида рӯзғор ташвишидан узилиб, бир-бирлари билан бирон жойга чиқиб, яхши дам олишлари ва ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Шу билан бирга улар орасидаги муносабатлар янада уйғунлашиб, меҳр-самимиятлари ҳам бир-бирига нисбатан ошади.
Оила аъзолари қисқа муддатли сафарларни режалаштириб, шу билан бирга камроқ пул сарфлай ҳам олишади. Масалан, улар табиатга чиқиб овқатланишлари, ӯзлари билан ӯйинларини ҳам олиб бориб, очиқ ҳавода турли ӯйинлар ташкил қилишлари мумкин.
Эр-хотин бир-бирлари билан ҳазиллашиб, ӯйин-кулги қилишлари ҳам болалар руҳиятига ижобий таъсир етказиб, уларнинг ота-оналари ҳақидаги фикрларини яхшилик томон йӯналтиради. Ҳар кун такрорланадиган турмуш оиладаги муҳитни оғирлаштиради. Дам олиш кунларида оила аъзолари муқаддас маконларни зиёрат қилиш мақсадида сафарга чиқишлари мумкин.
Одатда ёш фуқаролар саёҳат қилиш учун кӯпроқ таважжуҳ қилиб, муносиб фурсатда албатта бирор жойга саёҳат қилиш учун тайёр бӯлишади. Саёҳат харажатларидан қӯрқманг! Дуруст режалаштирган сафарда сиз ва оила аъзоларингиз, махсусан болалар хурсндчилик билан вақт ӯтказасиз.
Саёҳатга чиқиш кишига дам олиб, турли руҳий изтироблардан четланишга имкон беради. Саёҳатга чиқиш кишидан чарчовни чиқариб, унинг ҳаётига қувонч ва хилмахиллик бағишайди. Саёҳат қилиш кишига қисқа муддатга бӯлса ҳам кундалик ҳаётидан узилишига кӯмаг этади.
Шунингдек саёҳат қилиш кишига оила аъзолари билан биргаликда кӯпроқ вақт ӯтказишларига имкон беради.Узоқ муддатда тинмай ишлаш жисмоний ва руҳий мушкулотларни юзага келтиради. Бу салбий таъсирлар касб ва меҳнатнинг баъзи бир турларида бир неча баравар бӯлиши мумкин.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Иш жойида шовқин, титраш, газ, чанг ва нурланишнинг бўлиши руҳий чарчашни тезлаштиради ва кишининг нотўғри ҳаракат қилишига, шикастланишига ёки авария ҳолатига олиб келиши мумкин. Шунинг учун маъмурият иш ва дам олиш тартибига қатъиян риоя қилиши керак.
Оғир ишлардан кейин кучларни қайта тиклаш учун ҳордиқ чиқариш жараёни шундай муҳим қисмки, баъзида одамлар ўзларини дам олишга мажбур қилишларига тўғри келади. Ҳатто иш жараёнида тўхташни исташмаса ҳам, келажак учун куч сақлаш лоззим. Бундай ёндашув кишини ҳар қандай синовларга тайёр туришига имкон яратади.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, Ислом ўзининг бутун борлиғи билан ҳаракат динидир. Унда ҳаракатсиз ҳеч нарса бўлмайди. Бир вақт намоз ўқиш учун инсон қанчалар ҳаракат қилади.
Саҳарда уйқусидан туриб, таҳорат қилиб, намоз ўқиш жойига бориб икки ракат намоз ўқигунича инсоннинг ҳар бир бўғини ҳаракатга тушади.
дам олиш инсонга чарчов ва хасталикни чиқариш учун лозим.
Инсон кундалик бажарадиган ишларидан четланиб, янги иш билан шуғулланади.Инсон дам олиши унинг ривожланиши учун замина яратади.
Дам олиб киши янги ҳис-туйғулар, фикр-мулоҳазаларга тӯлиб, уларни амалга оширишга уринади.
Рўза ҳам шунга ўхшаш: саҳарликка турилади, ҳаракат қилинади, хуфтонга қўшиб йигирма ракат таровеҳ намози ўқилади. Ҳаж ва умра ҳам асосан қаттиқ жаҳд ва ҳаракатлардан иборат ибодатлардир. Буларнинг ҳаммаси соғлиқ учун фойдали эканини ҳозирги пайтда мусулмон бўлмаган инсонлар ҳам яхши биладиган ҳолга келишди (Аллоҳ билувчидир).