июн 18, 2017 12:14 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Абдулазиз  Комилов БМТ раҳбари билан музокаралар бўйича маълумот берди.
  2. Ўзбекистон ва Афғонистон 2017 йил охирига қадар ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи.
  3. Футбол бӯйича Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эрондан 2:0 ҳисобига мағлуб бўлди.
  4. Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейслар жорий этилди.
  5. Ўзбекистонлик зиёратчилар Умра амалини бажаришга жўнаб кетишди.
  6. Ўзбекистон Хитойга йиллик газ етказиб бериш ҳажмини 10 миллиард куб метргача етказмоқчи.
  7. Халқаро турнирда Ўзбекистон таэквондочилари биринчи ўринни эгаллади.
  8. Ўзбекистон Европага газ экспорт қилишни кўзламоқда.
  9. Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов Тожикистонга бориши айтилади.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида маълумот берди.

Бу ҳақда   ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим –қизининг Тошкентдан юборган хабарини тинглаймиз.  

Ххххххххххххххххх

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси сайёҳлик мавсумининг қизғин палласида Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейслар жорий этади, деб хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.

Парвозлар 2, 16, 30 июль ва 27 август якшанба кунлари Airbus А320 самолётида амалга оширилади.  Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент — Минеральные Воды — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсларни йўлга қўйганди.

Ххххххххххххххххххх

13 июнь куни Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти зиёратчиларидан иборат гуруҳлар жорий йил Рамазон ойида умра ибодатини адо этиш учун махсус ташкил этилган чартер рейсларда Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Муборак сафар олдидан ўзбекистонлик зиёратчилар учун Тошкент шаҳридаги “Новза” масжидида ифторлик ва саҳарлик дастурхони ёзилди. Зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа мутасадди ташкилот ходимлари кузатиб қўйдилар.

Ӯзбекистонлик зиёратчилар  “Умра-2017” Рамазон мавсумида Мадина шаҳридаги “Мавадда Нур” меҳмонхонасида 3 кун бўлиб, бу муддатларда Пайғамбаримизнинг муборак масжидларида зиёрату ибодатларда бўладилар.

Сўнгра, умра амалини адо этиш учун Макка шаҳрига бориб, у ерда беш юлдузли, барча қулай шароитларга эга бўлган “Аброж ал-Меридиан” меҳмонхонасида 7 кун давомида истиқомат қилишлари белгиланган.

Мазкур сафар давомида зиёратчиларимизга ўзбекистонлик тажрибали ишчи гуруҳи, қўли ширин ошпазлар ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.

Умра-2017” Рамазон мавсумида ӯзбекистонлик  жами 650 нафар фуқаро  умра ибодатини адо этишлари режалаштирилган.

Хххххххххххххххххххххххххххх

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси "Ўзбекнефтгаз" фаолияти ва унинг истиқболдаги режаларига бағишланди. Унда компания бошқаруви раиси Алишер Султонов "Ўзбекнефтгаз" келгусида Европага газ экспорт қилиши мумкинлигини қайд этди.

"Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар яхши жанг қила олмайди. Албатта, биз Европага экспорт қилиш сари ҳаракат қиламиз. Денгизга чиқишимизнинг ўзиёқ кўп нарсадан далолат беради. Масалан, Каспий шельфи орқали нефть қазиш ёки Озарбойжон билан ҳамкорликни олайлик, буларнинг бари Халқаро бозорга чиқишга йўналтирилган фаолиятдир", - дейди Султонов.

Мутахассислар бу борада Жанубий газ коридори салоҳиятли йўналиш бўлиши мумкинлигини таъкидлашди. Мазкур лойиҳа Каспий минтақасидан Грузия ва Туркия орқали газ узатишни кўзда тутади.

Ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов жорий йил июнь ойи охирида Тожикистонга боради.  Asia Plus агентлиги Тожикистон ИИВдаги манбасига таянган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда. Бу Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг қўшни республикага сўнгги 20 йилдаги илк сафари бўлади.

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазири МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида иштирок этади. Анжуман 27-29 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Азизов сафари чоғида Тожикистон ИИВ раҳбарияти ҳамда республика ҳукуматидаги куч тизимларининг юқори лавозимли мулозимлари билан учрашади.

Сўнгги маротаба Ўзбекистон Ички ишлар вазири 19 йил муқаддам Тожикистонга келган. Ўша вақтда бу лавозимни Зокиржон Алматов эгаллаб турган эди.