Ибодатниннг ўттиз жилоси
Аллоҳ таоло даргоҳидан нуроний ва муқаддас китоб, яъни Қуръони Каримни дунё ва охиратда бизларга мунис ва ҳамдамимиз бўлишига қарор беришини тилаб қоламиз.
Ассалому алайкум рўза тутган, иссиқлик, очлик ва чанқоқликларни сабрлик билан чидаб, Оллоҳ таоло даргоҳида ибодат қилувчи ва Ҳаққ таолонинг раҳмати ва кечиришига умид қилувчи азиз тингловчилар. Оллоҳ таоло ибодатингизни ўз даргоҳида қабул қилишини умид қиламиз. Аллоҳ таоло даргоҳидан нуроний ва муқаддас китоб, яъни Қуръони Каримни дунё ва охиратда бизларга мунис ва ҳамдамимиз бўлишига қарор беришини тилаб қоламиз.
Азиз рўзадорлар, бугунги дастуримизда Қуръони карим билан унс ва улфат тутиниш мавзўсини мен Адиба Қодирий сизларнинг диққатингизга ҳавола этаман. Бизни тинглаб боринг!
Азиз тингловчилар! Муборак рамазон ойининг маънавий баракотларидан бири Қуръон билан улф ва улфат тутиниш ҳисобланади. Айниқса Қадр кечасида Қуръоннинг нуроний оятларини ўқиш, уларнинг маъноларини дарк этиш ва Қуръон дастурларига биноан амал қилиш тавсия берилади. Шунинг учун бу ойда Қуръон тиловати билан унс тутиниш лозим ва Қуръон оятларининг маъноларига англаб етиш, эшитиб, тинглаб, ўрганиб, ўргатиб, маъноларини тафаккур, тадаббур қилиб, ундаги маъноларни вужудга сингдириб, амалда татбиқ қилиш тавсия қилинган. Ҳаттоки бугунги дуойимизда шундай ўқиймиз: “Худойим жаннат дарвозаларини бизларга очгин ва дўзах оловидан бизларни асрагин. Қуръонни тиловат қилишга тавфиқ беришини ва қалбларимизда осойишталикни нозил этишини насиб айлагин, эй муминлар қалбларига осойишталик бахш этувчи Зот! “
Рамазон муборак ойи ва Қадр кечасида Қуръон китоби Пайғамбар (с) -га нозил бўлишига асосланиб айтиш мумкинким рамазон ойи ва Қуръони карим ўртасида махсус бир боғланиш мавжуд. Ва шунингдек рамазон ойини Қуръоннинг баҳори деб тилга олишади. Яъни баҳор фаслида табиат иккинчи маротаба янги ҳаётни ўз бошидан кечиради. Қуръонни севадиган инсонлар бу муборак ойда муқаддас Қуръон китобига янада яқинроқ бўлишади ва уни ўқиш ва унинг маърифатига тушуниб етиш учун сайъ-ҳаракат қилишади. Ушбу муборак ойда Қуръон мунис ва ҳамдамимиз бўлишига сайъ-ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки Қуръон инсонни яратади ва саодатга етиши учун унга кумаклашади. .Қуръон Парвардигорнинг каломи, ҳамда дунё ва охират саодатига эриштирувчи ягона асосдир. Қуръон билан ошно бўлиш ва унинг нуроний оятларини чин дилдан ўқиб маъноларига тушуниб етиш, ҳамда уни нозил қилган Ягона Аллоҳнинг азаматини англаб меҳр-муҳаббат ила у билан фикрий ва амалий алоқани барқарор этишгина бу муқаддас китоб билан унс ва улфат тутинишимизга иддао қилишимиз мумкин.
Аслда унс олиш мунис ва ҳамдам бўлиш маъносини англатади. Эмадиган бола ўз онасига боғланиб қўйишидек ҳақиқий ориф шундай инсон ҳисобланадиким Аллоҳ ва унинг каломи билан ана шундай унс ва улфатда бўлади.
“Наҳжул-Балоға” китобида Қуръон билан ошно бўлиш ва унинг дастурларини амалга ошириш учун кўп тавсиялар берилган. Мисол учун Имом Али (а) “Наҳжул-Балоға-“нинг 193 хутбасида шундай марҳамат қилади: “Фазилатли ва парҳизкор инсонлар шундай шахс бўлишадиким, Қуръонни тадаббур билан қироат қилишади ва ўз дардларига ундан даво топишади. Ташвиқ қиладиган оятларига етганларида катта қизиқиш билан унга юз қаратишади ва уларнинг ўз руҳ ва жонлари унга қаратилади. Ва бу оятни ўзлари учун дастуруламал қилиб олишади!.
Айтилган бу сўзлар шундай маънони англатадиким, Қуръон оятлари ҳамиша мумин-мусулмонларнинг қалбларига таъсир етказади ҳамда фикрий ва амалий ривожланиш ва имоннинг ортишига асос солади. Акс ҳолда бирон бир китобга эҳтиёж сезмаймиз. Парҳизкорлик мақсадлари бор бўлган ва вужудлари жаҳл, ширк, зулм ва ихтилофлардан пок бўлган шахслар Қуръондан тўғри баҳраманд бўлишлари мумкин.
Азизлар бугун Рум сурасининг 10 ояти каримасига диққатимизни жалб этамиз:” Сўнгра ёмонлик қилганларнинг оқибати Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганлари ва уларни истеҳзо қилганлари учун ёмон бўлди”
Пайғамбари Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам, Пок Имомлар алайҳисаломлар ва Аллоҳнинг авлиёлари Қуръон билан унс ва улфат олган эдилар ва шуниндек унинг зоҳирий ва ботиний баракотларидан баҳраманд бўлишган эдилар. Бу бузургворлар Қуръон оятларини фақат зоҳирий жиҳатдан шарҳ-изоҳ бермас эдилар, балки мазкур оятларнинг маъноларини дарк этишга катта аҳамият берардилар.
Имом Ризо алайҳисалом Қуръон билан шу даражада унс олган эдиларки, ҳар кунда Қуръонни тўлиқ тиловат этардилар. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: "Мен Қуръонни тўлиқ тиловат этишни уч кундан камроқ вақтда ҳам тиловат қилишим мумкин эди. Аммо бу уч кунда мен ҳар бир оятни ўқиб маъносини дарк этиб, бу оят қайси вақтда нозил бўлишини таҳлил этардим. Акс ҳолда Қуръонни уч кундан ҳам камроқ вақтда тиловат қилишим мумкин эди.
Пайғамбар (с.а) нинг пок невараларидан бўлмиш Имом Боқир алайҳисалом шундай марҳамат қиладилар: "Ҳар бир нарсанинг баҳор фасли бор, Қуръоннинг баҳор фасли эса рамазон ойидир."
Қуръонни тиловат қилиш фазилати шу даражада кўпки унга тенг бўлган ибодатлар кам бўлса керак. Чунки бу илҳом берувчи тиловат Қуръонда андиша ва тафаккур қилиш солех аммалларининг сарчашмаси саналади.
Пайғамбари Акрам (с.а) шундай марҳамат қиладилар: "Қалблар темирга ўхшаб занглайди. Савол вужудга келадики, уни тозалаш ва сайқал бериш учун нима қилиш керак? Ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: "Қуръонни тиловат қилиш керак.!" Қуръонни тиловат қилиш билан манзил ва яшаш маконимиз нуроний бўлиб, инсоннинг ризқу рузи ривожланишига ажойиб таъсир етказади.
Ислом Пайғамбари (с.а) шундай марҳамат қиладилар: "Ўз ўйларингизни Қуръон тиловат қилиш билан ёруқ ва нуроний қилинглар...Қуръонни кўп тиловат қилиш билан хайру баракот ҳам уша манзилларда кўпаяди ва у ерда яшаётган инсонлар ҳам иллоҳий неъматлардан баҳраманд бўлишади.
Муҳтарам тингловчилар, Аллоҳ таоло барчамизга Қуръони Каримнинг ва Рамазон рўзасининг шафоатни насиб этсин!