Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рамазон – Қуръон ойи, сабр ойи, тақво ойи, дилни поклаш, тавбага юзланиш ойи.
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган “ Ибодатнинг ўттиз жилоси” дастуримизнинг бугунги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз. Ва шуни зикр этиб ўтиш ўринликим Рамазон – муборак ой. Қалбларга шифо, ҳидоят манбаи Қуръони карим айнан мана шу ойда нозил этилган. Рамазон – Қуръон ойи, сабр ойи, тақво ойи, дилни поклаш, тавбага юзланиш ойи. Бу қутлуғ онларда инсон танаси покланади, қалби қувват олади, дили бир олам нурга тўлади. Рамазон Аллоҳга яқинлашиш, солиҳ амалларга белни маҳкам боғлаш ойидир. Рамазон охиратга тадорик кўриш учун энг қулай фурсатдир. Йил давомида занглаган қалбларимизга жило бериладиган, ҳам руҳан, ҳам жисман покланадиган ойдир рамазон. Ана шу муборак ойининг иллоҳий раҳмати ва хайру баракоти лаҳзаларида, сиз азизларга Оллоҳ таоло билан улфат ва унс олишингиз ва ул зотнинг маънавий неъматларини касб этишингизни тилаган ҳолда, мен Адиба Қодирий ушбу дастурни сизларнинг манзурингизга тақдим этаман. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Шунингдек, рамазон муборак ойида имон ва эътиқоднинг ширин лаззатини бор вужудимиз билан татиб курамиз. Рамазон муборак ойи кечаларни бедорлик билан ўтказиш ва Аллоҳ таолонинг ҳамду сано айтиш учун бир фурсатдир .
Ифторлик қилишнинг нуроний лаҳзалари ва саҳархурликнинг малакутий дақиқалари меҳрубон Аллоҳ таолодан кечирим сураш ва дуо айлаш учун энг муносиб фурсатдир. Рамазон муборак ойи ўзининг чексиз иллоҳий раҳмати ва баракати билан охирги ун кунликка яқинлашмоқда. Cиз азиз рўзадорлар Аллоҳ таоло билан маънавий унс олишингиз билан руҳингизга ўзгаришлар киритишингиз ҳамда ўз хулқ-атворингиз ва хатти-ҳаракатингизга унинг таъсиротларини мушоҳада этишингизни тилаб қоламиз.
Ҳақиқат шундан иборатки, инсон эзгў ва яхши хатти-ҳаракат ва ҳолатларининг мажмуаси билан парҳизкорлик йўлини ўзи учун ижод эта олади. Худонинг шойиста бандалари бошқалар билан муносабат қилиш пайтида камтарлик ва тавозў билан тажалли топган яхши хатти-ҳаракатлар ва муносабатларга эга бўлишади. Ҳатто улар агарда жоҳиллар томонидан таҳқирланишга қарор олсаларда, аммо одоб билан уларга салом беришади. Улар бундай муносабат қилишлари билан ўзларининг ахлоқий кароматларини намоён этишади.
Қуръони карим Фурқон муборак сурасининг 63-чи оятидан 66-оятигача Аллоҳнинг яхши бандалари эга бўлган чиройли одоблари ва хатти-ҳаракатлари ҳақида шундай марҳамат қилади: “
Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир. (Роҳманнинг суюкли бандаси бўлиш шарафига эришган инсон ер юзида камтарлик, содда ва мулойимлик билан юради. Унда такаббурлик, манманлик, ваҳшату даҳшат, турли сохта кўринишлардан асар ҳам бўлмайди. Шу билан бирга, бўшанглик, иродасизлик, беҳуда қисилиб-қимтиниш, ўзини пастга уришлик ҳам бўлмайди.) |
Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказурлар. |
Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. |
Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир. |
Роҳман васфли Аллоҳ таолонинг суюкли бандаси бўлиш учун инсон бир неча сифатларга эга бўлиши лозим экан. Ўша сифатлар ушбу ояти каримадан бошлаб суранинг охиригача санаб ўтилади.
Биринчи сифат:
«ер юзида тавозуъ ила юрадиган...»
Мўминлар иймонларига, амалларига, кечаси бедор бўлиб намоз ўқиб сажда қилишларига ишониб қолмайдилар. Роҳманнинг суюкли бандалари доимо, ҳар лаҳзада Ундан жаҳаннам азобидан сақлашни сўраб илтижо қилиб турадилар. Чунки улар:
«...албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир».
Улар жаҳаннам нима эканини жуда яхши тушунадиган ва бутун вужудлари билан чуқур ҳис этадиган кишилардир. Бу ҳислари уларни доимо ўша жаҳаннам азобига дучор этадиган ишларни қилмасликка ва доимо Аллоҳдан жаҳаннам азобини узоқ қилишни илтижо ила сўраб туришга ундайди. Агар инсон олам ва унинг мавжудотларини иллоҳий чексиз ҳикмат ва қудратнинг жилваси деб билса, ўзининг атрофида бўлган бошқа шахслар билан таккабур билан эмас, балки ҳурмат-эҳтиром ва меҳр-муҳаббат билан муносибат қилади. Каматарин ва тавозу соҳиби бўлган инсон бундай дунё қараш билан ўзида фарқли ва ўзига хос хусусиятларни мушоҳада этса, уни иллоҳий раҳмат ва фазилатидан деб билади. Ҳазрат Али (а) шундай марҳамат қилади: “Уч нарса бошқаларнинг меҳр-муҳаббатини қозонади: яъни диндорлик, камтарлик ва сахийлик ”
Бошқалар билан мадоро ва камтарлик билан муносибат қилиш йўлдан адашганлар ва гуноҳкорларни ҳидоят этиш йўлининг вужудга келиши ва уларнинг қалблари эса ҳалоллик, парҳизкорлик ва ҳақ томонга ойил бўлишига сабаб бўлади.
Табиийки бошқалар баробарида таҳқирланишни ҳис этиш ва тавозўъ ўртасида катта фарқ бор. Ислом дини анъаналари ва шунингдек руҳшунослик илми нуқтаи назаридан ҳақорат қилиш инсон шахсиятида мавжуд бўлган камчиликдан илдиз олади ва қабул қилиб бўлмайдиган хислатдир.
Имом Али (а) мўмин-мусулмоннинг хусусиятларини чиройли сўзлар билан тавсиф этган. Ул Ҳазрат мўмин-мусалмонларнинг васфида шундай марҳамат қилади: “Мўмин-мусулмон шахс меҳрибон ва мулойим хулқ-атворга эга бўлган ва тошдан қаттиқроқ бўлган шахсдир.
Қуръони каримнинг Тоҳо сурасининг 132-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “ Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир.”
Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт. Дар ҳақиқат бола ўз онасига таянганидек, инсон ҳам намозни бажо келтириш билан ўзининг руҳ ва жонига осойишталик бағишлаш учун ягона ва қодир Аллоҳга таянади. Вожиб этилган тоат-ибодатлардан бири бу намоздир. Агар намоз шойиста даражада бажо келтирилса, намозхоннинг руҳ ва жонини Аллоҳ таоло билан боғлайди ва уни моддий дунёдан юксак саодат ва маънавиятга етказади. |