июн 15, 2017 12:25 Asia/Tashkent

Иллоҳий даргоҳга яқинлашиш тавфиқига эришган ва ушбу қадрли ойда Парвардигорнинг неъмат ва файзу баракотидан баҳра олган рўзадорларга таҳсинлар бўлсин деймиз

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган    " Ибодатнинг ўттиз жилоси " дастури  билан сизнинг хизматингиздамиз.

Рамазон муборак ойининг иллоҳий раҳмати ва хайру баракоти  лаҳзаларида, сиз азизларга    Оллоҳ таоло билан улфат ва унс олишингиз ва ул зотнинг маънавий неъматларини касб этишингизни тилаган ҳолда, мен Адиба Қодирий ушбу дастурни сизларнинг манзурингизга тақдим этаман. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!                                        

Азизлар, рамазон муборак ойига бағишлаган  бугунги дастуримизни Аллоҳ таоло даргоҳига ҳамду санолар йўллаб     бошлаймиз. Иллоҳий даргоҳга яқинлашиш тавфиқига эришган ва ушбу қадрли ойда Парвардигорнинг неъмат ва файзу баракотидан баҳра олган рўзадорларга таҳсинлар бўлсин деймиз. Ҳамда бу муборак ойда ўзларимизни қайта тарбиялаш, ўзимизни англаш ва бандаликнинг синовининг тавфиқига мушарраф бўлиш учун шукроналар айтамиз. Гуноҳлардан узоқлашишга сайъ-ҳаракат қилайлик ва Парвардигор даргоҳидан ўз гуноҳларимизни кечиришини сурайлик.

 Бу муборак ойда гуноҳ ва маъсиятга гирифтор бўлган инсонлар иллоҳий кечиришдан маҳрум бўлишади ва рўзадор шахслар ҳам борки, рўзани фақат ичмаслик ва емасликда деб билишади, аммо маънавий озуқаланишдан хаварлари ҳам йўқ.  

Азизлар бугун сиз билан биргаликда иллоҳий неъматлардан  шукр қилиш ва миннатдор бўлиш ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Мусиқа

Қуръони каримда иллоҳий неъматларга шукрона қилиш ҳақида кўп оятлар келтирилган. Имонли инсон Худонинг неъматлари учун ҳамиша У Зот даргоҳига шукр айтади.

Ҳазрат Али (а) шундай марҳамат қиладилар: “Ҳаром йўлда фойдаланилмаган неъмат ҳақиқий неъматдир!”

Аллоҳ таоло Қуръони каримда иллоҳий неъматга шукроналар қилган инсонларнинг  ризқ-рўзисини кўпаяди  деб, -ваъда берган.

Имом Содиқ алайҳисалом шундай марҳамат қилади: “Сенга неъмат берган шахсдан миннатдорчилик қил ва сенга миннатдорчилик қилган шахсга хайру эҳсон ва инъомлар бергин! Чунки шукрона қилинган неъматлар завол топмайди ва уларга нисбатан ношукрлик қилинса камаяди.”

Ҳақшунослик шундан иборатким балолар ва гирифторликларни бартараф этиш ёки Худонинг лутфу марҳаматини зикр этишимизда Аллоҳ таолога бор вужудимиз билан шукроналар айтишимиз даркор. Албатта Аллоҳ таоло банданинг шукронаси ва миннатдорчилигига эҳтиёж сезмайди, чунки У Зот оламнинг эгасидир. Шунинг учун Намл сурасининг 40-чи ояти каримасида шундай буюради: “ Китобдан илми бор шахс: «Мен уни сенга кўзингни очиб юмгунингча келтирурман», деди. Қачонки, у(Сулаймон) у(тахт)ни ўз ҳузурида қарор топганини кўргач: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир», деди.

Кунлардан бир куни Парвардигор Мусо (а)-га ваҳий юборди: “Эй Мусо менга шукрона қил, бу ҳам бўлса комил шукрона бўлсин.

Мусо (а) арз қилди: “Худойим, сенинг неъматларинга шукроналар қилиш қудрати алоҳида шукроналар қилишдирким ундан ҳам шукр қилиш лозим.

Ҳақ таолодан шундай хитоб келди: “Эй Мусо менга шукрона қилишни  бажо келтирдинг. Чунки бу тавфиқларнинг барчаси мендан эканлигини билдинг!”.

Худонинг неъматларига шукрона қилишнинг жилваси, халқдан миннатдорчилик билдириш ва уларни қадрлаш баробаридадир. Гоҳида айрим инсонлар иллоҳий хайру эҳсон бизларга етиши учун бир восита бўлишади . Бу ерда халққа миннатдорчилик билдириш Аллоҳга шукроналар қилиш маъносидадир. Исломий таълимотларда қадрлаш ва миннатдорчилик билдириш маданияти ислом динининг ахлоқий муҳим масалаларидан ҳисобланади. Бу эса Аллоҳ таолонинг ризоятини ҳам вужудга келтиради.

Ҳаж сурасининг 40 ояти каримасида шундай марҳамат қилинган: “Улар ноҳақдан, фақатгина «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун ўз диёрларидан чиқарилгандирлар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб турмаса, узлатгоҳлар, канисалар, ҳавралар ва Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир.