июн 15, 2017 13:16 Asia/Tashkent

Террористик ҳодисалар ҳалигача дунё мамлакатларининг энг катта нотинчликлари ва кескинликларидан бири ҳисобланади.

Азиз тингловчилар бугунги дастуримиз давомида Теҳронда содир этилган террористик терактларни эътиборга олган ҳолда, ислом дини нуқтаи назаридан терроризм ҳақида сўҳбатлашамиз.  

Террористик ҳодисалар ҳалигача дунё мамлакатларининг энг катта нотинчликлари ва кескинликларидан ҳисобланади. Бирон кун йўққи, террористик терактлар содир этилишидан сўнг одамларнинг ҳалок бўлишлари ёки тан жароҳатлари олишлари ҳақида хабар тарқалмасин. Ғарб оламидан бошлаб шарқгача бўлган барча мамлакатлар камми ёки кўпми террористик таҳдидлар остига қарор олишган. Тахминан бу террористик терактларнинг ҳаммасида ИШИД террористик ва такфирий гуруҳининг роли бор. Одатда ИШИД террористик гуруҳи ҳам ўз куч-қудратини намойиш этиш мақсадида бу террористик ҳужумларнинг масъулиятини ўз зиммасига олмоқда. Ироқ ва Сурияда халқ ва давлат кучлари ИШИД террористик ва такфирий гуруҳининг назорати остида бўлган шаҳарлар, қишлоқлар ва минтақаларни озод этиш учун амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ИШИД террористик гуруҳини шиддат билан босим остига қарор берган. Шу сабабдан бу такфирий ва террористик гуруҳ террористик сайъ-ҳаракатлар мизонини дунёнинг турли бурчакларида кўпайтирмоқда. Албатта ИШИД террористик гуруҳ чегарани билмайдиган гуруҳдир. Бу гуруҳ дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин ўз сафига аъзо олишга сайъ-ҳаракат қилмоқда ва ушбу унсурлардан такфирий ва жиноий мақсадлар йўлида ўзлари яшайдиган маҳалларда террористик терактларни амалга оширишни лойиҳалаштириш ва уни амалда татбиқ этишни сўрайди. Ҳақиқатан ҳам ИШИД террористик гуруҳи барча мазҳаблар орасида тинчлик, мадоро, эркинлик, келишув ва тинч йўлида ҳаёт кечириш каби ислом динининг юксак таълимотларидан нотуғри ва хато хулоса чиқарган тафаккурга эга бўлган бир гуруҳдир. Шунинг учун ИШИД террорчи гуруҳ унвони остида такфирий террористларнинг таҳдидлари билан қарши кўрашиш оғир ва мураккаб масала ҳисобланади.      

Эрон Ислом Жумҳурияти Ўрта Шарқ минтақасида террористик ва такфирий жараёнлар билан қарши кўраш олиб боришнинг пешқадам мамлакатларидан бири саналади. Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳарбий маслаҳатчиларидан бир гуруҳи ўтган бир йил давомида террористик ва такфирий гуруҳлар билан қарши кўраш олиб боришда ўз жонларини фидо этишди. ИШИД террористик ва такфирий гуруҳи Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан катта кина-кудуратга эгадир ва ушбу гуруҳ такфирий тафаккуротининг сарлавҳаларидан бири бу ислом динидан хориж бўлганлар унвонида шиа мусалмонлари билан қарши кўраш олиб боришдан иборат. Улар шиа мусалмонларини қатл этишни вожиб деб билишади. ИШИД террорчи гуруҳ ўтган бир неча йил давомида Эронда террористик терактларни амалга ошириш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Аммо Эрондан ўзи учун куч жамлаш ва жалб этишда қобилиятга эга бўлмаслиги ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг хавфсизлик ва разведка идораларининг ИШИД террорчи гуруҳи ҳақида яхши маълумотларга эга бўлишлари сабабли бу гуруҳ Эронда террористик сайъ-ҳаракатларни амалга оширолмади. Жорий йилнинг чоршанба куни, яъни еттинчи июн ойида ИШИД террористик ва такфирий гуруҳнинг унсурлари унлаб маротабалар сайъ-ҳаракатларни амалга оширишларидан сўнг, Эрон Исломий Жумҳуриятнинг хавфсизлик ва разведка идоралари туридан ўтиб, Исломий Инқилобнинг асосчиси Имом Хумайний (р.а)-нинг ҳарами ва исломий  парламент биносида террористик терактни амалга оширишлари натижасида 17 кишини шаҳодатга етказишди ва унлаб нафарни эса ярадор қилишди. Бу террористик ҳужумлар ИШИД террористик ва такфирий гуруҳи билан қарши кўраш олиб боришда Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан қулланаётган сиёсатнинг туғрилигини Эрон Исломий Инқилобнинг дўстлари ва душманларига кўрсатди. ИШИД террорчи гуруҳининг Теҳронда амалга оширган террористик сайъ-ҳаракати Эроннинг террористик гуруҳлардан ҳимоят этади деган тўҳматлар қанча ёлғон ва асоссиз эканлигини Эрон душманлари, айниқса Америкага яққол намоён этди. Шу билан бирга Теҳронда террористик терактларни амалга оширишда террористик сайъ-ҳаракатларни Америка давлатининг ҳимоят этувчи  аксуламали америкаликлар томонидан терроризмни яхши ва ёмон терроризмга тақсимлаш ва манфаатни кўзлаган қарашларини ҳам дунё аҳлига намойиш этди. 

Террористик ва такфирий жараёнлар билан қарши кўрашишда Эрон Ислом Жумҳуриятининг қулаётган бу сиёсати ислом дини таълимотларидан олинган сиёсатдир. Эрон Ислом Жумҳурияти терроризм ва такфирий жараёнлар билан қарши кўраш олиб боришда дунёда Муҳаммадий пок исломни нажот бергувчи ва юксак қадриятларининг ҳақиқий муҳофазатчиларидан ҳисобланади. Такфирий гуруҳлар уларнинг бошида тўрган ИШИД террорчи гуруҳ томонидан дунё аҳлига тақдим этаётган тасаввурларга хилоф тарзда исломда террор номли мавзўнинг ўзи йўқдир. Аксинча ислом шиддат билан террор ҳатто исломга мухолиф бўлганларни террор қилиш билан мухолифдир. Қуръони карим Моида муборак сурасининг 32-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар. (Исломда ўлим ҳукмига лойиқ жиноят қилмаган жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Зотан, ўлим ҳукми ҳам бошқа яхши жонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чиқарилади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Худди шу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Бани Исроилга ёзиши–фарз қилиши–улар ўша вақтда аҳли китоб бўлиб турган қавм эканлигидадир.)”

Қуръони карим муборак сурасига кўра, такфирий гуруҳлар қули билан мусалмон ёки мусалмон бўлмаган шахсларни қатл этиш Аллоҳ таоло даргоҳида кечирилмайдиган энг буюк гуноҳлардан ҳисобланади.

                              

Ёрлиқ