июн 15, 2017 10:15 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 25-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 20-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 15- кунидир.

Бундан 1430 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 8-йил рамазон ойининг 20-куни айрим тарихий ривоятларга кӯра Макка шаҳри Аллоҳнинг расули (с) раҳбарлигидаги ислом лашкари томонидан фатҳ қилинди.

Ҳижратнинг олтинчи йили Расулуллоҳ ва Қурайш қабиласи ӯртасида Ҳудайбия тинчлик келишуви имзоланган эди. Аммо Қурайш кофирлари бу келишувга хиёнат қилишди. Шунда Расулуллоҳ бошлиқ ӯн минг кишилик ислом лашкари Макка шаҳрини фатҳ қилди. Макка аҳолиси исломнинг ёйилишига қарши чиқиб, Аллоҳнинг расули ва кӯпгина мусулмонларга озор-азият беришганига қарамай, шаҳар фатҳ этилгач, Расулуллоҳ маккаликларни авф этдилар.  Бу ҳодисадан сӯнг Қурайш қабиласидагилар исломни қабул қила бошлашди.

Шундай қилиб, Макка шаҳри уруш-жанжал ва қон тӯкишсиз фатҳ қилинди. Расулуллоҳ бир гуруҳ мусулмонларни Макка атрофидаги бутхоналарни тозалашга юбориб, ӯзлари ҳазрат Али алайҳиссалом билан Каъбатуллоҳ ичидаги бутларни синдира бошладилар.

Айрим ривоятларга кӯра Макка шаҳри ҳижрий-қамарий 8-йил рамазон ойининг иккинчи кунида фатҳ қилинган.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 812 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 626-йил  рамазон ойининг 20-куни машҳур ислом сайёҳи Ёқут Ҳимавий оламдан ӯтди.

Ёқут Ҳимавий тахаллуси билан танилган Абдуллоҳ Ёқут бин Абдуллоҳ Румий  Бағдод шаҳрида дунёга келди.  Олим дунёни ӯрганиш учун  ер куррасининг кӯпгина нуқталарига сафарлар қилди. Чингиз лашкари бостириб келгач, олим Мосул шаҳри, ундан Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳижрат қилди ва ниҳоят шу шаҳарда оламдан ӯтди.

Ёқут Ҳимавийнинг энг машҳур асарлари "Муъжамул булдон" ва "Муъжамул удабо" китобларидир.

Хххххххххххххххххх

2001 йилнинг 15 июн куни, яъни бундан 16 йил илгари Россия, Хитой, Қазоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ӯзбекистон мамлакатлари "Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти"ни таъсис этиш ҳақидаги келишувга имзо чекишди. Бу ташкилотнинг мақсадлари иқтисодий, маданий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, дея эълон қилинган.

Бундан илгари, яъни 1996 йили бу мамлакатлар, Ӯзбекистондан ташқари , "Шанхай бешлиги" шартномасини  таъсис этишган эди. Бу шартнома СССР парчаланган ва Америка Марказий Осиё мамлакатларида ӯз нуфузини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган бир шароитда тузилди. Кейинчалик бу шартномага Ӯзбекистон қӯшилгач,  у Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига айланди.

Яқинда бу ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари ҳам қабул қилинди. Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти аҳолининг сони, иқтисодий ва ҳарбий салоҳият жиҳатидан минтақадаги энг нуфузли ташкилотдир.

 

Ёрлиқ